«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
640
Мазкур қонун, қарор ва фармонларда “...мактаблар, касб-ҳунар
коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртларининг таълим жараёнига
замонавий компьютер ва ахборот технологияларини эгаллашга ҳамда уларни
фаол қўлланишга асосланган илғор тизимларини киритиш” вазифалари
белгилаб қўйилган.
Шунинг учун ҳам ҳар бир мутахассис ўз соҳасида замонавий ахборот
технологияларидан фойдаланши муҳим аҳамият касб этади.
Сўнгги йилларда «ахборот», «инвариантлик», «номуайянлик» каби
умумилмий тушунчалар фалсафий таҳлил предметига айланди. Билимнинг у
ёки бу тармоқларида юзага келган ва илмий билишнинг мантиқий-
методологик воситалари даражасига кўтарилган бу тушунчалар нафақат
объектлар ва жараёнларни кўришнинг умумий усуллари, балки
ривожланаётган билимни таҳлил қилиш шакллари ҳамдир.
Энг умумий маънода ахборот нарса ва ҳодисалар ҳақидаги ҳар қандай
маълумотни англатади, бироқ ҳозиргача ахборотнинг умум қабул қилинган
таърифи йўқ.
Ахборотнинг энг содда классик таърифи бу – маълумот беришдир.
Н.Винер фикрича, “Ахборот – ташқи оламга кўникиш жараёнида ундан
олинган мазмунни ифодалашдир”.[2] Бу ерда ахборот ташқи оламни акс
эттириш (гносеологик жиҳат) ва адаптация (унга қўникиш) деб ифодаланади.
Л.Попов “Ахборот коммуникация ва алоқа жаарёнидаги ноаниқликнинг
бартараф қилиниши”[3] деб ҳисоблайди. Бу таърифда асосан ахборотнинг
фалсафий -психологик (коммуникация, алоқа) томонига эътибор қаратилади.
Р.Эшби “Ахборот – структураларнинг меъёри, янгилик, оригиналлик”
[4], С.Моль эса, “Ахборот – танлаш эҳтимоллиги”[5] деб таъриф беради.
Л.Г.Свитич “Ахборот тушунчаси кўп маънога эга, лекин умумий фалсафий,
метолингвистик маънода потенциал, кенг ёритилган реал моҳиятларнинг
мажмуи”[6] деб тушунади.
Ахборот
–
объектив реалликнинг муҳим қисмини ифодаловчи тушунча
бўлиб, ўзини сақлаш, қайта ишлаш ва таъсир натижалари (излари)дан
фойдаланиш учун мўлжалланган моддий тизимларда намоён бўлади.[7]
Объективлик, моддийлаштириш ва узатиш имкониятининг мавжудлиги –
ахборотнинг муҳим хусусиятлари.
«Ахборотни ўрганиш ахборот-бошқарув жараёнини таҳлил қилиш
билан узвий боғлиқ, чунки ахборот унда функционал хосса сифатида
мавжуддир»[8]
.
«Ахборот», «маълумот», «билим» тушунчалари кўпинча бир-бирига
ўхшатилади. Бу қисман шу билан изоҳланадики, бир даражада ахборот
сифатида амал қилувчи далиллар бошқа даражада маълумотлар сифатида амал
қилиши мумкин. Масалан, радио ёки телевидение мухбири интервью
жараёнида муайян ахборот олади. Бу ахборот жамоатчилик фикрини ўрганиш
маркази учун маълумот бўлиб хизмат қилади. Мазкур марказ томонидан эълон
Do'stlaringiz bilan baham: |