II. Ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби. 10. Профессионал таълим муассасасида ишчи ўқув дастури муайян ўқув фан (модул) ёки амалиётнинг асосий штатдаги тажрибали ўқитувчиси ва ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан (ёки бир нечта ўқитувчилар томонидан биргаликда) ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади;
11. Ишчи ўқув дастурни ишлаб чиқувчилар ҳамда тасдиқдан ўтказган раҳбарлар унинг сифатига, мазмунига ҳамда ўқув жараёнига жорий этилишига масъул ҳисобланади.
12. Ишчи ўқув дастур ҳар бир ўқув фани (модули) ёки амалиётлар учун, бир неча семестр давом этишидан қатъий назар тўлиқ ишлаб чиқилади. Ўқув фани (модули), амалиётлар икки ва ундан ортиқ семестрда ўқитиладиган ҳолларда ишчи ўқув дастур семестрлар сонига мос бўлимларга бўлинади.
13. Профессионал таълим муассасасида ишлаб чиқилган ишчи ўқув дастур тегишли кафедраларда муҳокама қилинади. Муҳокамада ишчи ўқув дастур таркиби ва мазмуни, ишчи ўқув режага,намунавий ўқув дастурнинг Ўрганиш ва ўзлаштириш талабларига мослиги, иш берувчининг малака талаби билан интеграция қилинганлиги ҳамда Йўриқнома тавсиясига мос шаклланганлигига аҳамият берилади.
14. Йўриқнома талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишчи ўқув дастур кафедра йиғилишининг ижобий хулосаси ва тавсияси билан таълим муассасасининг Педагогик кенгашида муҳокама қилинади ҳамда тасдиқлашга ва ўқув жараёнига тадбиқ этишга қарор қилинган тақдирда таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланади.
15. Ишчи ўқув дастурининг таркиби қуйидагилардан ташкил топади:
титул варақ;
мундарижа;
ўқув фани (модули) ёки амалиётининг мақсад ва вазифалари;
ўқув фани (модули) ёки амалиётининг машғулот турлари бўйича ажратилган соати ва семестрлар кесимидаги тақсимоти (жадвал шаклида);
ўқув фани (модули) ёки амалиётининг машғулот турлари бўйича мавзулар режаси ва мазмуни(жадвал шаклида).
16. Титул варақ ишчи ўқув дастурининг биринчи варағи бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар акс этади (1-илова).
Профессионал таълимнинг бошқарув органининг тўлиқ номи;
ўқув фан (модул) ёки амалиётнинг намунавий ўқув режасига мос номи;
ўқув фани (модули) ёки амалиётининг ўқитилаётган таълим йўналиши (коди билан), касби (коди билан) ва квалификациялар номи;
ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқишга асос бўлган намунавий ўқув дастурининг номи ва тасдиқланган йили;
ишчи ўқув дастурининг ишлаб чиқилган йили;
17. Ўқув фани (модули) ёки амалиётининг мақсад ва вазифалари:
Ўқув фан (модул) ёки амалиётнинг мақсади ва вазифалари намунавий ўқув дастурда келтирилган мақсадларга мувофиқ қисқа ва тушунарли баён қилинади.
18. Ўқув фани (модули) ёки амалиётининг машғулот турлари бўйича ажратилган соати ва семестрлар кесимидаги тақсимоти (2-илова):
ишчи ўқув режа асосида мазкур фан (модул) ёки амалиётга ажратилган соат;
ишчи ўқув дастурини тузувчилар фамилияси, исми-шарифи, иш жойи ва лавозими;
педагогик кенгаш қароридан кўчирма;
19. Ўқув фани (модули)нинг машғулот турлари бўйича мавзулар режаси ва мазмуни (3-илова):
Мазкур бўлимни ишлаб чиқишга киришишдан аввал ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълим устаси касбнинг малака талабида мазкур фан (модул) ёки амалиётнингумумий ва касбий компетенцияларини, намунавий ўқув дастурда келтирилган Ўрганиш натижалари, билим ва кўникмаларини ҳамда ишчи ўқув режада ўқув фан (модул)и ёки амалиётига ажратилган ўқув юкламаси (аудитория машғулотлари ва ўқувчининг мустақил таълим соатлари)ни таҳлил қилиши, уларни ўзаро мувофиқлаштириши, ўқувчининг билиши, бажара олиши ва амалий кўникма эгаллаши ҳамда фан якунида белгиланган умумий ва касбий компетенциянинг шаклланиши учун машғулотларни самарали ташкил қилиш режасини ва методикасини белгилаб олишилозим.
Ишчи ўқув дастурни ишлаб чиқишда иш берувчи ташкилот, корхона, муассасаларнинг белгиланган тартибда талаб ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда намунавий ўқув дастур мавзуларига 30 фоизгача ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ишчи ўқув дастурига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар таълим муассасасининг Педагогик кенгашида муҳокама қилинади ва унинг қарори билан ишчи ўқув дастурга белгиланган тартибда киритилади.
Ўқув фани (модули) ёки амалиётининг машғулот турлари бўйича мавзулар режаси ва мазмуни бўлимижадвал кўринишида қуйидаги тартибда ишлаб чиқилади: