- Маркомолекула тузилишининг чизиқсимонлигининг озгина бузилиши, масалан, полиэтилен занжирининг озгина тармоқланиши, полимернинг кристалланишини бирмунча чегаралаб қўяди. Масалан, юқори босимда олинган полиэтилен макромолекулалари паст босимда олинган полиэтилен макромолекулаларига нисбатан тармоқланганроқ бўлганлиги сабабли юқори босимда олинган полиэтиленнинг кристалланиш даражаси пастроқ бўлади. Шунинг учун ҳам юқори босимда олинган полиэтилендан пленкалар, паст босимда олинган полиэтилендан трубалар ишлаб чиқарилади. Полимер макромолекулаларининг жуда катта бўлиши, уларнинг турли конформацияларга эга бўлиши улардаги деформациянинг ўзига ҳослигини аниқлайди. Масалан, улардаги деформацияланиш вақтидаги қайтар жараёнлар анча вақтни талаб қилади.
Макромолекулаларнинг полидисперслиги - Полимерларнинг ўзига ҳос хусусиятларидан бири яна шундан иборатки, агар қуйи молекулали моддаларнинг макромолекулаларининг катталиги, яъни мокула массаси бир хил бўлса, (NaCl – молекулаларининг ММ=58.5, H2O=18 ва ҳ.к.) полимерларда макромолекулалар ҳар хил катталикка ва молекула массага эга бўладилар. Яъни бирорта полимер бўлакчасини олиб ундаги макромолекулаларни бир-бири билан солиштирсак, макромолекулаларнинг катталиги ҳар хиллигини кўрамиз. Полимер макромолекулаларининг ҳар хил молекула массага эга бўлиши уларни полидисперслиги деб аталади.
- Полидисперслик тажрибада полимерни фракцияларга ажратиб аниқланади. Полимерни фракцияларга ажратишда молекула массасининг ортиб бориши билан эрувчанликнинг камайишидан фойдаланилади. Яъни полимерга маълум миқдорда эритувчи қўшилса, биринчи навбатда молекула массаси кичик бўлган полимер гомологлари эрийди. Аксинча, полимер эритмасига чўктирувчи қўшилса, энг аввал молекула массаси юқори бўлган фракциялар чўкмага тушади.
Макромолекулаларнинг полидисперслиги - Полимерларни фракциялашда фракциялаб чўктириш ҳамда фракциялаб эритиш усулларидан фойдаланилади. Масалан, фракциялаб чўктириш усулида полимер кўп миқдордаги эритувчида яхшилаб эритиб олинади. Полимер эритмасига озгина чўктирувчи қўшилади ва бунда энг юқори ММ га эга бўлган фракция чўкмага тушади. Чўкма фильтрлаб ажратиб олинади. Яна озроқ чўктирувчи қўшилади. Эритма таркибида қолган фракцияларнинг энг юқори ММ га эга бўлгани чўкмага тушади. Бу фракция ҳам фильтрлаб ажратиб олинади. Яна озроқ чўктирувчи қўшилади ва ҳ.к. шу жараён 20-30 маротаба такрорланиб полимер ҳар хил ММ га эга бўлган 20-30 хил фракцияга бўлинади. Эритиш ёки чўктириш жараёнлари орқали таркибида бир хил узунликка эга бўлган молекула фракцияларини ажратиб олиш мумкин эмас, чунки занжирлар узунлиги орасидаги фарқ камайиши билан эрувчанликнинг бу фарққа сезилувчанлиги жуда пасайиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |