Эквивалент протонларнинг ЯМР спектри оддий бўлиб, ягона сигналдан ташкил топади, ноэквивалент протонларнинг спектри эса мураккаб бўлади, бунга асосий сабаб улар ўртасида спин-спин таъсир бўлганлигидир.
Битта углерод атомида жойлашган протонларни геминал протонлар деб номланади ва уларга тегишли бўлган константани Jгем. деб белгиланади.
Битта углерод атомида жойлашган протонларни геминал протонлар деб номланади ва уларга тегишли бўлган константани Jгем. деб белгиланади.
Вицинал протонларнинг константа қиймати цис ва транс тузилишдаги геометрик изомерларни ўрганишда муҳим маълумотлар беради, айниқса бу қийматлар этилен ҳосилаларининг фазовий ҳолатларини аниқлашда керак бўлади.

Транс тузилишга эга бўлган изомернинг вицинал протонлари константа қиймати цис тузилишга эга бўлган изомернинг қийматидан катта бўлади. Транс ҳолатда жойлашган олефин протонларнинг вицинал константаси қийматининг катта бўлишига асосий сабаб протонлар ётган текисликлар орасидаги бурчакнинг 180°га тенг бўлишидир, цис ҳолатда эса бу бурчаклар 0° га тенг бўлади.
Агар циклогексан халқасида карбонил гурухи ёки қўшбоғ бўлса вицинал протонлар константа қиймати ҳам ўзгаради.