«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
575
Момиқни ташувчи ва тозаловчи тўлқинсимон юзали винти бўлган
конвейернинг тажриба стендининг электротензометрик схемаси 3-расмда
келтирилган. Тажриба стенди ишга тушганида электродвигатель 1 вариатор 2
орқали ҳаракатни муфта 3 орқали редуктор 4 га узатади. Сўнгра ҳаракатни
тавсия қилинган занжирли узатма орқали винтли конвейернинг винт валига
узатади. Arduino (АЦП) микроконтроллер 13 орқали малумотлар компютер 14
га узатилади [80].
бу ерда, 1 – етакловчи юлдузча, 2 – етакланувчи юлдузча; 3 – занжир.
1 – ўқли асос, 2 – ўқли асосда турувчи цилиндр, 3 – прессловчи втулка.
2-расм. Тавсия қилинган занжирли узатма умумий кўриниши ва занжир
ролигини таркибий қисмлари.
Юқоридаги схемага асосланиб занжирли узатмаси бўлган конвейерни
тажриба стенди тайёрланди. Дастлаб 2.0 кВт 710 айл/мин бўлган двигателга
муфта орқали Ц2Н-450 маркали узатиш сони 20 тадан ташкил топган
цилиндрсимон редуктор уланди ва рамага маҳкамланди. Тажриба ўтказиш
жараёнида вариатор 2 ёрдамида валнинг тезлигини ўзгартирилган ҳолда яъни
етакланувчи юлдузча маҳкамланган винтли валнинг айланишлари сони
минутига 28, 32 ва 36 айл/мин холда олинди. Олинган натижалар аниқлик
даражасини ошириш мақсадида синовлар 3 мартадан бир хил режимда
такрорий ўтказилди.
«Yangi O‘zbekistonda islohotlarni amalga oshirishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya
texnologiyalaridan foydalanish» mavzusida Xalqaro ilmiy-amaliy konferentsiya
Andijon
27-29 oktabr 2021 yil
576
3-расм. Винтли конвейер тажриба стендининг электротензометрик
схемаси.
бу ерда 1 – электродвигатель; 2,4 – тасмали узатма; 3 – вариатор; 5 –
редуктор; 6 – юқори тасирчанг ky-037 маркали товуш модули; 7 –занжирли
узатма; 8 –обтик тахометр; 9-винт вали; 10 – ярим кўприк усулида елимланган
тензорезистор; 11 - тормозлаш қурилмаси; 12 – токосъёмник; 13 - Arduino
(АЦП) микроконтроллер; 14 – компютер.
Винт вали ва етакловчи юлдузча валидаги бурчак тезликларни ўлчаш
бўйича тажриба натижалари ва тахлили.
Ўтказилган тажрибавий тадқиқотлар натижасида момиқни ташиш ва
тозалаш винтли конвейери винт валидаги ва етакловчи юлдузча валидаги
бурчак тезликларини ўзгариш қонуниятлари турли иш унумларида аниқланди.
Ушбу қонуниятлар 4-расмда келтирилган осцилограммалар орқали
аниқланди. Осцилограммалар таҳлилига асосан таъкидлаш мумкинки, винт
валидаги ва етакловчи юлдузча валидаги бурчак тезликларнинг ўртача
қийматлари деярли бир-бирига яқин, лекин винт валидаги бурчак тезлик
тебраниш амплитудалари сезиларли даражада етакловчи юлдузча валидаги
бурчак тезликка нисбатан каттароқлигини кўриш мумкин. Бу ерда иш унуми
ортиши билан бурчак тезликлар
в
ва
з
нинг қийматлари камаяди,
тебраниш амплитудалари мос равишда ортади (4-расм в). Олинган
осцилограммаларни қайта ишлаш натижасида параметрларни боғланиш
графиклари қурилди. 5-расмда момиқни ташувчи ва тозаловчи тўлқинсимон
юзали винтли конвейер винт вали ва узатма етакловчи юлдузчаси валини
бурчак тезлигини иш унумига боғлиқлик графиклари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |