«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
580
гуруҳи ёки экспертлардан ташкил топган қўмиталар ишлаб чиқади, тавсия
этади. Стандарт – кенг маънода бошқа турли объектларни солиштириш учун
бирламчи (асосий) объект сифатида қўлланиладиган нусха, эталон, модел [1].
Қуйида тармоқ стандартлари ва уларнинг манбалари тўғрисида тўхталамиз [1,
2, 3].
Очиқ тизим ва стандартлаштириш
. Тармоқларни стандартлаштириш
модуллик ва очиқлик тамойилларига асосланади. Умуман олган ҳар қандай
тизим очиқ тизимларга мисол бўла олади. Тармоқ нуқтаи назаридан очиқ
тизимларга мисол тариқасида очиқ спецификацияларга мос ҳолда қурилган
қуйидагиларни келтириш мумкин: компьютер, хисоблаш тармоғи, операцион
тизим, дастурий пакет ва бошқа турли аппарат ва дастурий махсулотлар
(воситалар).
Очиқ спецификациялар – эълон қилинган, барча фойдаланиши мумкин
бўлган, стандартларга мос тушувчи, ундан фойдаланувчилар томонидан
мухокама қилинган ва қабул қилинган спецификациялар. Очиқ
спецификациялар турли тизимларни ишлаб чиқишда улардан фойдаланиш,
улар учун турли аппарат ва дастурий воситаларнинг модификацияларини
турли ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш имкониятини беради.
OSI модели фақат тармоққа уланган қурилмаларнинг ўзаро
муносабатларини таъминлаш нуқтаи назаридан очиқ тизим хисобланади ва
тармоқдаги қурилмалар OSI моделининг стандарт қоидалар асосида ўзаро
муносабатларга киришади. Агар икки тармоқ ана шу стандартлар қоидаларга
амал қилинган ҳолда қурилган бўлса, бу қуйидаги имкониятларни беради:
Турли ишлаб чиқарувчилар томонидан бир ҳил стандартга амал қилиб
ишлаб чиқарилган аппарат ва дастурий воситалардан тармоқ қуриш
имконияти;
Тармоққа зиён етказмаган ҳолда унинг бир компонентасини бошқаси
билан кам харажатлар билан алмаштириш имконияти. Бу тармоқни
ривожлантириш имкониятини беради;
Бир тармоқни бошқаси билан осонгина бирлаштириш (боғлаш)
имконияти;
Тармоқни ўзлаштириш ва унга хизмат кўрсатишнинг соддалиги.
Internet очиқ тизимга ёрқин мисол бўла олади. Ушбу тармоқ очиқлик
тамойилига тўлиқ асосланган ҳолда ривожланиб бомоқда. Унинг
стандартларини
ишлаб
чиқишда
турли
мамлакатлардаги
турли
университетлар, илмий-тадқиқот институтлари, хисоблаш техникаси
аппаратлари ва дастурларини ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг минглаб
мутахассислар-фойдаланувчилари иштирок этишган. Натижада Internet дунё
бўйича тарқалган турли-туман қурилмалар ва дастурларни, локал тармоқларни
ўзида бирлаштирган.
Do'stlaringiz bilan baham: