«Ўзидаги ишончни бахолаш» тести
Жавоблар варақасида (+) белгиси билан қўйидаги келтирилган сўзлар билан розилигизни, норозилигингизни (- ) белгида кўрсатинг.
Баллар суммасини ҳисобланг, битта (+) 1 баллга тенг.
1. Мен одатда ўз ишларимни омадли бўлишига ишонаман.
2. Кўп ҳолларда менинг кайфиятим яхши.
3. Мен билан ҳамма болалар ҳисоблашишади ва маслахат қилишади.
4. Мен ўзимга ишонган кишиман.
5. Ўзимни билимдон ва топқир деб ўйлайман.
6. Мен ўзимни ҳар доим ҳаммага кераклигимни ишонаман.
7. Мен ҳамма нарсани яхши бажараман.
8. Келажакда мен албатта ўз орзуларимни амалга ошираман.
9. Одамлар менга кўпинча ёрдам беришади.
10. Мен ўз режаларимни яқин кишиларим билан муҳокама қиламан.
11. Мен спорт тадбирларида қатнашишни яхши кўраман.
12. Мен ўқишда ва меҳнатда мустақиллигимни кўрсата оламан.
13. Мени бўлиши мумкин бўлган омадсизликлар кам безовта қилади.
14. Мен ўз фаолиятимни режалаштиришга ҳаракат қиламан.
15. Мен қилган ишимга камдан кам афсусланаман.
16. Мен келгусида муваффакиятга эришишимга ишонаман.
17. Менга турли хил олимпиада ва танловларда қатнашиш ёқади.
18. Мен бошқалардан кўра яхши ўқийман.
19. Менга омадсизликдан кўра омад кўпроқ кулиб боқади.
20. Ўқиш мен учун машаққат талаб қилмайди.
Тест натижалари:
17-20 баллар. ўзига юқори даражада ишонганлик., масъулиятли қарорларни қабул қилишда мустақил фикрлаш ва қатъиятлилик.
11-16 баллар. - дўстлар билан ўз ҳаракатларини муҳокама этишга эхтиёж; ўртача қийинчиликдаги масалаларни танлашади.
1- 10 балл. – ўз кучига ишончсизлик, эришилган ютуқларига танқидий фикрда бўлиш. ; режалаштирилган фаолиятда талаб даражаси ўта сусайтирилган.
«Муваффақиятларга эхтиёж» тести
Йўриқнома:
Фикрларни ўқинг, жавоблар варақасида ўзингизнинг ижобий муносабатингизни фикрларни рақамига тўғри келадиган жадвалда (+) белгисида кўрсатинг. Балларни ҳисобини чикаринг.
Битта(+) 1 баллга тенг.
1. Ўйлайманки, хаётдаги омад тасодифдан эмас, балким машаққатли меҳнатдан.
2. Агар мен севимли машғулотимдан айрилсам, менинг хаётим зерикарли бўлади.
3. Мен учун ҳар бир ишда якуний натижа асосийдир.
4. Мен мақсадларимга эришиш учун тиришқоқман.
5. Фикримча, мен омадсизликлар ва кўнгилсизликларни енгил бошдан ўтказаман.
6. Менинг хаётимда омадсизликдан кўра омадлар кўп бўлган.
7. Менга хис-хаяжонли кишилардан кўра ишчан одамлар кўпроқ ёқади.
8. Мен оддий ишда ҳам бирор янгилик яратаман.
9. Муваффакиятлар ҳақидаги фикрлар билан банд бўлиб овқат ҳақида унутишим мумкин.
10. Менинг ота-онам мени қобилиятли бола деб ҳисоблашишади.
11. Ўйлайманки, менинг омадсизликларимда ўзимдан кўра вазиятлар сабаб.
12. Одатда, мен бошланган ишни охирига еткизаман.
13. Машаққатли ишдан кўра ташаббускорлик ва қатъиятлилик муҳим.
14. Мени омадга ишончсизлик эмас. Балким ишёқмаслик ўз мақсадларимдан кечишга мажбур қилади.
15. Ўйлайманки, мен ўзимга ишонадиган кишиман.
16. Муваффакият учун, агарда имкониятлар менинг фойдамга бўлмаган тақдирда ҳам, таваккал қилишим мумкин.
17. Мен аниқ мақсад бўйича ҳаракат қилувчи кишиман.
18. Ҳамма нарса бир маромда кетса, менинг омадга эришиш хохишим янада ортади.
19. Менга саёхатлардан кўра ихтиролар ҳақидаги китоблар ёқади.
20. Менинг яқинларим кўп холларда менинг режаларимни қувватлашади.
21. Дўстларимга нисбатан менда хаётга бўлган талаблар даражаси юқори.
22. Менда қобилиятдан кўра тиришқоқлик кўпроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |