СУД ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ Кириш қисмида қуйидагилар кўрсатилади: -Ҳал қилув қарори чиқарилган вақт;
-Ҳал қилув қарори чиқарган суднинг номи;
-Судьянинг (суд таркиби);
-Суд мажлиси котибининг ФИШ;
-Тарафларнинг ФИШ;
-Ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ФИШ.
Баён қисмида қуйидагилар кўрсатилади: -Даъвогарнинг талаби;
- Жавобгарнинг эътирозлари;
- Ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг тушунтиришлари
Асослантирувчи қисмда қуйидагилар кўрсатилади: - Ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари;
- Ишнинг ҳолатлари тўғрисидаги суд хулосаларига асос бўлган далиллар;
- Суд у ёки бу далилни рад қилишда асосланган хулосалар;
- Суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари;
- Агар жавобгар арз қилинган талабни тан олса, асослантириш қисмида фақат арз қилинган талабнинг тан олинганлиги ва унинг суд томонидан қабул қилинганлиги кўрсатилиши мумкин.
Хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилади: -Суднинг арз қилинган талабларни тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш ёхуд бутунлай ёки қисман рад этиш тўғрисидаги хулосаси;
- Суд харажатларининг тақсимланиши;
-Ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш муддати;
- Ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш тартиби.
Фуқаролик ишларини кўриш муддатлари; Қонун фуқаролик ишларининг нафақат тўғри, шу билан бир қаторда қонунда белгиланган муддатларда кўрилишини ҳам назарда тутади. Шунинг учун ҳам фуқаролик ишларини ўз вақтида кўриш ҳамда ҳал этиш фуқаролик суд ишларини юритишнинг вазифаларидан бири ҳисобланади.
Процессуал қонунчиликда ишларни кўришнинг умумий ҳамда махсус муддатлари ўрнатилган бўлиб, Фуқаролик процессуал кодекси 131-моддасининг 3-қисмига кўра фуқаролик ишларини судда кўришнинг умумий муддати бир ойни ташкил этади.
Ўта мураккаб ишлар бўйича мазкур муддат судьянинг асослантирилган ажримига кўра икки ойгача узайтирилиши мумкин, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ишлар бундан мустасно.
Фуқаролик ишларини кўришнинг махсус муддатларига муайян тоифадаги ишларни кўриб чиқиш бўйича уларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда процессуал қонунчиликда ўрнатилган муддатлар киради.
Хусусан, Фуқаролик процессуал кодекси 131-моддасининг 1-қисмига кўра, алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар ҳамда меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан-
Умумий муддат; - 10 кун Суд томонидан фуқаролик ишини қўзғатиш ёки аризани қабул қилишни рад қилиш; - 10 кун Суд томонидан аризани суд мажлисида кўришга тайёрлаш; - 1 ой Суд томонидан аризани суд мажлисида кўриш ва ҳал қилув қарорини эълон қилиш.