«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
165
Электрон ўқув ресурслар – замонавий ахборот технологиялари асосида
маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерфаол
усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятларига эга бўлган манбадир.
Фан ўқитувчилари амалиётида Интернет-ашёларнинг ҳар хил
турларидан фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги кунда мавжуд Интернет-ашёларни таҳлили бўйича ўтказилган
тажрибаларнинг натижаларига кўра таълим Интернет-ашёларини қуйидаги
гуруҳларга ажратиш мумкин [2]:
1. Ахборотли Интернет-ашёллар: интерфаол (интерфаолликнинг 1-
даражаси) дарслик ва ўқув қўлланмалар (гиперматн сифатида ташкил этилган
иллюстрацияли матн кўринишидаги, мультимедиа компонентларини ва
интерфаол тизимларни ўзига киртишни кўзда тутмаган ахборотларни ўз ичига
олади); материаллари предмет бўйича билимларни кенгайтириш,
чуқурлаштиришга қаратилган маълумотномалар, хрестоматиялар ва
журналлар, юқоридаги гуруҳ ашёлари каби гиперматн сифатида ташкил
этилган иллюстрацияли матн кўринишидаги, мультимедиа компонентларини
ва интерфаол тизимларни ўзига киртишни, мулоқот тартибини кўзда тутмаган
ахборотларни ўз ичига олади); маърузаларнинг видеоёзувлари; виртуал
экскурсиялар.
2. Ўқувчиларнинг у ёки бу амалий фаолиятини ташкил этишни кўзда
тутадиган Интернет-ашёлари (интерфаолликнинг 2-3-даражалари): масалалар
тўплами: а) фақат жавоблари бўлган масалаларни ўзига олади; б)ечимлари
берилган масалаларни ўзига олади; в) кўрсатма берилган ва масалалар
тўплармини (ишни яккалаштиради) ўзига олади, лекин фойдаланувчи билан
мулоқотни кўзда тутмайди; г) кўрсатма берилган ва масалаларнинг
ечимларини ўзига олади, мулоқот қилиш имкониятини кўзда тутади
(хатоликка йўл қўйилганда ёки ечим тақдим этилмаганда «ўқувчини» мос
назарий материалга йўллашни кўзда тутади); тестлар тўплами: а) фақат тест
шартларини ўзига олади; б) мулоқот қилиш имкониятига эга бўладиган,
курснинг аниқ бир мавзулари бўйича билим ва кўникмаларни ҳақиқий
текширишни ташкил этишни кўзда тутади; виртуал лабораториялар; ўйинлар:
а) ўйиннинг фақат тавсифини ўзига олади, б) интефаол: мулоқотсиз тартибда
ўйнаш имкониятини кўзда тутади.
3. Дарс ишламаларини (услубий ишлаш билан) ишлаб чиқувчи ўқитувчи
учун Интернет-ашёлар: библиографик ашёлар, шу жумладан Интернет–
дўконлар.
4. Юқоридаги гуруҳларнинг элементларини ўзига олган аралаш
Интернет-ашёлар.
5. Янги авлод электрон таълим ашёлари (ЯАЭТА).
Ўқитувчи дарс ўтказиш жараёнида: тақдимот асосини; муаммоли баён
этиш асосини; назорат воситаларини; ўқувчилар фаолиятини ташкил этиш
асосини: ўқувчиларни дарсдаги яккама-якка ва гуруҳий асосини; суҳбат
асосини, шу жумладан эвристик; мунозара асосини; конспект асосини; ўзи-
Do'stlaringiz bilan baham: |