Дигитайзерлар.
Дигитайзер (digitaizer) ёки бошқачасига графикли планшет — бу асосий вазифаси тасвирларни ракамлаб чиқиш қурилмасидир. У икки кисмдан: асосдан (планшетдан) ва асос юзи бўйича силжийдиган кўрсатиш қурилмасидан (перо ёки курсордан) иборат. Курсор кнопкасини босилганда унинг планшет юзасидаги ҳолати қайд қилинади ва координаталари компьютерга берилади. Дигитайзер фойдаланувчи яратаётган расмни компьютерга киритиш учун ишлатилиши мумин: фойдаланувчи перокурсорни планшет бўйича олиб юради, лекин тасвир қоғозда пайдо бўлмасдан, балки график файлда кайд килинади.
Дигитайзернинг ишлаш тамойили курсорнинг жойлашган жойини планшетга жойлаштирилган, кўшни симлар орасида етарлича катта кддамли (3 дан 6 мм гача) ингичка симлар тўри ёрдамида қайд қилишга асосланган. Кайд қилиш механизми маълумотларни ўқиш кадами тўрнинг кадамидан кичикроқ бўлишини таъминлайди (миллиметрда 100 та гача чизиқ). Ўқиш қадами дигитайзернинг ўтказиш (ажратиш) қобилияти дейилади.
Дигитайзернинг компьютер билан маълумот алмашиш тезлиги операторга боғлиқ, лекин одатда курилманинг секундига 100—200 та нуқга даражали техник имкониятлари билан чегараланади.
Дигитайзерлар электростатик ва электромагнит бўлади.
Электростатик дигитайзерларда курсор остидаги тўрнинг электростатик потенциалини локал ўзгариши кайд қилинади, электромагнитларда эса курсор тўр қабул киладиган электромагнит сигнални нурлатади. Электромагнит дигитайзер ташқи манбалар, масалан мониторлар яратаётган халақитларга сезгирдир.Дигитайзерни танлашда биринчи навбатда кўрсатиш қурилмасининг қулайлиги ва ишончлилигига ишонч ҳосил қилиш керак. Керакли ўлчамдаги ишчи майдонини танлаш керак у 6x8 дюймдан 44x62 дюймгача ораликда бўлади. Курсор координаталарини узатишнинг керакли аниқлигини баҳолаш ва уни дигитайзернинг ўтказиш қобилияти билан таккослаш керак. Ва ниҳоят, ҳамма керакли дастурли таъминот ва хусусан, драйверларнинг борлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Кўрсатиш қурилмаси.
Перо битта, иккита ёки учта кнопка билан жиҳозланган курилмадир. Оддий ва перо учини планшетга босиладиган кучланишни аниқлайдиган перолар бор. Кейинги пероларни кўпинча рассомлар ишлатадилар, негаки улар босишнинг 256 та гача градациясини қабул қила олиши мумкин (босиш даражаси чизиқ қалинлигига, ранглар тусига, ранглар палитрасига таъсир кўрсатади). Бундай имкониятларни амалга ошириш учун қуйидаги дастурлар керак: Adobe PhotoShope, Aldus PhotoStyler, Autodesk Animator Pro, Corel Draw ва б.
Do'stlaringiz bilan baham: |