Epson принтерларининг қиёсий тавсифлари
Модель
|
LX-
100
|
LX-
1050
|
DEX-5000
|
LQ-100
|
LQ-860 LQ-1060
|
Stytas-800
|
SQ-870 SQ-1170
|
EPL-5000 EPL-5200
|
Тип
|
Нуқтали-матрицали
|
Пурка-гичли
|
Пурка-гичли
|
Лазерли
|
|
|
|
|
|
рангли
|
рангли
|
|
|
Игналар сони
|
9
|
9
|
18
|
24
|
24
|
|
|
|
Босиш тез лиги.белги/сек
|
240
|
240
|
533
|
200
|
300
|
7бет/ мин
|
660
|
ббет/ мин
|
Қоюз ўлчами
|
А4
|
A3
|
A3
|
А4
|
A3
|
A3
|
A3
|
A3
|
Созланган
шрифтлар
сони
|
3
|
3
|
4
|
8
|
11
|
12
|
9
|
|
Қоғозни узатиш.
вараклар
|
Авг.50 варақ
|
Ярим
авто-
мат
|
Рулон
авто-
мат
|
Рулон (ўрам) қогоз
|
Авт.50 варак
|
Ярим автомат
|
Ярим автомат
|
Автом.
250
варақ
| Сканерлар хақида умумий маьлумотлар.
Сканер бу маълумотларни қоюзли хужжатдан бевосита ЭҲМ га киритиш курилмасидир. Матнлар, схемалар, расмлар, графиклар, фотографиялар ва бошкэ график ахборагни киритиш мумкин. Сканер нусха кўчириш аппаратига ўхшаб қоғозли хужжатнинг тасвири нусхасини қоғозда эмас, балки элекгрон кўринишда яратади тасвирнинг электрон нусхаси яратилади.
Сканерлар хужжатларни қайта ишлаш электрон тизимининг мухим бўғини ва исталган «электрон стол» нинг керакли элементидир. Уз фаолиятининг натижаларини файлларга ёзиб ва маълумотни қоғозли ҳужжатлардан ШК га образларни автоматик англаш тизими орқали сканер ёрдамида киритиб, қовозсиз иш юритиш тизштни яратишга амалий қадам кўйиш мумкин.
Сканерлар жуда хилмахилдир ва уларни бир қатор белгилари бўйича таснифлаш мумкин. Сканерлар оқ-қора ва рангли бўлади.
Оқ-қора сканерлар штрихли ва нимрангли тасвирларни ўқиши мумкин. Штрихли тасвирлар ним рангларни, ёки бошкача айтганда, кул ранг даражаларини узатмайди. Ним рангли тасвирлар кул рангнинг 16, 64 ёки 256 даражаларини англаш ва узатиш имконини беради.
Рангли сканерлар оқ-қора ва рангли асл нусхалар (оритиналлар) билан ишлайди. Биринчи ҳолатда улар ҳам штрихли, ҳам ним рангли тасвирларни ўқиш учун ишлатилиши мумкин.
Рангли сканерларда рангли RGB (Red-Green-Blue) модуль ишлатилади: сканерланадиган тасвир айланадиган RGB ёруғлик фильтри ёки кетмакет ёндириладиган учта рангли чироклар орқали ёритилади; хар бир асосий рангга мос сигнал алоҳида қайта ишланади.
Узатиладиган ранглар сони 256 тадан 65536 тагача (High Color стандарти) ва ҳатто 16,8 миллионтагача (True Color стандарти) тебраниши мумкин.
Сканерларнинг ўтказиш қобилияти тасвирнинг бир дюймдаги ажратиладиган нуқгалар микдори билан ўлчанади ва 75 дан 1600 dpi гача (dot per inch) бўлади.
Конструктив жиҳатдан сканерлар дастаки ва столли бўлади.
Столли сканерлар, ўз навбатида планшетаи, роликли ва проекцион бўлади.
Шаффоф ташувчилардан тасвирни ўқийдиган атйд-сканерлар алоҳида ажралиб туради.
Сканерларнинг типлари
Дастаки сканерларнинг тузилиши жуда оддийдир: улар кўл билан тасвир бўйлаб силжитилади. Улар ёрдамида бир марта ўтишда тасвир сатрларининг озгина миқдори киритилади (уларнинг кадмраб олиши одатда 105 мм дан ошмайди). Дастаки сканерларда кайта қилувчи чироқбўлиб, у сканерлашнинг рухсат этиладиган тезлиги ошганлигини операторга билдириб туради. Бу сканерлар кичик ўлчамли ва паст нарҳдадир. Сканерлаш тезлиги 5—50 мм/с (ўтказиш қобили-ягига боғлиқ).
Масалан, Mustek GS-400L — оқ-қора ним рангли, CG-8400T рангли.
Планшетли сканерлар энг кўп таркалган; уларда сканерловчи каллак асл нусхага нисбатан автоматик силжийди; улар ҳам варақли, хам рисолаланган (брошюраланган) хужжатларни (китобларни) сканерлаш имконини беради. Сканерлаш тезлиги: бир бетга (А4 ўлчамли) 2—10 сеқунд.
Масалан, рангли сканерлар: Mustek Paragon 1200, Epson ES 1200, HP Scan Jet 5 S ва Р, HP Scan Jet 11CX.
Катга форматдаги ҳужжатлар билан ишлайдиган сканерлар орасида Agfa фирмасининг оммавий сканерларини, масалан, Agfa Aigus II ни кўрсатиб ўтиш керак, у 600 х 1200 dpi физик ўтказиш қобилиятига (Ultra View 2400x2400 dpi интерполяцияловчи технологияни ишлатгандаги мантиқий ўтказиш) эга, 4096 ранг тусларини узатади, тасвирни 7—9 марта масшгаблайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |