Макро даражадаги мамлакатларга Роман (кодификацияланган) ҳуқуқи; заиф, энди шаклланаётган ва "кам сонли" мутахассислар фаолият кўрсатадиган бухгалтерия касби; унча ривожланмаган капитал бозорлари (қимматли қоғозлар биржалари); молиявий бухгалтерияни қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши ва кредиторларга ориентация олиниши; тижорат сирларига риоя қилиниши; солиққа тортишга ориентация олиниши; иқтисодий мазмундан ҳуқуқий шаклни устунлгик; давлат томонидан тартибга солиш хосдир.

Макро даражадаги мамлакатлар ҳам маълум хусусиятларнинг устунлигига қараб кичик гуруҳларга бўлинади. Мисол учун, Франция, Белгия, Испания ва Грецияда бухгалтерия қоидалари ҳисоб режалари билан белгиланади, Германияда бухгалтерия қонунлар (Савдо кодекси) билан тартибга солинади, Швецияда давлат иқтисодий режалаштириш ва солиқ йиғиш билан шуғулланади ва ҳисобга таъсири кучлидир.
Иккинчи гуруҳ мамлакатларининг биринчи гуруҳ мамлакатлари томонига ўтаётганлиги умумий тенденциясини кузатиш мумкин. ХХ асрнинг 90-йилларининг бошида иккинчи гуруҳга кирувчи баъзи мамлакатлардаги йирик компаниялар консолидациялашган молиявий ҳисоботлар тайёрлаш учун (масалан, Германиядаги энг йирик 50 та компанияларни кўпчилиги халқаро ёки Aмерикa стандартларига мувофиқ ҳисобот тайёрлашади) халқаро тан олинган қоидалардан фойдалана бошлади. 2000 йилда Европа Иттифоқи 2005 йилдан бошлаб консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун Европа Иттифоқига аъзо давлатлар компаниялари томонидан МХҲСни мажбурий қўллаш тўғрисида қарор қабул қилди.