ТНКларнинг (транс миллий корпорациялар) кўпи бой, саноатлашган мамлакатларда (Япония, Германия, Буюк Британия, АҚШ) ўз қароргоҳига эга. Бу мамлакатларда яхши ривожланган бухгалтерия тизими ва юқори малакали бухгалтерлар бор. Аксинча, кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва таълим тизимини савияси анча паст даражада; натижада бу мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби анча примитив ҳисобланади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, агар бухгалтерия ҳисоби бизнеснинг ахборот эҳтиёжларига жавоб берса, ривожланаётган мамлакатда ҳам маълум шароитларда у етарлича юқори ривожланиш даражасига етиши мумкин, деб тахмин қилиш мумкин. Кўпчилик бухгалтерлар ушбу фикрга қўшилишади; бошқалар бухгалтерия тизими йўқлиги иқтисодий тараққиётга тўсқинлик қилади, деб ҳисоблайди. Жаҳон амалиётида жадал иқтисодий ривожланиш билан бухгалтерия ҳисобини нисбатан заиф ташкил этиш ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш мисоллари (Тайван, Жанубий Корея, Бразилия) мавжуд. - ТНКларнинг (транс миллий корпорациялар) кўпи бой, саноатлашган мамлакатларда (Япония, Германия, Буюк Британия, АҚШ) ўз қароргоҳига эга. Бу мамлакатларда яхши ривожланган бухгалтерия тизими ва юқори малакали бухгалтерлар бор. Аксинча, кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва таълим тизимини савияси анча паст даражада; натижада бу мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби анча примитив ҳисобланади. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, агар бухгалтерия ҳисоби бизнеснинг ахборот эҳтиёжларига жавоб берса, ривожланаётган мамлакатда ҳам маълум шароитларда у етарлича юқори ривожланиш даражасига етиши мумкин, деб тахмин қилиш мумкин. Кўпчилик бухгалтерлар ушбу фикрга қўшилишади; бошқалар бухгалтерия тизими йўқлиги иқтисодий тараққиётга тўсқинлик қилади, деб ҳисоблайди. Жаҳон амалиётида жадал иқтисодий ривожланиш билан бухгалтерия ҳисобини нисбатан заиф ташкил этиш ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш мисоллари (Тайван, Жанубий Корея, Бразилия) мавжуд.
Британиялик олимлар Жон Блейк ва Ориол Аматанинг фикрича, молиявий ҳисоб ва ҳисобот моделларининг миллий хусусиятларини белгиловчи қуйидаги омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин: - Британиялик олимлар Жон Блейк ва Ориол Аматанинг фикрича, молиявий ҳисоб ва ҳисобот моделларининг миллий хусусиятларини белгиловчи қуйидаги омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- - етакчи назариётчилар ва профессионал ташкилотлар-бухгалтерлар бирлашмалари таъсири;
- - муайян моделни қабул қилишнинг иқтисодий оқибатлари;
- - мамлакатдаги умумий иқтисодий вазият;
- - солиқ сиёсати;
- - миллий хусусиятлар;
- - фойдаланувчилар ва уларнинг молиявий ҳисобот олдига қўйган мақсадлари;
- - ҳуқуқий муҳит;
- - молиялаштириш манбалари;
- - тил;
- - бошқа мамлакатлар таъсири;
- - мамлакатдаги умумий вазиятни баҳолашнинг таъсири.
Do'stlaringiz bilan baham: |