Маълумот ўрнида: Фанда ковулнинг 150 га яқин тури маълум. Баландлиги 1 метрдан 2 метргача етади. Бу ўсимлик май ойидан октябргача ўсиб ҳосил беради. Реза меваси икки палладан иборат, худди тарвузга ўхшайди. Таркибида 18 фоиз оқсил модда, 36 фоизгача мой бор.
Манбаларда ёзилишича, анъанавий халқ табобатида эрта баҳордаги ковар илдизидан тайёрланган қайнатма аллергияга мойил беморларга шифо берган. Янги кесиб олинган ва чой қилиб дамланган шохлари эса антисептик восита сифатида қўлланилган. Илдизидан тортиб баргигача доривор бу ўсимликни тиб илми султони Абу Али ибн Сино турли хасталикларни даволашда қўллагани ёзма манбаларда қайд этилган. Бинобарин, замонавий тиббиётда ковул илдизидан олинган дамлама гепатит, пояси ва барги тери касалликларидан фориғ бўлишда, меваси таркибидаги йод бўқоқни бартараф этишда фойдаланилади. Шундан бўлса керак, мазкур ўсимлик дунё мамлакатларининг фармацевтика саноатида, тиббиётда, озиқ-овқат соҳаларида кенг қўлланиб келинади.
Шунингдек, ковул ширали ўсимлик бўлиб, ундан кўп миқдорда асал йиғиб олиш мумкин. Унинг катта гули бир томчи асал беради. Бир тупидан эса мавсум давомида уч минг томчи асал олиш имкони бор. Унинг Нонпарель тури даромадбоплиги бўйича дунё бозорида узумга тенглаша олади.
Шундай экан, ковул етиштириш воҳамизнинг ҳар бир деҳқонини қизиқтириши табиий. Бироқ бир ишга қўл уришдан олдин унинг самарадорлигини аниқ мезонлар асосида далиллаб олиш зарур. Шу нуқтаи назарда бу фаолиятни йўлга қўйишдан аввал маҳаллий олимлар ва тажрибали деҳқонлар ковулни экиш, парваришлаш, ҳосилини олиш кабилар юзасидан амалий тажрибаларни биргаликда ўзлаштиришлари талаб этилади.
Ковул маҳсулоти экспортини кескин ошириш имкониятлари
1106
Божхоначи - тадбиркор таянчи
Ковул маҳсулоти экспортини кескин ...
Маълумки, ковул кўп йиллик ўсимлик бўлиб, доривор хомашё, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшимча зиравор сифатида фойдаланилади. Уни етиштириш юқори рентабелли ерларни ва алоҳида парваришлар усулларини талаб этмайди. Етилиш даври июнь ойидан октябрь ойига қадар бўлиб, илдизининг узун бўлиши сабабли қурғоқчиликка ва юқори ҳароратга бардошлидир. Ковул тузлаш, айрим ҳолларда ускус ва ўсимлик мойи билан консервалаш орқали дастлабки фойдаланиш учун тайёрланади.
Давлат божхона қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида республикамиздан “ковул” (каперсы)” маҳсулотини экспорт қилиш ҳолати таҳлил қилинди.
Жорий йилнинг январь-август ойларида ушбу маҳсулот экспорти 2,3 минг тоннани (3,8 млн. долл.) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга ёки 94 тоннага (219 минг долл.) ошган.
(2019 йилнинг шу даврида 2,2 минг тн (3,6 млн. долл.), йил давомида 3,3 минг тонна (5,3 млн. долл.) экспорт қилинган).
Ковул маҳсулоти Туркия (83 % ёки 1,9 минг тн.), Италия (11 % ёки 256 тн), АҚШ (6 % ёки 134 тн.) ва Испания (1 % ёки 19 тн.) давлатларига экспорт қилинган.
Ушбу маҳсулот экспорти асосан, Жиззах (79 % ёки 1,8 минг тн.), Наманган (10 % ёки 238 тн), Андижон (3 % ёки 81 тн.), Самарқанд (6 % ёки 134 тн.) ва Тошкент (2 % ёки 48 тн.) вилоятлари корхоналари томонидан амалга оширилган.
Мазкур маълумотлардан келиб чиқиб, ковул маҳсулотини Туркия, Италия ва Испания давлатлари томонидан умумий импорт қилиниши 2019 йил мисолида таҳлил қилинганида, мамлакатимиздан ушбу маҳсулотни бу хорижий давлатларга экспорт ҳажмини кескин ошириш имконияти мавжудлиги кузатилди.
Жумладан, Туркия давлатининг йиллик импорт ҳажми 7,2 минг тоннани (11,6 млн. долл.) ташкил этиб, асосан Ўзбекистон (36 % ёки 2,5 минг тн), Сурия (29 % ёки 2,1 минг тн.), Қирғизистон (18 % ёки 1,3 минг тн.) ва Марокаш (10 % ёки 707 тн.) давлатларидан олиб кирилган.
Ковул маҳсулотининг Туркиядаги 1 кг ўртача импорт қиймати Ўзбекистон маҳсулоти бўйича 1,35 долл., Сурия – 2,45 долл., Қирғизистон – 1,16 долл., Марокаш – 1,28 долларни ташкил этган.
Италия давлатининг йиллик импорт ҳажми 31,6 минг тоннани (46,8 млн. долл.) ташкил этиб, асосан Миср (57 % ёки 18,1 минг тн), Марокаш (20 % ёки 6,2 минг тн.), Тунис (9 % ёки 2,7 минг тн.) ва Ўзбекистон (2 % ёки 765 тн.) давлатларидан олиб кирилган.
Ковул маҳсулотининг Италиядаги 1 кг ўртача импорт қиймати Ўзбекистон маҳсулоти бўйича 1,57 долл., Миср – 1,45 долл., Марокаш – 1,69 долл., Тунис – 1,71 долларни ташкил этган.
Испания давлатининг йиллик импорт ҳажми 13,7 минг тоннани (20,1 млн. долл.) ташкил этиб, асосан Марокаш (54 % ёки 7,5 минг тн), Туркия (4 % ёки 595 тн.), Сурия (4 % ёки 583 минг тн.) ва Ўзбекистон (2 % ёки 320 тн.) давлатларидан олиб кирилган.
Ковул маҳсулотининг Испаниядаги 1 кг ўртача импорт қиймати Ўзбекистон маҳсулоти бўйича 1,69 долл., Марокаш – 1,5 долл., Туркия – 1,91 долл., Сурия – 2,04 долларни ташкил этган.
Юқоридаги келтирилган таҳлиллар, республикада ковул маҳсулотини етиштиришда унинг таннархини 0,35 долларга ёки 23 фоизга оптималлаштириш орқали экспорт ҳажмини 15 минг тоннага етказиш асосида қўшимча 15 млн. долларга ошириш имконияти мавжудлигини кўрсатди.
Ковул — доривор ўсимлик
Javob berish
Чўл ва адирларда, йўл бўйларида, деворлар устида, экинлар орасида ўсадиган ковул кўп уруғли резавор бўлиб, мевалари этдор, узунлиги 2 смга боради. Июль-август ойларида уруғлари пишади. Бу доривор ўсимликнинг мевалари таркибида сапонинлар, алкалоидлар, 32,9 фоиз углеводлар, 150 мг аскорбин кислота, 3,75 фоиз мой, илдиз пўстлоғида стахидрин алкалоиди мавжуд.
Ковул ёки кавар ўсимлиги табиий ҳолда Ўртаер денгизи, Европа жанубида, Кавказда, Ўрта Осиёда, шу жумладан, Ўзбекистонда, Покистон ва Ҳиндистонда тарқалган. Бу ўсимлик Франция, Испания, Италия, Алжир ҳамда Кипрда, Греция ва Шимолий Америкада маданийлаштирилган бўлиб, ландшафтларнинг безаги ҳисобланади. Ўсимликнинг номи Эрондаги Дашти-Кавир чўли билан боғлиқ ҳолда аталган. Чунки ковул бу ҳудудларда энг кўп учрайдиган ўсимлик сифатида ажралиб туради.
Ковул доривор ўсимлик бўлиши билан бир қаторда озиқ-овқатда ҳам ишлатилади. Ковулнинг ғунчали новдалари, ғунчалари, ривожланаётган мевалари сирка кислотасида мариноват қилинади ҳамда озиқ-овқатда «каперслар» номи билан машҳур дори-дармон кўринишида фойдаланилади. Ҳиндулар ковулни kobra, kabra ёки kabarra номлари билан аташади ҳамда ўсимлик органлари қўшиб тайёрланган озиқ-овқатларни ёқтириб истеъмол қилишади.
Табобатда пишган меваси, барглари, новда ва илдиз пўстлоғи ишлатилади.
Май-август ойларида очилмаган ғунчалари, барглари териб олинади. Шу билан бирга ёш, ёғочлаша бошлаган новдалари ва илдизининг пўстлоғи шилиб олинади, майдаланади ҳамда қуёшда ёки 50-60ºС ҳароратда қуритилади.
Ишлатилиши: пўстлоғидан тайёрланган дамлама иштаҳа очувчи таъсирга эга. Халқ табобатида йирингли яраларни даволаш учун ишлатилади. Янги шилинган пўстлоғи оғриган тишга босилганда ижобий натижа беради. Баъзан очиқ йирингли яраларга қўйилганда антисептик таъсир қилади. Бундан ташқари ўсимликдан стенокардияда, тиреотоксикоз, геморройда, қандли диабет касаллигини даволашда ҳам фойдаланилади.
Илдиз пўстлоғидан настойка тайёрлаш учун 20 г шилиб олинган пўстлоғи устига 0,5 л қайнаган сув қуйилади, 1-2 соат давомида тиндирилади. Кунига уч маҳал овқатдан олдин 1/2 стакандан ичилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |