«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
668
Бугунга келиб атроф-муҳитга гигиеник маданият тарзида ёндашув
одамларнинг
ҳуқуқ
ва
эркинликларида
янги
гигиеник
ҳуқуқни
шакллантиришни тақазо этмоқда. Чунки кишилар ўз кундалик эхтиёжлари
учун бўлган гигиеник турмушни қонуний устқуртма асосида белгилашга эга
бўлиб бормоқдалар. Гигиеник ҳуқуқ-бир сўз билан айтганда оддий кундалик
ҳаётда соғлом турмуш тарзи яратишнинг ички қонуний тартиблари
кўринишида моддий оламни соф, тоза сақлаш эркинлигини беради [3]. Атроф-
муҳитнинг гигиеник мувозанатини бузганларга қарши жазолар белгиланган,
жазолар одатда табиатнинг зарар кўришига берилади. Шу билан бирга
экологик ва гигиеник маданият пасайиб боришига йўл қўйилмайдиган, ҳамда
бу жазолар инсоннинг экологик ҳуқуқи ва масъулиятини поймол этгани учун
тайинланади. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 193 моддасида
«Одамларни оммавий равишда касалланиши, экологик салбий таъсир
қиладиган даражада атроф-муҳитнинг ўзгариб кетишига ёки бошқача оғир
оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса;
-энг кам иш хақининг эллик баробаридан юз баробаригача миқдорда
жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача
ҳуқуқни тузатиш ишлари ёки олти ойга қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»,-деб ёзилган.
Ҳар бир табиий захирадан фойдаланиш экологик ва иқтисодий томондан
режалаштирилган дастур асосида олиб борилади, назорат қилинади. Ҳуқуқий
ва ташкилий давлат назорати: табиатнинг ҳолати, уни бошқариш экологик
назорат формаси; давлат ва турли ташкилотлар, корхоналараро экологик
назорат, санитар-экологик назорат ва жамоатчилик (маҳалла тозалиги, сув
тозалиги) назорати ўрнатилади. Табиат ва табиий бойликлардан фойдаланиш
жараёнида йўллар, корхоналар, турли гидротармоқлар қурилишида ҳар бир
объект, унинг лойихаси ахамияти, табиатга келтирадиган фойда ва зиёни ҳар
томонлама ўрганилади ва экологик экспертизасидан ўтказилади. Объектнинг
экологик экспертизаси билимдон, табиатнинг экологик қонунларини яхши
биладиган мутахассислар томонидан экспертиза қилинади, бахоланади.
Объектнинг экспертизасини кенг жамоатчилик ҳам кўриб чикиб, унинг яроқли
ёки яроқсиз эканлигини аниқлайди.
Табиатнинг Ер ва ер фондидан фойдаланиш, муҳофаза қилиш ҳам
Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ер реформаси асосий
йуналишлари, мақсадлари ва ер фондини давлат томонидан ҳуқуқий муҳофаза
қилиниши қайд қилинган. Қонунларда ер шахсий мулк муаммоси, ердан
умрбод фойдаланиш, ижарага олиш борасида хўжаликлар, айрим шахсларнинг
ҳуқуқлари ўз аксини топган. Қонунда давлат, хўжаликлар ва айрим шахслар
ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилиши, шартномани
чўзиш ёки тўхтатиш каби ҳолатлар давлат назорати остида бўлиши очиқ
кўрсатилган. Саноат, қишлок хўжалигидан чиққан оқова сувлар маълум
рухсатлар асосида кўрсатилган жойларга ташланиши ва тоза табиий сувларни
ифлосламасликлари керак. Сайёрадаги айрим сув тўпланувчи вохалар, катга
Do'stlaringiz bilan baham: |