Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
ўйларди, ўзим унга шундай дегандим. Шунинг учун сал камроқ ишлашимни уқтирди.
Ширин жуда яхши аёл эди. Унга меҳр ва муҳаббат билан қараганча сўзлай бошладим. Энг
аввал унга имон келтирганимиз Зот Аллоҳ ҳақида гапирдим. Аллоҳга бўлган
ишончимизнинг ҳар қандай шубҳадан йироқ эканини яна бир бор такрорладим. У ҳам
менинг сўзларимни самимий тарзда тасдиқлади. Сўнгра пайғамбарлар ҳақида гапирдим.
Пайғамбарлар инсонларни фақат Аллоҳга қуллик қилишга даъват қилишганини ва
инсониятга энг тўғри ҳақ динни келтиришганини тушунтирдим. Дин ҳақида таъриф
бериб, ҳақ ҳамда ботил динлар ҳақида қисқагина маълумот бердим.Агар инсоният
биринчи бўлиб келган пайғамбар ҳамда у олиб келган ҳақ динни бузишмаганларида,
Аллоҳнинг ҳақ динига ўзгартириш киритмаганларида, ана шу битта пайғамбар ҳамда бир
дин уларга етарли бўлишини билдирдим. Бироқ, инсонлар ҳар келган янги динни
бузишганини, шу сабаб Аллоҳ таоло ҳар бир ўзгаришдан кейин бошқа бир пайғамбар
воситасида яна янги дин нозил қилганини тушунтирдим. Мана шу ергача айтган
сўзларимни жуда яхши тушунди.
Кейин эса, барча пайғамбарларнинг юборилиш ғояси бўлган, инсониятни тоғутга
қулликдан қайтариб, Фақат Аллоҳга қуллик қилишга даъват масаласини тушунтира
бошладим.
Тоғутнинг нима эканини Ширин ҳам яхши англаёлмади.
Тоғутни қийинчиликсиз тушуниши учун, Илоҳ калимасининг маъносини ҳамда тавҳиднинг
нима эканини англатдим.
Ҳақиқий Илоҳ билан, инсонларга илоҳлик даъвосида бўлган сохта илоҳларнинг, тавҳид
калимаси билан қандай қилиб бир-биридан айрилганини, сохта илоҳларнинг инкор
қилиниб, ягона Илоҳ ўлароқ Аллоҳнинг тасдиқ этилиши кераклигини тушунтирдим.
У барча айтганларимни диққат билан тингларкан, маъносини англашга ҳаракат қиларди.
Сўнг кўзларимга тикилганча:”Сал аввалроқ тоғут деганингиз, инсонларга илоҳлик даъво
қилган сохта илоҳлармасми?” дея сўради. Аллоҳга ҳамд айтиб:”Ҳа худди шундай!” дедим.
Кейин, тоғутга мисоллар келтириб, тавҳид калимасини шу идрок билан айтиши
лозимлигини уқтирдим.
“Ла илаҳа иллаллоҳ” деди. Сўнг бир нафас тўхтади-да, ўйлай бошлади. Бошини оҳиста
қимирлатганча, яна “Ла илаҳа иллаллоҳ” деди.
Бир муддат жим қолдик. Кейин мендан:”Жуда соз, Салжуқбей! Энди нима қилишимиз
керак?” дея сўради. Хотинимнинг бундай самимий гапириши менга жуда ёққан, ҳам мени
тўлқинлантириб юборганди. Унга аниқ бир жавоб бердим:
– Аллоҳнинг динини, калламизга келганига кўра эмас, анъана ва урф-одатларимизга
кўра яшашдан воз кечиб, Аллоҳнинг ҳукмларига, буюрганларига кўра яшаймиз! Чунки,
ёлғиз Аллоҳгагина қуллик қилишнинг бундан бошқа йўли йўқ!..
У ниҳоятда ақлли инсон эди. Бу гапларимнинг қандай маъно касб этишини биларди.
Кулимсираганча,”Яъни, шариатчи бўламизми?” деди.
Мен ҳам жилмайдим:
– “Чи-чи” деган қўшимчаларни ташла!.. Зотан, “Ла илаҳа иллаллоҳ” дерканмиз, ягона
Илоҳ ва ҳукм қўювчи Зот фақат Аллоҳ деб қабул қиламиз.Аллоҳнинг ҳукмларини, яъни
Унинг шариатини инкор қилиб, бошқа ҳукмларга, бошқа шариатларга йўналишимиз
албатта мумкин эмас!
Бошини қимирлатганча “Албатта!” деди. Сўнгра жим бўлганча ўйлай бошлади. Нимани
ўйлаётганини ҳис қилаётгандек эдим. Янглишмагандим!
– Салжуқбей, ўранаманми?
43 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |