Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Хўжақулов С. Таълимни модернизациялаш шароитида дарс бериш
сифатини такомиллаштириш. Тошкент 2015 й.
2. “Бошланғич таълимни модернизациялаш орқали ўқув-тарбия жараёни
сифати ва самарадорлигини ошириш. Тошкент 2016 й.
3. Холмухамедов М. “Юқори технологиялар сари интилган мамлакат”.
Спутник Ўзбекистон мухбирига берган интервьюси, 2018 й.
4. Муслимов Н.А. ва бош. Инновацион таълим технологиялари– Т.:
“Сано стандарт” нашриёти, 2015 й.
«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
216
МАКТАБГАЧА ВА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ЖИСМОНИЙ
ТАРБИЯ ВА СПОРТ ЙЎНАЛИШИДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ САМАРАДОРЛИГИ
Тураева Насиба Мирхамидовна, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва
спорт университети ўқитувчиси, Камардинова Шахло Бахтиёр қизи,
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Спортни
бошқариш ва туризм факултети, Мактабгача ва бошланғич таьлимда
жисмоний тарбия ва спорт йўналиши талабаси.
Долзарблиги.
Ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий қудрати, ижтимоий-
маънавий
ҳаёт
даражасининг
юксалиши
таълим
тизимининг
рақобатбардошлиги, илм-фан тараққиёти билан белгиланади.
Мактабгача таълим. Узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини
ҳисобланган ушбу соҳа ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини
тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Таълим-
тарбия жараёнига болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-ахлоқий
ва жисмоний ривожлантиришни таъминлайдиган замонавий таълим
дастурлари, илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш,
уларни мактабга тайёрлаш даражасини ошириш, мактабгача таълимни
бошқаришнинг замонавий стандартларини яратиш мақсадида Вазирлар
Маҳкамаси қарори ҳам тасдиқланган:
“Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия
вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва педагогика
технологиялари инновацион марказини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
таълим вазирлиги муассислигидаги «Ахборот ва педагогика технологиялари
инновацион маркази» масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил этиш
тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.”
[1]
Инновацион марказ мактабгача таълим соҳасида қуйидаги вазифаларни
бажаради:
бошқарувнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва
мактабгача таълим соҳасига жорий этиш;
таълим-тарбия жараёнига илғор ахборот ва педагогика
технологияларини жорий этиш, мактабгача таълимни бошқариш ахборот
тизимнинг тегишли равишда ишлашини таъминлаш;
мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасида
илмий тадқиқотлар ўтказиш;
ахборот хавфсизлигининг тегишли даражасини таъминлаш,
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ягона
ахборот маконини шакллантириш;
мактабгача таълим соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга
оширишни самарали ташкил этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари,
стартап-лойиҳалар ташаббускорлари, олимлар, молия институтлари ва бошқа
Do'stlaringiz bilan baham: |