Пиелонефрит
Пиелонефрит [юн. pyelos – жом ва nephros – буйрак] – буйрак ва буйрак жомининг яллиғланиши (пиелит). Пиелонефрит мустақил равишда ёки сийдик юришини кийинлаштирувчи сийдик-таносил тизими касалликлари (простата бези аденомаси, сийдик тош касаллиги ва бошқа(лар)) натижасида вужудга келиши мумкин. Пиелонефрит турли инфекцион касалликлар оқибатида ҳам пайдо бўлади. Болаларда, кўпинча, грипп, зотилжам ва нафас аъзоларининг бошқа касалликлари туфайли рўй беради. Аёлларда ҳомиладорлик вақтида катталашган бачадон сийдик найлрини эзиши натижасида сийдикнинг юриши қийинлашиб, пиелонефрит вужудга келиши мумкин. Кўпинча, ҳомиладорлик даврида илгари сира билинмасдан кечган ва вақтида аниқланмаган сурункали пиелонефрит авж олади.
Пиелонефрит буйрак тўкимасига касаллик микроблари кириши натижасида вужудга келади. Микроблар уретрит ёки циститаа. сийдик найи бўйлаб юқорига кўтарилади ёки организмда яллиғланган жойлар бўлганида, шунингдек, ангина, тонзиллитда ёки тишлар чириганида инфекция қон томирларидан бориб, буйракка киради.
Бирламчи ва иккиламчи пиелонефрит фарқ қилинади. Бирламчи касалликда микроблар организмдаги йирингли манба (тонзиллит, чипқон ва бошқа(лар))дан қон орқали буйракка таъсир этиши мумкин. Иккиламчи касалликда сийдик йўллари яллиғланганда вужудга келади.
Ўткир ва сурункали пиелонефрит бўлади. Эт увушиб, кучли титраш, иситмалаш, қаттиқ терлаш, бенинг бир томонида ёки умуртқа поғонасининг икки ёнида оғриқ пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, оғиз қуриши, мушакларнинг безиллаб туриши ўткир пиелонефритга хос белгилардир.
Сийдик текширилганда ундан лейкоцитлар ва микроблар кўп топилади. Сурункали пиелонефрит узоқ йиллар давомида ҳеч қандай белгиларсиз кечиши мумкин, уни фақат сийдикни текширгадагина билинади. Сурункали пиелонефритда белда бироз оғриқ бўлади, бош тез-тез оғриб туради. Баъзан сал иситма чиқади. Сурункали пиелонефрит вақт-вақги билан кучайиши мумкин. Бунда ўткир П. га хос белгилар пайдо бўлади. Сурункали П. ўз вақтида даволанмаса, буйрак тўқимаси аста-секин бузилади, буйракнинг сийдик ажратиш фаолияти ўзгаради, натижада (агар иккала буйрак касалланган бўлса) организм азотли чиқиндилар билан заҳарланади (қ. Уремия). Ўткир П. билан оғриганда бемор, одатда, фақат касалхонада даволанади. Шифокор буюрган тартибга риоя қилинмаса, касаллик сурункали шаклга ўтади. Сурункали П. билан оғриганда беморлар доимо шифокор кузатувида бўлиши ва у буюрган тартиб ҳамда даво тадбирларига тўлиқ амал қилишлари лозим, жумладан, парҳез буюрилади, дудланган, зираворли, консерваланган маҳсулотлар, аччиқ нарсалар, спиртли ичимликлар май этилади. Ош тузини камроқ истеъмол қилиш керак.
Касалликнинг олдини олиш учун турли юқумли касалликларни ўз вақтида даволатиш, организмдаги инфекция ўчоқларини йўқотиш, организмни чиниқтириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳомиладорлар вақги-вақги билан аёллар консултациясига бориб сийдикни бот-бот текширтриб туришлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |