БИРИНЧИ МАРОСИМИЙ ҲАРАКАТ.
––Биринчи маросимий ҳаракат,–– ўз ҳикоясини давом қилдирди сэр Генри, –– жуда оддий. У тўзонларга қўшимча инерция моменти бериш мақсадида бажарилади. Содда қилиб гапирадиган. (*1-1.5 расм қара) бўлсак биринчи маросимий ҳаракат ёрдамида биз тўзонларни кучайтирамиз ва бу билан уларнинг айланишига қўшимча тезлик ва стабиллик киритамиз.
-Биринчи маросимий ҳаракат учун бошланғич ҳолат тик ҳолатда кафт пастга қараган ҳолда қўлни елка даражасида ён томонга кўтариб турилади. Бу ҳолат эгаллангач, ўз ўқи атрофида енгил бош айланиш ҳиссиёти пайдо бўлгунча айланиб бошлаш лозим бунда айланиш йўналиши чапдан ўнга қараб бўлиб унинг аҳамияти жуда катта. Бошқа сўзлар билан айтганда, сиз катта соат миллари марказида тургандай ва у юза томони билан юқорига қараган бўлса у ҳолда соат миллари йўналишида* айланиш мумкин. Аёллар ҳам шу томонга айланади. мх1- расм.
-Асосий кўпчилик ёши катта одамларнинг боши айланиши учун бир неча марта ўз ўқи атрофида айланиши етарли. Шунинг учун бошловчиларга ламалар учта айланиш билан чегараланишни тавсия этадилар. Агар биринчи маросимий ҳаракатлар бажарилгач сизга бош айланишдан қутилиш учун ўтириш ёки ётиш зарурияти туғилса,- албатта ўз танангиз табиий бажаринг. Мен бошланишда ҳар доим шундай қилар эдим.
-Маросимий ҳаракатлар бошланғич ўзлаштириш даврида хаддан ошмаслик жуда зарур. Шунга ҳаракат қилингки, енгил бош айланишидан сезиларли ва енгил кўнгил айнишга ўтадиган ва унинг аломатлари пайдо бўладиган чегарагача олиб келинг. Бу ҳолатда кейинги маросимий ҳаракатлар қайт қилишга олиб келиши мумкин. Бешта маросимий ҳаракатлар46... сиз енгил бош айланиш ҳолатигача кўпроқ ва яна кўпроқ айланишингиз мумкинлигигини аниқлайсиз.
МХ-1 расм
-Бундан ташқари “бош айланиш чегарасини суриш” учун раққосалар ва фигурист – спортчилар ўз амалиётида кенг қўллайдиган услубдан фойдаланиш мумкин. Айланишни бошлаш олдидан олдингизга бирор нуқтасига қарашларингизни белгилаб олинг. Айланиб бошлагач, танланган нуқтадан иложи борича кўзингизни узманг. Бош бурилганда фиксация нуқтасининг кўриш майдонидан чиқиб кетганида, тезда бошни буриб, тана айланишидан ўзиш ва ўз мўлжалингизни қарашингиз билан яна “ушлаш“ лозим. Таянч бош айланиш чегарасини сезиларли равишда суриш имконини беради.
-Ҳиндистонда хизмат қилиб юрганимда мени бир неча бор “рақсга тушаётган дарвешлар” кўриниши ҳайратга солган эди. Улар қизиқ бир ибодатга ўхшаш ўйинга тушиб ўз ўқи атрофида тинмай соатлаб айланардилар. Биринчи маросимий ҳаракат билан танишгач, мен иккита муҳим жиҳатларни эсладим: биринчидан рақсга тушувчи дарвешлар ҳар доим бир ҳил йўналишда яъни чапдан ўнга, соат стрелкаси бўйлаб айланар эдилар иккинчидан улар тенгқурларига нисбатан жуда кучли ва ёш кўринар эдилар.
-Қароргохдаги лама узтозларининг биридан рақсга тушувчи дарвешлар амалиёти маросимий ҳаракатлар билан боғлиқ жойи борми деб сўрадим.
У, дарвешлар ўз амалиётида худди шу принйипларга асосланиш, лекин уни абсурд даражасига олиб боришлприни айтди. Тана ва тўзонлар ўзаро муносабатларга берилаётган бундай гиперстимулияция оқибатида қандайдир дақиқаларида жиддий дисбаланс вужудга келади. “Ички узилиш ”га ўхшаш ходиса рўй бериб тана учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ички портлашни (узилишни) дарвешлар “психологик прознение (кўз очилиши)” деб тушунча берадилар, бу ўзига яраша дини ёки ботини илм очилишидир. Лекин аксарият ҳолларда бу хато қарашдир чунки натижавий ҳолат “ҳақиқий просветление” билан умумийлиги кам.
-Дарвешлардан фарқли, ламалар ўз амалиётида хеч қачон холдан тойгунча, яъни бир неча юзлаб марта айланмайдилар. Балки аниқ вазиятга тўзонлар стимулияцияси учун аниқ қанча зарур бўлса, шунча яъни атиги ўн-ўн икки марта айланадилар. Кўпчилик ҳолларда максимал айланишлар сони йигирма бирдан ошмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |