Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош



Download 372,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/59
Sana24.02.2022
Hajmi372,76 Kb.
#214532
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59
Bog'liq
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
қолдим!..
– Ёрдам керакми?
Тушган жойимда қотиб қолдим. 
Мен бу сўзни, бу овозни олдин ҳам эшитгандим! Ҳа, бу қабристонда эшитган овозим,
қабристонда эшитган сўзим эди! Саид домлага ётган еримдан ҳайрат билан боқдим.
Кўзларим алдамаётганди, мен қабристонда кўрган киши эди бу! 
Нима дейишимни, нима қилишимни билолмай қолдим. Ажабо, у ҳам мени таниганмиди?
Сал олдинроқ қабристонда учрашганимизни билармикин?
Юз ифодасидан, нигоҳларидан бирор нарсани илғаш мушкул эди. Ўрнимдан
турарканман, менга илиқ табассум билан қараб турган домлага жавобан мен ҳам
табассум қилдим:
– Аллоҳ рози бўлсин! Зотан ёрдам бердингиз!..
Бугун уйга бир оз вақтлироқ келдим.
Рафиқам Ширин болалар билан ўтирар, уларга сура ёд олдираётганди. Уларнинг бу
ҳаракатидан ғоят севиндим. Шунда яна ўлим ҳақида, ўлимим ҳақида ўйладим. Аллоҳга
шукрлар бўлсинки, кўзимни хотиржам юмишим мумкин эди. Рафиқам, ҳаётим йўлдоши
ҳақиқатдан ҳам яхши инсон, оқила аёл эди!.. Болаларимни ҳам яхши хулқли инсонлар
қилиб етиштира оларди. 
Олдинлари ўзимга катта баҳо берар, Ширин учун буюк бир неъмат ва ниҳоятда бебаҳо эр
деб билардим ўзимни. Энди эса, Ширин мен учун Аллоҳнинг улкан бир неъмати эканини
англадим. 
Қутсал менга янги китобларини кўрсатди. Пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар ҳамда диний
ҳикоялардан иборат эди. Ширинга қарадим. У бугун болалар билан бозорга
борганлигини, ҳам ўзига ҳам болаларга керакли диний китоблар сотиб олганлигини
айтди. “Жуда яхши иш қилибсизлар”, дедим.
Пайғамбарлар ҳақидаги қиссалар алоҳида-алоҳида китоблар ҳолида экан. Ўғлимни
ёнимга ўтқазиб олдим-да, китобларни биргаликда кўра бошладим. Асмо ҳам дарҳол бу
ёнимга ўтириб олганча уларнинг номини ўқий бошлади. Гўзал қизим, султоним ўқишни
анча ўрганиб олганидан, уни исботлашни хоҳлаётганди. Ҳазрати Айюб алайҳиссалом
ҳамда Юнус алайҳиссалом ҳақидаги китобларни кўрганимда Саид домланинг сўзларини
эсладим. Имон келтирганимиз Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодир эди. Ҳар ишга қудрати
етадиган Аллоҳдан эса, ҳеч қачон, ҳар қандай ҳолатда ҳам асло умид узилмасди. 
Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом ҳақидаги китобни кўрарканман, яна Яратганнинг
қудрати ҳақида тафаккур қилдим. Ҳазрати Юнусни (а.с.) балиқнинг қорнидан қутқарган
Аллоҳ таоло ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломни ҳам оловдан қутқарганди! Муҳими,
Аллоҳдан умид узмаслик ҳамда Унга керагича таваккул қила билиш эди! 
Овқатдан сўнг соат ўнгача болалар билан ўтирдик. Ҳам суҳбатлашдик, ҳам ҳазиллашиб
бирга ўйнадик. Болаларни ухлатганимиздан кейин Ширинга касаллигим ҳақида сўз
очдим. Бошим оғришининг сабаби, миямда пайдо бўлган кичик бир шиш туфайли эканини
билдирдим. Кўзлари катталашди. Ҳайратга тушди!
– Шишми?..
– Ҳа... Фақат хавотирланишингга ҳожат йўқ, кичкина шиш...
Бир нафас жим бўлиб қолди. Сўнг менга қаради. Мен ғоят сокин эдим. Нигоҳларимда на
бир ваҳима, на бир қайғу бор эди. Сўзларим билан ҳолатим орасида бир боғлиқлик
кўришга уринар, лекин кўролмасди!..
51 / 59



Download 372,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish