шартли белгилари билан таништиради.
2.6.Талабаларга ўқув лойиҳалари бўйича
ситуацион ва бош режаларни тузишни
таклиф қилади.
2.7.ДПМ лойиҳаларининг
бирон бир
бўлими бўйича ишчи чизмаларини
тузишда
вазифаларни
белгилайди.
(талабалар ҳоҳишига мувофиқ).
2.8.Мавзунинг ҳар бир қисми бўйича
хулоса қилади; энг асосийларига эътибор
қаратади ва берилаётган маълумотларни
дафтарга қайд қилишни талаб этади
3-босқич.
Якуний
босқич
(10дақ)
3.1.Мавзу бўйича якун қилади, қилинган
ишларни
келгусида
касбий
фаолиятларида аҳамиятга эга эканлиги
муҳимлигига
талабалар
эътиборини
қаратади.
3.2. Ҳар бир талабанинг ишини (алоҳида
иштирокчиларни) баҳолайдилар, ўзаро
баҳолаш натижалари бўйича хулоса
қилади, ўқув машғулотининг мақсадга
эришиш даражасини таҳлил қилади.
3.3. Мустақил иш учун топшириқ беради
ва унинг баҳолаш
мезонларини етказади
Ўз-ўзини, ўзаро
баҳолашни
ўтказадилар.
Савол берадилар
Топшириқни
ёзадилар
1.КИРИШ.
1.1. Машғулотни ўтказиш жойи – Атроф муҳит гигиенаси кафедраси
1.2. Мавзуни асослаш
Тўғри режалаштирилган ва жиҳозланган даволаш-профилактика муассасаси
даволовчи-ҳимояловчи тартибни таъминлашда, касалхона ичи касалликларининг
олдини олишда ва тиббий ходимлар учун меҳнат қилишлари учун яхши
шароитлар яратишда муҳим шароит ҳисобланади. Шунинг учун ҳам амалиёт
шифокори
ДПМ режалаштириши, қурилиши ва жиҳозланиши учун қўйиладиган
асосий гигиеник талабларни билишлари ва бу талабларнинг бажарилишини
муассасаларни лойиҳалаштириш босқичида баҳолай олишлари керак.
2. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Гигиена. Тиббий экология фанини ўқитиш талабаларнинг физика, кимё,
биология, анатомия ва одам физиологиясининг асосларини ўрганишда олган
билимларига асосланади. Олинган билимлар талабалар томонидан кейинчалик
клиник фанларга доир кафедраларда фойдаланилади.
2. НАЗАРИЙ ҚИСМ
2.1. Машғулотнинг мазмуни
Ўзбекистон Республикасида маълум вазифалар ва
турли вазифаларни
бажарувчи турли даволаш-профилактика муассасалар мавжуд. Уларга
қуйидагилар киради:
-
касалхона муассасалари (турли қувватга эга бўлган касалхоналар);
-
диспансер муассасалари (сил, тери-таносил, онкологик ва б.қ.);
-
амбулатор-поликлиника муассасалари (шаҳар, туман, ТСҚ, ишлаб чиқариш
корхоналаридаги шифокорлик пунктлари);
-
оналик ва болаликни ҳимоя қилиш муассасалари (туғруқхоналар, аёллар
маслаҳат хоналари, болалар консультациялари);
-
санатор-курорт муассасалари;
-
шошилинч тиббий ёрдам муассасалари;
-
давлат санитария-эпидемиологик осойишталик агентликлари ва назорат
инспекциялари марказлари.
Замонавий касалхоналар лойиҳалаштириш мураккаб бўлган объектларга
киради, чунки у ўзида кўп компонентлик
инженерлик комплексини
мужассамлаштирган бўлиб, у даволаш, даволаш-ташхис бўлимлари, ҳамда
маъмурий ва хўжалик-маиший аҳамиятга молик бўлган бўлимлардан ташкил
топган.
Касалхона ҳудуди қуйидаги зоналарга ажратилган бўлиши керак:
Do'stlaringiz bilan baham: