«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
304
мумкин. Курсда таълимнинг асинхрон методидан фойдаланиш мумкин,
бунда ўқиш учун барча масъулият тингловчилар зиммасида бўлади ва
таълимнинг синхрон методида ўқиш жараёни ўқитувчи билан реал вақт
режимида амалга оширилади;
-
Course (курс) - ҳар бир курс ҳар бир иштирокчига мослаштирилган ҳолда ўз
қоидаларига, ўз структурасига ва ўз мақсадига эга бўлади.
Европа мамлакатлари матбуотчилари биринчи марта 2011 йили
МООСга Стэнфорд профессори Себастьян Трун интернет тармоғида
ғайритабиий интеллект тўғрисида бепул курсни муваффақиятли ўқиганидан
кейин эътибор қаратган. Трун талабалари сафига 190 мамлакатдан 160 минг
киши кирди. АҚШдаги университетлар Трун экспериментидан кейин янги
тўлқинда ишлаб даромад орттириш мақсадида, кетма-кет МООС курсини
яратишда иштирок эта бошлаган. МООС рақамли модага эргашиш эмас, балки
таълим жараёнини тузилмавий ўзгартириш белгисига асос бўлади
17
.
Шу вақтгача онлайн-курслар анъанавий университет курсларига эга
«калька» кўринишдан иборат бўлган, яъни инструктор ва иштирокчилар
ўртасидаги коммуникацияни, хизматлар учун тўловни, унинг ўрнига
малакасини тасдиқлайдиган, курсни ўқиганлиги тўғрисидаги сертификатни
таъминлайдиган иштирокчиларнинг кичик сонидан иборат бўлган. Айрим
олий ўқув юртлари шунга ўхшаш дастурларда бутун ярим витруал
кампусларни яратишган. Буюк Британия, мисол учун барча ўхшаш курсларни
«Лондоннинг очиқ университети» бренди остида бирлаштирди. Ушбу ном
остида Лондон иқтисод мактаби каби бутун дунёга маълум университетлар
ишламоқда. Бунда катта бўлмаган иш ҳаққига (шунга ўхшаш даражадаги
«реал» университетда ўқиш учун бериладиган ҳаққа нисбатан) алоҳида курсда
ўқиш, ёки бир неча йил сарфлаб бакалавр ёки магистр даражасини олиш
мумкин. Ушбу тизимнинг энг асосий ютукларидан таълимнинг барча жараёни
давомида талаба исталган жойда бўлиши мумкин. Бундай таълим тизими,
барча афзалликларга қарамасдан, олий ўқув юртларида мавжуд бўлган
таълимнинг онлайн моделини қайта ишлаб чиққан ва шу билан бирга таълим
жараёнига
иштирокчиларнинг
кенг
доирасини
жалб
қилишга
мўлжадланганлиги сабабли сара (энг машҳур) бўлиб қолган. Охирги йилларда
онлайн-таълим қарама-қарши йўналишда ривожлана бошлади. Охирги ярим
йилда интернетда феноменал тарзда ривожланиш ва кенг оммага тарқалиш
бўйича, одатда, бепул ҳисобланган ва, энг муҳими, ҳақиқатда оммавий бўлган
барча учун очиқ ўқув курслари пайдо бўлди.
Оммавий онлайн курсларга қуйидаги атрибутлар хосдир:
-
оммавийлик ва глобаллик;
-
бепул;
-
дунёнинг барча университетларидан юқори малакали кадрларни жалб
қилиш;
17
The pedagogy of the Massive Open Online Course: the UK view. Sian Bayne and Jen Ross,
the University of Edinburgh. The Higher Education Academy, 2013.
Do'stlaringiz bilan baham: |