Пиликлаш машиналари урчуқли пишитиш механизми билан жиҳозланган бўлиб, маҳсулотни пишитиш ва ўраш вазифасини биргаликда амалга оширилган (урчуқнинг бир айланиши натижасида битта бурам берилган, рогулька ва ғалтак тезликлари фарқи ҳисобига ўраш содир этилади).
Урчуқли пишитиш механизми устки ва пастки кареткалардан, рейкали узатиш мосламасидан, урчуқ ва унга ўрнатилган рогулькадан, урчуқ ҳамда ғалтакка ҳаракат узатиш мосламасидан иборат бўлиб, урчуқнинг тезлиги чекланганлиги сабабли машина унумдорлиги ва паковка массаси талаб даражасидан паст бўлади.
Поковка ўлчамларини ошириш урчуқ ва рогульканинг айланишида катта чайқалишларга сабаб бўлганлиги ҳам механизмнинг асосий камчиликларидан ҳисобланади.
Поковка ўлчамларини ошириш урчуқ ва рогульканинг айланишида катта чайқалишларга сабаб бўлганлиги ҳам механизмнинг асосий камчиликларидан ҳисобланади.
Рогулька ишчи ва мувозанатловчи шохчалардан тузилган. Ишчи шохча ғовак, тирқишли ва махсус шаклга эга бўлиб пиликни узилмасдан пишитилиб ўтишини таъминлайди. Ғовак шохчадаги тирқиш пиликни шайлаш (заправка) қулайлигини таъминлайди. Рогулькадаги лапкача ўралаётган пиликнинг таранглигини ростлашга (бир хил зичликда ўралишига) хизмат қилади.
Урчуқли пишитиш механизми камчиликларини бартараф этиш, рогулька тезлиги ва поковка массасини ошириш мақсадида урчуқсиз пишитиш механизмлари қўлланилмоқда.
Рогульканинг осма равишда устки панелга ўрнатилганлиги ва тасмали узатма ёрдамида ҳаракатланганлиги сабабли унинг тезлигини ошириш имконияти яратилди.
Ушбу механизмда пишитиш икки зонада амалга оширилади. Биринчи зона чиқарувчи жуфтлик - бурам тақсимлагич орасида бўлиб, чўзиш асбобидан чиқаётган пилтачага айланувчан бурам тақсимлагич сирти қирралари ёрдамида (юмалатиб) дастлабки бурамларни беради. Иккинчи зона бурам тақсимлагич – рогульканинг ғовак шохчаси орасида бўлиб, унинг елкаси шаклланаётган пиликга асосий бурамларни беради. Устки панелга ўрнатилган бурам тақсимлагичларнинг баландлиги ҳисобига олдинги ва кейинги қаторларда пиликнинг бир хил тарангликда пишитиш амалга оширилади.

Бурамларни бир текислигини таъминлаш мақсадида ҳар хил тузилишдаги бурам тақсимлагичлар ишлатилади. Уларнинг ишчи сиртлари ва рифля - ўйиқлари ҳар хил тузилишга эга бўлиб тола турларига қараб танланади. Бурам тақсимлагичлар пилтачага берилаётган бурамларни олдинги цилиндргача етиб боришини таъминлайди, пилик толаларини зичлаштириб пишиқлигини оширади ва узилишларни камайтиради.