Асимметрик шифрлаш алгоритмлари сифатида RSA, ҳамда Диффи-Хеллман алгоритмлари ишлатилади. Симметрик шифрлаш алгоритмлари сифатида эса RS2, RS4, DES ҳамда Triple DES алгоритмлари ишлатилади. Хэш функцияларини ҳисоблашда MD5 ва SHA-1 стандартлари ишлатилиши мумкин. SSL протоколининг 3.0 версиясида криптографик алгоритмлари тўплами кенгайтирилувчи ҳисобланади.

SSL протоколига мувофик криптоҳимояланган туннеллар виртуал тармоқнинг охирги нуқталари орасида яратилади. Хар бир ҳимояланган туннелни бошлаб берувчилари-туннел охирги нуқталаридаги компьютерларда ишловчи мижоз ва сервер.
SSL протоколи асосида шаклланган криптоҳимояланган туннеллар
Химояланган уланишни шакллантиришда ва мададлашда SSL протоколы мижоз ва сервер ўзаро алоқасининг қуйидаги босқичларини кўзда тутади:
Химояланган уланишни шакллантиришда ва мададлашда SSL протоколы мижоз ва сервер ўзаро алоқасининг қуйидаги босқичларини кўзда тутади:
SSL сессиясини ўрнатиш;
химояланган ўзаро алоқа.
SSL сессияни ўрнатиш жараёнида қуйидаги масалалар ечилади:
ахборот алмашишни криптографик химоялаш учун шакллантирилган мастер-калит асосида умумий махфий сеанс калитларини генерациялаш.
Мижоз ва сервер орасида кайта уланиш ўрнатилишида томонлар, ўзаро келишув бўйича, олдинги умумий сир асосида янги сеанс калитларини шакллантиришлари мумкин (ушбу муолажа SSL-сессиянинг давоми деб аталади).