References
:
1. Ishmukhamedov R.J. Ways to increase the effectiveness of education using
innovative technologies. - T .: TDPU, 2015.
2. Bespalko O.V. Sotsialnaya pedagogika: schemes, tablitsy, kommentarii
(ucheb.posobie). - M .: Tsentr uchebnoy literatury, 2019. - 208 p. - ISNB 978-966-
364-837-8.
3. O`Shonessi Dj. Competitive marketing: Strategic approach (per. S ang.) -
SPB.: Peter, 2011. - 864 p. - ISNB 5-318-00030-4.
4. Ishmukhammedov R., Mirsolieva M. Innovative technologies in the
educational process (methodical manual). - Tashkent-2014.
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ УЧУН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ БОШҚАРУВ
ТИЗИМИ
Турдиалиев У.М.- т.ф.д., проф., Насиров И.З.- т.ф.н., доц., Атаханов К.А.-
докторант.
Андижон машинасозлик институти, Андижон ш., Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-
3589- сонли “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада
«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
162
такомиллаштириш чора- тадбирлар тўғрисида” қарорида таъкидланишича
автотранспорт хизматлари соҳасини жадал ривожлантиришнинг мавжуд
имкониятлари ва захираларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти [1]. Автотранспорт
ҳўжаликларини модернизация қилиш замонавий талаблар даражасида эмас,
соҳада илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва интеллектуал
транспорт тизимлари етарли даражада жорий этилмаяпти. Оғир юк ташувчи
автотранспорт воситаларининг ҳаракатдаги таркиби паркининг эскирганлиги
юқорилигича қолмоқда. Мамлакатнинг автотранспорт хизматлари экспорти ва
транзитини ошириш салоҳиятининг имкониятлари ва захираларидан
тўлақонли фойдаланилмаяпти.
Ўтказилган тадқиқотларда транспорт воситаларида қўлланилаётган
ахборот тизимларининг метрологик таъминоти ва уларнинг тавсифларини
таҳлил қилиш бўйича ҳуқуқий ва техникавий бошқарувдан биргаликда
фойдаланиб моделлашириш масалалари кўриб чиқилмаган. Шунинг учун
транспорт воситаларини ахборот тизими билан таъминлашнинг метрологик
таъминлашни ташкиллаштириш долзарб илмий масала бўлиб ҳисобланади.
Автомобилсозлик соҳаси халқ хўжалигида, бутун мамлакат ва жаҳон
аҳлининг ҳаётида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Соҳанинг энг оддий
ғоялари такомиллашиб маълум қонун, назария, таълимотларни вужудга
келтирмоқда ва тобора ривожланиб бормокда, зеро автомобилсозлик соҳаси
бизнинг нафақат бугунги, эртанги ҳаётимиз, ҳозирги ва келажакдаги
фаровонлигимиздир.
Тобора ривожланиб жаҳон бозоридан ўз ўрнига эга бўлаётган ватанимиз
келажакда бунданда сифатли, халқаро стандартлар талабларига мувофиқ
транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва уларни такомиллаштиришда
ахборот технологиялари ва тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш,
бошқарув ва назоратнинг янги турдаги авлодини яратишга замин яратади.
Ҳозирги кунда «GPS», «ГЛОНАСС», «GALILEO» атамалари кўплаб
қўлланилиб келинмоқда. Минглаб автоҳаваскорлар GPS мосламасидан
унумли фойдаланмоқда. Смартфон ва планшет эгалари эса навигациянинг
сунъий йўлдошли тизимларидан мунтазам фойдаланади. АҚШнинг «GPS»,
Россиянинг «ГЛОНАСС» (Европанинг «GALILEO» тизими ҳозирча
тажрибадаги лойиҳадир) тизимлари кундалик фойдаланувчилар учун турган
жойини харитадан билиш, нотаниш ҳудудда мўлжал олиш, масофани аниқлаш
имконини беради. Автокорхоналар, автотранспорт тизимини бошқарадиган
идора ва ташкилотларга эса янада кенг имкониятлар тақдим этади. Ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этишда сунъий йўлдошли навигация
тизими ёрдамида харитада транспорт воситалари ҳаракатини кузатиш, ҳаракат
йўналишини текшириш ва тўлиқ статистикасини олиш, босиб ўтилган масофа
ва тўхтаб турилган вақтни ҳисоблаш, ёнилғи-мойлаш материаллари
харажатини камайтириш, йўловчи ва юк ташиш жараёнини мақбуллаштириш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |