Pisa (The Programme for International Student Assessment (pisa) — 15 jaslı oqıwshılardıń oqıw, matematika hám tábiyiy baǵdardaǵı pánlerden sawatlılıq dárejesin bahalaw ushın ) izertlewleri haqqında ulıwma túsinik. Pisa


таълим тизимининг қандай аҳволдалиги ҳақида маълумот берадиган, таълим сифатини яхшилашга кўмаклашадиган ва уни янада рақобатбардош қиладиган йўналиш



Download 302,99 Kb.
bet13/13
Sana25.06.2022
Hajmi302,99 Kb.
#704007
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
PISA КК

таълим тизимининг қандай аҳволдалиги ҳақида маълумот берадиган, таълим сифатини яхшилашга кўмаклашадиган ва уни янада рақобатбардош қиладиган йўналиш эканлиги ҳаммага тушунтирилганлигига амин бўлдик.
Бизнинг назаримизда, биргаликда ўтказаётган семинарларимиз Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини глобал ошириш механизми ҳисобланган халқаро тадқиқотларда иштирок этишга тайёрлаш учун жуда муҳим. Умид қиламизки, ушбу семинар доирасида муҳокамадан сўнг ўқитувчилар малакасини ошириш тизимини яратишга келишиб оламиз. Ўзбекистон таълим инспекцияси ва вазирлик томонидан ўзбекистонлик ва россиялик педагоглар, методистлар ва таълим соҳаси мутахассислари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш учун платформа яратилди. Ушбу платформа орқали биз тажриба алмашиш ва турли мамлакатларнинг натижаларини ўрганиш, тадқиқотга қандай тайёргарлик кўришларини таҳлил қилиш ва мамлакатни халқаро тадқиқотларга тайёрлаш воситаларини биргаликда ишлаб чиқишни режалаштирмоқдамиз.
Ишончим комилки, ўзбекистонлик ҳамкасбларимнинг профессионал даражаси, қизиқиши ва мотивацияси яқин орада яхши натижа беради. Шунинг учун ҳам мен ҳамкорлигимизни юқори баҳолай оламан.
PISA ва PIRLS халқаро тадқиқотларида муваффақиятли иштирок этиш учун нима қилиш керак?
Яхши натижалар кўрсатиш учун ҳеч бўлмаганда 2 мақсадга эга бўлиш керак: биринчиси, ўқитувчилар ва улар ишлайдиган, фойдаланадиган материалларни тайёрлашдир. Зеро халқаро тадқиқотларда бежизга мактабларда таълим сифати ўқитувчиларнинг касбий даражасига боғлиқ, деб айтишмайди. Демак, ўқитувчиларни тайёрлашга маблағ ажратиш ва янги ўқув материалларини яратиш керак. Тегишли вазирликлар малака ошириш тизимига инвестиция киритиши, молиялаштириши ва услубий қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар яратиши лозим.
Халқаро тадқиқотлардаги натижаларни яхшилаш учун ўқитувчиларни мақсадли тайёрлаш ва таълим жараёнида ўқитиш методикаси ва устувор тамойилларни ўзгартириш зарур. Бунинг учун биз ўқитувчиларни тайёрлашимиз, ривожлантирувчи таълимнинг янада фаол тизимини татбиқ этишимиз ва ўқитувчиларни таълим жараёнида янада муваффақиятли фойдалана оладиган материаллар билан таъминлашимиз керак. Бу энг муҳими ва сиз ҳозир тўғри йўлдасиз, анча олдин PISA ва PIRLS тадқиқотлари топшириқлари хусусиятларини очиб берувчи материаллар билан тўпламларни чоп этдингиз. Энди эса бу вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириб, пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал қилиш устида ишлаш керак.
PISAда иштирок этиш Ўзбекистонга нима беради?
PISA натижалари 2023 йил охирида эълон қилинади. Менимча, бу жуда муҳим қарор. Мамлакатлар халқаро тадқиқотларда иштирок этишлари керак, чунки улар бизнинг ички ҳолатимиздан эмас, балки халқаро стандартлар нуқтаи назаридан ташқи баҳо беришади. Бу биринчиси.
Иккинчидан, илк йиллардан қандайдир жуда яхши, ижобий натижалар олиш ҳақида гапириб бўлмайди. Россия 2000 йилдан бери халқаро тадқиқотларда иштирок этиб келмоқда ва PISA бўйича бизнинг натижалар ўртача халқаро даражадан паст эди. Фақат 18 йил давомида таълимга катта сармоя киритиш орқали PISA тадқиқотидаги натижаларимиз Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) нинг ўртача кўрсаткичларига яқинлашди. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Бу бизнинг рус мактабимиз (қайсидир маънода совет мактаби) кўпроқ фан натижаларига, яъни ёш авлодга яхши, чуқур ва узоқ муддатли билимларни беришга эътибор қаратганлиги билан изоҳланади. Ижодкорликни ривожлантиришга бунақа эҳтиёж йўқ эди, олинган билимлар барча ўқувчилар томонидан турли ҳаётий вазиятларда ишлатилишини таъминлаш учун вақт ҳам бўлмаган.
Сиз иштирок этадиган йўналиш жуда муҳим ва юқори натижалар бериши даргумон. Лекин уларни тўғри идрок этиш учун, албатта, тадқиқотга жалб этилган ҳамкасбларимиз постсовет мамлакатларида бўлаётган воқеаларни яхши таҳлил қилишлари зарур.
Худди шу мақсадда вебинар давомида Беларусь ва Қозоғистон Республикасининг натижаларини кўрсатиб ўтдим. Бу сизга илгари умумий таълим тизимига эга бўлган қўшни мамлакатлар қандай натижаларга эришилганлигини кўриш имконини беради. Агар мамлакатингизда таълим тизими қандай ташкил этилгани, бошқа мамлакатларда қандай ўзгаришлар рўй бераётгани ҳақида тушунчага эга бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда натижалар қандай бўлиши ва энг муҳими, одамларни қандай тайёрлаш ҳақида баъзи башоратлар қилишингиз мумкин. Бу натижаларни Россия билан солиштириб бўлмаса керак. Таълим тизимини ўзгартирмасдан жуда кўп ишларни амалга оширган Беларусь ва Украина (айниқса Беларусь) Россия билан таққосланадиган натижаларга эришди. Лекин ҳали ҳам ўртача халқаро натижалари анча паст. Мен нима учун шундайлигини тушунтириб ўтдим: бизнинг таълим тизимимиз яхши ва мустаҳкам билимли муҳандис кадрлар тайёрлашга асосланган бошқа йўналишга эга эди. Бу жуда муҳим, лекин биз бошқа томонни таъминлай олмадик.
Шунинг учун маслаҳатим мақсадга босқичма-босқич эришиш, эълон қилинган ғоя ва ислоҳотларни жорий этиш. Бошқа томондан, натижаларни батафсил муҳокама қилиш учун жамоатчилик ва профессионал ҳамжамиятни тайёрлашимиз, биз бу натижалар билан нима қилишимиз ва ушбу натижаларни ривожланиш учун платформа сифатида қабул қилиш бўйича мамлакатни тайёрлаш керак.
Халқаро эксперт сифатида МДҲ давлатлари таълим тизими ва уларнинг халқаро тадқиқотлар борасидаги тажрибаси билан танишсиз. Сизнингча, ўзбекистонлик ўқувчилар PISAнинг қайси соҳаларида яхши натижалар кўрсата олади ва қайсиларида эса йўқ?
Мамлакатингиз ушбу тадқиқотларда илк маротаба иштирок этаётгани учун ҳозирча аниқ натижалар йўқ ва бир нарса дейиш қийин. Лекин бу бўйича ўз тахминларимни айтишим мумкин. Математика ва табиий фанлар бўйича натижалар ўқиш саводхонлиги бўйича кўрсаткичлардан юқори бўлади деб ўйлайман.
Гап шундаки, PISAда ўқиш саводхонлигини баҳолаш воситалари кескин ўзгарган. Бу борада Россия натижалари ҳам 2018 йилда бир оз ёмонлашганини кўрдик. Шунингдек, ўқувчиларнинг тест синовларини баҳолаш учун янги баҳолаш формати (компьютер платформаси) жорий қилинибгина қолмай, балки ўқувчиларга бутунлай бошқа матнлар таклиф этилди: кўп ўлчовли матнлар, зиддиятларни аниқлаш, нуқтаи назарни ёки манбалар сифатини аниқлаш керак бўлган матнлар. Шунинг учун бу йўналишда ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг натижаларида унча катта силжиш бўлмаслиги мумкин, деб ўйлаймиз. Лекин умид қиламизки, математика ва табиий фанлардан, Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия каби мамлакатингиз ҳам дастлабки босқичларда яхши натижалар кўрсатади. Биз бундан умидвормиз.
Download 302,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish