Президент берган ишорасидан биз учун Европа иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилоти билан музокаралар тугаганидан сўнг энг муҳим масала бу — энг аввало мдҳ давлатлари бозорига кириш эканлигини тахмин қилсак бўлади



Download 354,78 Kb.
bet4/5
Sana04.06.2022
Hajmi354,78 Kb.
#637232
1   2   3   4   5
Bog'liq
uzb va Yevrosiyo

IV. Таҳлил
Энди юқоридагиларни бироз таҳлил қилиб кўрайлик. Аввало, айтиш керакки, Ўзбекистон келажакда иттифоққа кириб, кейин ундан чиқиши жиддий сиёсий хавфга айланиши мумкин. Негаки, ЕОИИга киргандан кейин ундан чиқиш энг камида ЕОИИ давлатлари билан ўзаро савдо урушига, Россия томонидан эса бизга нисбатан жиддий санкциялар қўлланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ҳам ушбу масалада чуқур ўйланган қадам ташланиши лозим.
Бунда юртимизнинг ЕОИИ давлатларига нисбатан қандай ҳолатда эканлигини инобатга олиш лозим. Агар Арманистон ўзининг Озарбойжон билан сиёсий муаммолари борлиги туфайли ЕОИИга қўшилган бўлса, Қирғизистон Россия ва Қозоғистонга мигрант ишчилар жўнатиш ва экспорт бозорини кенгайтириш учун иттифоққа кирган. Беларуснинг Россия бозори билан қай даражада боғланганини эса айтишга ҳожат йўқ. Россия билан келишилган қоидалар асосида муносабат олиб бориш Қозоғистон учун пировард мақсад бўлган. Лекин бу мамлакатларнинг бирортаси Ўзбекистон билан бир хил вазиятда эмас.
V. Ўзбекистон учун муқобил йўллар
Шу ерда бир савол ўртага чиқади: Ўзбекистон учун ЕОИИга аъзоликдан бошқа йўл мавжудми?
Биринчи муқобил йўл: ЕОИИнинг Вьетнам билан тузган эркин савдо битими каби эркин савдо битими тузиш. Бунда икки тараф ҳам бир-бирига нисбатан маҳсулотларга қўйиладиган тариф (бож)ларни ўзаро пасайтириш ва уларга оид стандартларни мувофиқлштириш бўйича мажбурият олади. Билишимча, Ўзбекистон ЕОИИга кириш ўрнига, Ўзбекистон-ЕОИИ эркин савдо битими тузишни таклиф этиб улгурган.
Бунда бизнинг ЕОИИ эркин тижорат ҳудудига киришимизга эҳтиёж қолмайди, аммо ЕОИИ ҳудудига пасайтирилган тарифларда маҳсулотларимизни экспорт қилиш имконига эга бўламиз. Исроил, Сербия ва Сингапур каби давлатлар билан шу вариант кўриб чиқилмоқда.
Биз учун муҳим бўлган ишчи мигрантлар масаласини ҳам шу битим ичида келишиб олса бўлади. Одамларнинг эркин бориб келиши ва ишлашига оид масалалар мисол учун Япониянинг Индонезия билан тузган эркин савдо битими орқали тартибга солинган. Арманистон ва Россия, Тожикистон ва Россия ўртасида мигрант ишчи кучи масаласида икки томонлама битимлар мавжуд бўлиб, ушбу битимлар Арманистон ва Тожикистон давлатларидан келадиган ишчилар учун Россияда яна ҳам кўпроқ қолиш ва яхшироқ шароитларда ишлаш имконини беради.
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга қилган 2017 йилги сафари чоғида иккита шундай шартнома тузилган ва ўзбекистонлик ишчилар ҳолати бироз бўлса-да яхшиланган. Ҳозирда тарафлар мигрант ишчиларнинг пенсия таъминотига доир битимни имзолашни кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг 2019 йил май ойидаги ташрифи давомида олий академик дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим, Ўзбекистоннинг Россияга кирадиган маҳсулотлари бўйича божхона баҳолаши бўйича маълумот алмашишга доир протоколлар имзоланганини ҳам қайд этиш керак. Кўриниб турибдики, Ўзбекистон ҳам Россия билан бундай масалаларни икки томонлама битимлар билан тартибга солса бўлади. ЕОИИ билан кенгайтирилган даражадаги эркин савдо битими тузиш, яъни нафақат маҳсулот ва хизматлар, балки капитал ва фуқаролар эркин ҳаракатланишини тартибга солувчи халқаро шартнома тузиш Ўзбекистон учун энг мақбул вариант, деб ўйлайман. Зеро, шунда ЕОИИнинг Россия бозорини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган протекционистик ҳалқасига кирмай туриб, ЕОИИ давлатлари бозорига кириш имкони туғилади.

Download 354,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish