«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
665
чекловларга дуч келмай, омма онгига осонгина таъсир кўрсатиш,
бошқаларнинг қарашларини ўз манфаатлари сари йўналтириш мумкин.
Дастлаб, ижтимоий тармоқларга махсус хизмат қилувчи блоггерлар
жамоатчилик онгига кучли таъсир қилувчи воқеа-ҳодисаларни бўрттириб,
қўшиб-чатиб етказишади, бошқалар эътиборини жалб этиб, уларни ҳам фаол
фикр алмашишга чорлайди. Миш-миш, бўхтону ёлғон етарли даражада
тарқатилгач, секин амалий ишларга ўтилади. Хаммани муайян жойга
тўпланишга чақирилади, воқеа-ҳодисаларга бўлган муносабатига караб,
жавобгарлик талаб қилиниши уқдирилади.
Статистика хабар беришичи бир кунда ўртача 30 миллион киши
"Odnoklassniki" сайтига ташриф буюради. Уларнинг 62 фоизи 15—25 ёшдаги
кишилардир.
Ўзбекистонлик
фойдаланувчилар
эса
“Odnoklassniki”
аъзоларининг 3,5 миллионга
яқин қ
исмини ташкил этади.
“Интернетдаги сайт”ларни тарғиб этишдан асл мақсад аслида ёшларни
беҳаёлик ва бузуқлиқ, ахлоқсизлик ва маданиятсизлик билан тўғри йўлдан
адаштириш, онгини заҳарлашдир”. [1]
Шу тариқа, бир-бирини кўрмаган, фақат интернет орқали танишган
бекорчилар тўдаси шаклланади. Блоггерлар эса олов устига мой сепишда
давом этаверади. Қарабсизки, жамоатчиликдан, онгу шууридан айрилган
оломон кўр-кўрона бузғунчи-буюртмачилар ноғорасига ўйнай бошлайди.
Ижтимоий сайтлар, микроблогерлар, глобал тармоқдаги уйдирмалар кибер
макондан реал воқелик бўлиб ҳаётга кўчганидан сўнг, бузғунчилар
гижгижлашни янада кучайтиради.
Воқеа жойидан тўғридан-тўғри репортажлар — мобил воситалари
орқали аудио, видео ва фотолавхалар тайёрланиб, энг таъсирлилари ижтимоий
сайтларга жойлаштириб борилади.
Айрим давлатларда бўлиб ўтган ҳодиса деб кўрсатилаётган лавҳалар
махсус суратга олиш майдонларида сунъий равишда ҳосил қилингани кишини
ўйлантиради. Шу йўл билан одамлар ҳақиқат билан ёлғон ўртасидаги чегарани
пайқашдан маҳрум этилади.
Тажрибасиз, ҳали оқ-қорани ажрата олмайдиган ўқувчи кибер
дўстларига шахсий хаёти, ўй-кечинмалари, ўтмиши, келажаги ҳақидаги барча
маълумотларни, сирларини ишониб айтаверади. Уларнинг далдаси, ширин
алдовлари, сохта мулозаматлари кун сайин уни интернет билан мустаҳкамроқ
боғлайверади. Бориб-бориб у интернетсиз яшаолмай қолади.
Ота-боболаримизнинг онгу тафаккурида асрлар, минг йиллар давомида
шаклланиб, сайқал топган ор-номус, уят ва андиша, шарму ҳаё, ибо ва иффат
каби юксак ахлоқий туйғу ва тушунчалар ҳамма даврда долзарб бўлиб келган.
Шу нуқтаи назардан қараганда, уят - ўлимдан қаттиқ, деган гаплар
халқимиз тилида ўз-ўзидан пайдо бўлмаган, аксинча, бундай иборалар эл-
юртимизга мансуб эзгу ва гўзал ахлоқий қадриятларнинг асл мазмунини ифода
этади. Интернетдан фойдаланувчилар бундай сохта мулозаматларга алданиб
қолмаслиги ва унинг қулига айланиб қолмасликни англаб олишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |