ЕИ мамлакатларида бухгалтерия ҳисобини ривожлантириш концепциясини шакллантириш мақсадида тадқиқот гуруҳи тузилди. Унинг фаолияти компаниялар тўғрисидаги қонуннинг миллий версияларини уйғунлаштириш дастурининг ажралмас қисми сифатида қаралди. Ушбу фаолият натижалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар-директивалар шаклида чоп этилади:

- ЕИ Вазирлар Кенгаш (ВК)ининг 1978 йил 25 июлдаги 4-директиваси (78/660 / ЕК), Европа Иттифоқига аъзо давлатларда фаолият кўрсатувчи компанияларнинг йиллик ҳисоботи тўғрисидаги шартноманинг 54 (3) (г) - моддасига асосан;
- ЕИ ВКнинг 1983 йил 13 июндаги (83/349/ЕК) 7-директиваси, ЕИга аъзо давлатларда фаолият кўрсатувчи компаниялар консолидациялашган молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги шартнома 54(3)(г) - моддасига асосан;
Ушбу директивалар ҳар бир Европа Иттифоқига аъзо давлат томонидан бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича миллий қонунчилигига киритилган.
Бухгалтерия ҳисобини стандартлаштириш ғояси молиявий ҳисоб мутахассислари ва бошқа манфаатдор томонларнинг нотижорат, нодавлат профессионал ташкилоти – Халқаро бухгалтерия стандартлари қўмитаси таркибига кирувчи халқаро бухгалтерия стандартлари Кенгаши доирасида амалга оширилади. Ушбу директиваларнинг қоидалари ҳар бир Европа Иттифоқига аъзо давлат томонидан бухгалтерия ҳисоби ва audit бўйича миллий қонунчиликка киритилган.

Кенгаш ҳар қандай мамлакатдаги ҳар қандай вазиятга нисбатан қўлланиладиган ягона стандартлар тўпламини ишлаб чиқади, бу эса айрим экспертларнинг фикрича, миллий стандартларни яратиш заруриятини бартараф этади. Ушбу ягона стандартлар тўпламини қўллашга келадиган бўлсак, бунга қонун ҳужжатлари билан эмас, балки мамлакатларнинг профессионал ташкилотларининг ихтиёрий келишуви билан амалга оширилади.