Полвонов, Ж. Ражабов, А. Одилов ўзбекистон тарихи


Қатағонликнинг янги тўлқинлари



Download 0,81 Mb.
bet32/47
Sana21.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#32131
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   47
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Муртазоева 2000 ўзбек тилида

Қатағонликнинг янги тўлқинлари
80-йилларнинг ўрталарига келиб қатағонлик ва қонундан чекинишлар яна бўй кўрсата бошлади. Галдаги қатағонлик тўлқинига нафақат ижод аҳли, балки хўжалик ходимлари ва давлат арбоблари ҳам тортилди.
Ўзбекистоннинг миллий зиёлилари ҳеч қачон, ҳаттоки мустабид тузумнинг «гуллаб-яшнаган» даврида ҳам ўзбек халқининг миллий мустақиллиги Қояларидан воз кечмадилар. Очиқ кураш имкони бўлмаганда ҳам миллий мустақилликни қўлга киритиш учун зимдан кураш олиб бордилар.
Ўзбекистонда қонунчилик ва ҳуқуқий тартибларни тиклаш, партия давлат органларини кадрлар билан мустаҳкамлаш деган ниқоблар билан Марказдан катта ваколатга эга бўлган масъул ходимларнинг «десант» гуруҳлари кела бошлади. Уларга партия, совет ва суд органларидан муҳим аҳамиятга эга бўлган лавозимлар берилди. Уйдирма, тўқиб чиқарилган «пахта иши» ва «ўзбеклар иши» деб ишларга сиёсий тус берилди. Оқибатда гўёки бутун Ўзбекистон жиноятчилар маконига айланиб қолгандек тасаввур уйҚотишга ҳаракат қилинди. Иттифоқнинг Гдлян ва Иванов бошлиқ эмиссарлар гуруҳи республикадаги турли соҳаларда ишлаётган бир неча минглаб раҳбар ходимларни тергов жараёнига тортдилар.
Уларга порахўрлик, кўзбўямачилик ва жиноятчиликнинг бошқа кўринишларидаги айбномалар қўйилди. Маҳбусларни «ўз айбига иқрор қилиш» учун жисмоний зўравонликлар, руҳий азоблар қўлланилди. Ўзбекистон Компартияси МК нинг собиқ биринчи котиби Ш.Р. Рашидов номига ҳам ноҳақ туҳматлар қилинди, ўзбек халқининг миллий Қурури топталди. Бунда Ўзбекистон ССРнинг ўша даврдаги қўҚирчоқ раҳбарларининг машъум ҳиссаси бўлди.
Оммавий қамоққа олишлар авж олди, қийноқларга кўплаб ҳалол, соф виждонли кишилар ҳам тортилди. Жўшиб ёзишлар, кўзбўямачилик ва порахўрлик каби иллатлар социалистик жамиятда табиий ҳолат бўлиб, ўша пайтдаги барча республикаларда мавжуд ҳодиса эди. Ўзбекистонга нисбатан «пахта иши» олдиндан, махсус тайёрланган узоқни мўлжаллаб ташкил қилинган сиёсий фитнадан бошқа ҳеч нарса эмасди.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг «пахта иши» қайта кўриб чиқилди ва минглаб бегуноҳ кишилар оқландилар. Ўз навбатида Ўзбекистоннинг моҳир, таниқли давлат ва жамоат арбоби Ш.Р. Рашидовнинг пок номи тикланди. Шунингдек, меҳнаткаш ўзбек халқининг юзи ёруҚ эканлиги асосланди.
Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг ташаббуси билан 2000 йил 12 майда Тошкент шаҳрида Юнусобод мавзесида мустабид совет режими даврида қатағон қилинган шаҳидлар хотирасига баҚишлаб ўрнатилган ёдгорлик мажмуининг очилиши бугунги миннатдор авлоднинг аждодларимиз олдидаги чуқур эҳтироми рамзидир.
Таянч тушунчалар
ТАССР, Т. Рисқулов ва Ф. Хўжаев, сиёсий қатағонлар: «иноғомовчилик», «18 лар гуруҳи», «қосимовчилик», «Миллий истиқлол» ташкилоти, маъмурий буйруқбозлик тизими, Марказ тазйиқи, фан ва маданият ходимлари қатағони, қатағонлик-ларнинг янги тўлқинлари.
Мустақил иш мавзулари
20-30-йиллардаги сиёсий қатағонликлар.
Миллий зиёлиларнинг қатағон қилиниши.
Совет режими миллатимизга қарши сўнгги тажовузи.
Адабиётлар

  1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсаҚасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Тошкент. «Ўзбекистон», 1997.

  2. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

  3. Ризаев С. Шараф Рашидов. Штрихи к портрету. Ташкент, «Нур», 1992.

  4. Маҳмудов М. ЖатаҚон қурбонлари. Тошкент, «Ўзбекистон», 1992.

  5. Атамирзаев О., Гентшке В.Л., Муртазаева Р.Х. Узбекистан многонациональнўй. Историко-демографический аспект. Ташкент, Университет, 1998.

  6. Хўжамбердиев Ё. Ўзбеклар иши. Т., «Ёзувчи», 1990.

  7. Авторхонов А. Кремль салтанати. Т., «Ёзувчи», 1993.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish