Мактаб ўқувчилари билимини баҳолаш бўйича PISA тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистонга нима беради 2022 йилда Ўзбекистондаги таълим сифати халқаро PISA дастури доирасида баҳоланади. Россиялик мутахассис Галина Ковалева Ўзбекистон таълим сифатини баҳолашга тайёргарлик кўришда қандай ёрдам кўрсатилаётгани, постсовет таълим тизимлари томонидан олинган «ўртача кўрсаткичдан паст» натижалар ва қандай баҳолаш натижаларини кутиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.
Lotinchada14 сентябрь 2020, 10:07 Жамият
2022 йилда Ўзбекистон Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастурида (Program for International Student Assessment, PISA) иштирок этади. Ўзбекистонни ушбу халқаро дастурга тайёргарлик кўришига Россия таълим академиясининг Таълимни ривожлантириш стратегиялари институти Таълим сифатини баҳолаш маркази кўмаклашмоқда.
24−25 август кунлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Жаҳон банкининг READ дастури доирасида Халқ таълими вазирлиги ва Россия Таълим стратегияларини ривожлантириш институти билан ҳамкорликда «Халқаро тадқиқотларда иштирок этиш — инсон капиталини ривожлантириш омили» мавзусида Россия таълим академияси Таълимни ривожлантириш стратегиялари институти Россия таълим сифатини баҳолаш маркази раҳбари Галина Ковалева иштирокида халқаро онлайн вебинар ўтказилганди.
Маълумот учун, Галина Ковалева 1993 йилдан буён Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA)да, 2013 йилдан бошлаб PISA халқаро тадқиқотлари бошқарув кенгашида Россиянинг вакили ҳисобланади. 1989 йилдан 2018 йилгача миллий координатор сифатида Россияда умумий таълим сифати бўйича — IAEP, TIMSS, CIVIC, PIRLS, PISA халқаро қиёсий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этган. 1994 йилдан ҳозирги пайтгача TIMSS халқаро тадқиқот дастури доирасида табиий фанлар бўйича таълим ютуқларини баҳолаш воситаларини ишлаб чиқадиган халқаро экспертлар гуруҳи ишида қатнашмоқда. Амалга оширилган ишлар рус ва хорижий нашрларда (200 дан ортиқ ишлари) эълон қилинган.
«Газета.uz» мутахассиснинг Таълим инспекциясига берган интервьюсидан муҳим парчаларини эътиборингизга ҳавола этади.
Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида нималар дея оласиз?
— Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу масалада айнан бизнинг институтга ҳамкорлик ва ёрдам борасида мурожаат қилиб, ташаббус билан чиққанлиги учун миннатдорчилик билдирамиз. Россия халқаро тадқиқотларда 1988 йилдан (30 йил) буён, PISA халқаро тадқиқот дастурларида эса тадқиқотнинг илк даври — 2000 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. Мен 2000−2020 йилларда Россиянинг PISA халқаро тадқиқотлари бўйича миллий координатори бўлганман.
Шунингдек, ҳамкорлигимиз дастлабки кунларданоқ жуда яхши ва самарали ташкил этилганини эътироф этмоқчиман. Биз READ (Россия Молия вазирлиги ва Жаҳон банки ўртасидаги Россия таълимини ривожлантириш ва кўмаклашиш дастури) доирасидаги илк семинарда иштирок этиш учун Москвага келган делегацияни яхши эслаймиз. (2019 йил февраль).
Мазкур лойиҳа доирасида ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга биринчи тайёргарлик учун Москвада илк семинарлар ташкил этилган эди. Ушбу семинар учун барча вилоятлардан мутахассислар танлаб олингани, улар билан тайёргарлик ишлари, суҳбатлар олиб борилгани ва жуда катта қизиқишга эга бўлган мутахассислар ташриф буюргани бизни қойил қолдирган ва хурсанд қилган. Олдига аниқ мақсад қўйилган мутахассислар билан ишлаш биз учун ҳам яхши мактаб бўлган эди. Зеро, мамлакат халқаро тадқиқотларда иштирок этишни ўз олдига аниқ мақсад қилиб қўйган.
Президент ва ҳукумат томонидан таълим тизими олдида аниқ вазифалар қўйилгани, бу шунчаки таълим ҳолатини назорат қилиш эмас, балки