Полизчилик


Қовун, тарвуз ва қовоқ тур ва навлари ҳамда уларнинг гуруҳланиши



Download 86,5 Kb.
bet4/6
Sana26.02.2022
Hajmi86,5 Kb.
#469454
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-Полиз экинлари

3. Қовун, тарвуз ва қовоқ тур ва навлари ҳамда уларнинг гуруҳланиши. Қовоқдошлар (Cucurbitaceae) оиласига ер шарининг тропик ва субтропик иқлимли минтақасида ўсадиган 100 та авлод ва 1100 га яқин ўсимлик турлари киради. Булар ичида энг аҳамиятлиси хўраки тарвуз (Citrullis edulus Pang.), қовун (Cucumis melo L.), қовоқнинг учта тури, йирик мевали қовоқ (Cucurbita maxima L.), қаттиқ пўстли қовоқ (Cucurbita pepo L.) ва мускат қовоқ (Cucurbita moschata L.) ҳисобланади.
Бу оилага кам тарқалган ва катта аҳамиятга эга бўлмаган қуйидаги турлар ҳам киради:
Люффа ёки (қозонювгич) (Luffa Mill.) – тропик ва субтропик иқлимли шароитларда ўстирилиб, янги ёш мевалари кўклигича қовурилиб ва пиширилиб истеъмол қилинади. Тўла пишган меваларидан ҳаммом учун ювингичлар тайёрлаш мумкин (38-расм).
Чайот ёки мексика бодринги – (Sechium edule). Бу экин жанубий ва Марказий Америка, Африка ва Осиёнинг тропик зоналарида кўп йиллик экин сифатида ўстирилади. Мевасининг мазаси кабачкага, туганагининг сифати картошка туганаги сифатига ўхшаб истеъмолда ишлатилади.
Илонсимон бодринг (Trichosanthes anguina) Ҳиндистон ва Шри-Ланка оролларида кенг тарқалган бўлиб, ёш мева туганаклари янгилигича ва пиширилиб истеъмол қилинади.
Идиш қовоқ (Lagenfsia siceraria) Ҳиндистон ва Марказий Осиёда кенг тарқалган. Ёш мева тугунчалари пишириб истеъмол қилинади, тўла пишган мевалари эса идиш сифатида ишлатилади.
Тарвуз – кенг тарқалган полиз экинидир. Унинг бир қанча турлари бўлиб, энг аҳамиятлиси хўраки ва хашаки тарвуздир. Бундан ташқари, тахир мазали колоцинт – (С. colocynthis), гажжаксиз (C. ecirrhosus) ва Нозена (C. naudinianus) ёввойи турлари бўлиб, улар селекция мақсадларида, иссиққа, қурғоқчиликка ва касалликларга чидамли навлар яратишда фойдаланилади.
Т.Б.Фурса хўраки тарвуз жаҳон коллекцияси намуналарини ўрганиб, уларни ўнта эколого-географик гурухларга бўлади: Русс, Кичик Осиё, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Америка, Кавказорти ва Ғарбий Европа.
Ўзбекистон экиладиган тарвуз навлари (75-жадвал) Ўрта Осиё эколого-географик гуруҳига мансуб бўлиб, улар морфологик белгилари, биологик ва хўжалик хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади (39-расм).
А.И.Филов Cucumis melo қовун турини 7 та эколого-географик гуруҳга ёки кенжа турга бўлади: шундан маданий қовунлар 3 та – Европа, Ўрта Осиё ва Кичик Осиё қовунлари; ярим маданий қовунлар 3 та – илонсимон, хитой ва ҳидли қовунлар ва ёввойи битта кенжа тур – бегона ўт ҳолида ўсувчи қовунлар.
Қовун – полиз экинлари ичида энг кенг тарқалган бўлиб авлодига мансуб. Бу авлодга 40 га яқин тур кириб, улар ичида маданийлашгани экиладиган қовун (Cucumis melo L.) ва бодрингдир (Cucumis sativus L.).
Ўзбекистонда экиладиган қовун навлари Ўрта Осиё кенжа турига мансуб бўлиб, улар ҳам ўз навбатида 5 хилга бўлинади (40- расм):

  1. Ҳандалаклар;

  2. Ёзги эти юмшоқ қовунлар;

  3. Ёзги эти қаттиқ қовунлар;

  4. Кузги қовунлар;

  5. Қишки қовунлар.

Ўзбекистонда районлаштирилган ва экиладиган қовун навлари ва уларнинг хўжалик белгилари 76-жадвалда келтирилган.
Ўзбекистонда экиладиган қовоқ навлари қуйидаги учта турга мансуб: қаттиқ пўстли ёки оддий қовоқ (43-расм) – Cucurbita pepo; йирик мевали (44-расм) – Cucurbita maxima ва мускат қовоқ (45-расм) – Cucurbita moschata.

Download 86,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish