Питер Келдер



Download 409 Kb.
bet11/12
Sana23.02.2022
Hajmi409 Kb.
#118394
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
tibet

Учинчи боб
Ҳаётни узайтириш учун рационингни қисқартир.
-Бенджамен Франклин
Ўн ҳафта ўтгач Сэр Генри барча машғулотларига келишни тўхтатди ва фақат четдан тушунтириш лозим бўлган қандайдир савол туғилгандагина у келар эди. Шундай саволлардан бири озиқланиш тўғрисидаги савол эди. Кунларнинг бирида биз полковникни келиб нима ейиш мумкин, нимани ейиш мақсадга мувофиқ эмас ва мумкин эмас қанча миқдорда ва қандай миқдорда озуқа истеъмол қилингани маъқул ва хокозо.
-Эҳромда озиқ овқат танлаш билан боғлиқ бўлган муаммо мавжуд эмас деб бошлади полковник. –Эҳромдаги ҳаёт тарзини ўзи шундай-ки ундаги барча яшовчилар оптимал озиқланишади. Ҳар бир лама умумий ишнинг қандайдир бўлагини бажаради. Улар биргаликда ҳаёт учун зарур бўлган барча нарсаларни ишлаб чиқаришарди. Иш жараёнида иложи борича жуда содда технологиялардан фойдаланишга харакат қилишади. Ҳатто ер ҳам қўл кучи билан юмшатилади. Ламалар омоч ёки плугдан фойдаланишлари мумкин эди лекин улар ер билан мулоқотнинг юқори иш унумдорлигидан кўра кўпроқ авзал деб ҳисоблайдилар.
-Ламаларнинг аксарият вегетарианлардир. Лекин тўлиқ эмас. Улар озуқаларига сут ва сут маҳсулотлари ва вақти-вақти билан чегараланган миқдорда тухумдан фойдаланишади. Лекин сут эмизувчилар қўзи ва балиқ гўштини улар емайдилар.
-Ламалар учун овқат танлаш уларга хос бўлмаган хусусиятдир чунки айниқса танлаш учун имкониятни ўзи йўқ. Улар истеъмол қиладиган озуқалар ҳар доим табиий ва тўлақонлидир лекин бир ейишда ламалар фақат бир туп озуқа ейдилар. Бу жуда ҳам муҳим. Хеч қачон бир ўтиришда ҳар хил категорияларига тегишли бўлган озуқаларнинг аралашиши умуман бўлмайди. Агар эрталаб улар сули бўтқасини есалар уларнинг нонуштаси шу бўтқа билан чегараланади. Агар бу тоғ дуккаклари бўлса унда фақат дуккаклилар. Мева бўлса демак фақат мевалар; хом сабзавотлар бўлса фақат хом сабзавотлар: пишган сабзавотлар бўлса демак фақат пишган сабзавотлар арпа унидан ёпилган нон бўлса фақат сувда қилинган арпадан нон.
-Тўғри мен шунга ўхшаш қилиб сизнинг рационнингиз чегарашни таклиф қилишдан йироқман, мен ҳаттоки гўшт ва балиқни ундан олиб ташлашни талаб қилмайман. Лекин битта қабул қилишда ҳар хил категорияларга тегишли озуқаларни аралаштирмасликни таклиф қиламан. Масалан мен углеводли озуқани, сабзавот ва меваларни гўшт, балиқ ва паррандадан айрим истеъмол қилишни тавсия этардим. Ҳоҳласангиз гўштнинг бир неча турини аралаштиришингиз мумкин. Сариёғ, тухум ва пишлоқни гўшт билан истеъмол қилиш унчалик зиён келтирмайди ҳаттоки озгина чой ёки кофе ичиш ҳам мумкин, лекин уларни конфетлар, пуддинглар, прожнилар яъни ширинлик ва крахмаллик озуқалар билан аралаштириш аниқ лозим бўлмайди.
-Ўсимлик ёғлари ва сариёғ ҳар қандай озуқа тури билан келишади. Сўнг углеводлар озуқалар билан истеъмол қилингани маъқул. Кофе ва чойни сут маҳсулотлари билан аралаштирмаслик маъқул сут ёки қаймоқ қўшилиши уларни захарга айлантиради лекин уларга оз миқдорда қант қўшилиши унчалик катта зиён бермаса керак.
-Эҳромда яшаган пайтимда мен озуқага тухумни ишлатиш тўғрисида қизиқарли нарсаларни билиб олдим. Тухумни бутунлигича лама фақат бир неча соатлик оғир жисмоний меҳнатдан кейин ейди лекин бир ўтиришда биттадан оширмади. У пишираётганда сариғини чала қилиб қайнатилади. Лекин вақти-вақти билан ўртача кунига бир мартадан ҳар бир лама битта тухум сариғини ейди. Оқсили бунда қайнатилиб, майдаланиб товуқларга едирилади. Бошланишда менга қимматли озуқа маҳсулотини ўтказиб юбораётгандай туйилди лекин кейин менга тушунтиришдики ламаларнинг гапи тухумнинг оқсили одам танасида мушак тўқималари интенсив озиқланиш зарурияти туғилгандагина ўзлаштирилади. Унинг сариғида бўлса инсон организмига доимо оз миқдорда бўлса ҳам етиб туриши лозим бўлган жуда зарур моддалар мавжуд.
-Ламалар овқатни қабул қилиш маросимига жуда катта аҳамият беришади. Уларда шошилиб ейиш, стол атрофида гаплашиш қабул қилинмаган. Овқатланиш вақтида улар доим жим ва диққати жамланган ҳолда ўтиришади. Озуқани обдон чайналиши унинг ўзлаштирилиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб қарашади. Шунинг учун принципга асосланишади: “Қаттиқ озуқани ич суюқ озуқани ёғ”. Менга ҳар қандай озуқани бир турдаги бўтқа ҳолатига келгунча чайнаш ҳолатини ҳосил қилишни айтишарди. Бундай ҳолатда ютиш харакатини бажарганда ўз-ўзидан озуқа каналлари орқали ошқозонга оқиб тушадиган ҳолатга келади.
-Ичимлик деб тибет ламалар фақат тоза сувни ҳисоблашади ва уни секин майда хўплашлар билан ичишади. Ҳар қандай бошқа суюқлик, ҳаттоки кўк чой ва айниқса сутни ичиб истеъмол қилинувчи эмас, балки чайнаб ейиладиган овқат деб қаралади. Унга чайнашнинг умумий қоидалари жорий этилади.
-Мен чой ва кофе тўғрисида сўраганимда улар менга ўз организмингиз реакциясига асосланиб, уларни истеъмол қилиш ёки қилмаслик тўғрисида буни ҳар ким ўзи учун хал қилиш керак деб айтишди. Агар реакция жуда яхши бўлмаса унда уларни рациондан чиқазиб ташлаш лозим. Лекин ҳар қандай ҳолда ҳам сут ёки қаймоқни чой ёки кофега қўшиб бўлмайди. Менинг устозларим баъзи ҳолларда чой ва кофе каби кайфиятни кўтарувчи воситаларни баъзи ҳолларда ўзини оқлайди деб ҳисоблайдилар. Лекин бу ҳолда уни истеъмол қилувчи одам кўрувчи бўлгани маъқул. Бунда у, маҳсулот томонидан инсон организми майин тизимига умумий куч спектиларидан қайси бирини киритаётганини аниқ билиб туриши лозим. Шундагина ушбу энергияни онгли равишда бошқариш мумкин бўлиб у эса назоратдан чиқармаслик имконини беради. Афсуски кўпчилик ҳолларда бу шарт бажарилмайди. Чой ва кофе истеъмолчилари нима содир бўлаётганини ва унинг натижалари бўйича қандай оптимал қарорга келиш мумкинлиги бўйича хеч қандай тушунчага эга бўлмайдилар. Шунинг учун кофе ва чойга жуда боғланган одамлар тафаккури ва танаси бузилиб улар вайронага айлантирувчи оқибатларга олиб келиши мумкин.

Download 409 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish