Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош



Download 372,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/59
Sana24.02.2022
Hajmi372,76 Kb.
#214532
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   59
Bog'liq
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
– Ҳам Аллоҳга, ҳам ўзига қуллик қилишлари!.. Чунки уларнинг ақл ўргатувчиси, васваса
элчиси бўлган шайтони лаъин жуда яхши биладики, Аллоҳ билан бирга бошқа бир
нарсага қуллик қилган инсон, мутлақо ва мутлақо Аллоҳга қуллик қилган, ибодат қилган
бўлмайди!.. Аллоҳга қуллик қилишнинг асоси тавҳиддир! Чунки, Аллоҳга қуллик фақат ва
фақат Аллоҳнинг якка Ўзига қилинган қулликдир. Оламларнинг Рабби бўлган Жаноби
Ҳақ, Ўзи билан бирга бошқа бир нарсага қилинган қулликка асло ва асло рози бўлмайди!
Ва бундай қулликни қабул қилмайди.
Саид домла муҳим дея таъкидлаётган нарса фақат ва фақат Аллоҳнинг Ўзигагина
қуллик қилиш эди. Аллоҳ қабул қиладиган қуллик, ана шундай қуллик эмиш! Бунга
кимнинг қандай эътирози бўлиши мумкин?.. 
– Фарзандингиз борми?
– Ҳа, бир ўғил ва бир қиз. 
– Аллоҳнинг йўлида юрувчилардан қилсин! Энди ўғлингизни олайлик. Агар ўғлингиз
сизни ота демаса, сизнинг отаси эканингизни инкор қилса, жаҳлингиз чиқадими, йўқми? 
Шунақаям бемаъни савол бўладими?
– Албатта жаҳлим чиқади!
– Аллоҳга қуллик қилишни инкор қилганларни ҳам шунга ўхшатиш мумкин. Сал
олдинроқ айтганимдек, тоғутнинг биринчи кўриниши, илк даъвати худди мана шудир.
Инкор қилдириш. Иккинчи шакли эса, сизни “Ота” деб аташдан воз кечмаган
ўғлингизнинг бошқаларни ҳам “Ота” дейишига ўхшайди. Мана шундай ҳолатда сиз қандай
йўл тутган бўлардингиз? Ўғлингиз баъзи бир кишиларни ҳам “Ота” деб турса, сизни “Ота”
дейишининг бирор аҳамияти, маъноси борми? 
Қизиқ ўхшатиш эди бу.
Ўйга толдим. Ўғлимнинг мени “Ота” деб тан олмаслиги, менинг отаси эканимни инкор
қилиши билан мен билан бирга яна кимларнидир “Ота” дейиши деярли бир-бирига яқин
тушунча эди!..
Муҳим бўлган нарса, менинг ота эканимни инкор қилмаслиги ва фақат мени “Ота” деб
аташи эди.
Мендан жавоб кутаётган Саид домлага “Йўқ!” деган маънода бошимни қимирлатганча:
– Ҳеч қандай маъниси йўқ! – дедим. У давом этди:
– Аллоҳ билан бирга бошқа нарсаларга ҳам қуллик қиладиган кишиларнинг аҳволи,
отаси билан бирга бошқа кишиларни ҳам “Ота” деб атайдиганларнинг ҳолатига ўхшайди.
Фарзандингиз устида фақат оталик ҳаққингиз бўлгани ҳолда, бундай ҳолатни қандай
қабул қилмаётган бўлсангиз, инсонларининг устида Илоҳлик ҳаққи бўлган, уларни
яратган, одамзодни яшатган Аллоҳ таоло ҳам Ўзи билан бирга бошқа нарсаларга қуллик,
ибодат қилинишига асло рози бўлмайди! 
Кулимсирадим. 
Фақат Аллоҳга қуллик қилиш масаласини қанчалик гўзал мисол билан тушунтирган эди!
– Миннатдорман!
Нигоҳларида хурсандчилик акс этди. Мамнун бир овозда:
– Тушунганингиз учун мен сизга раҳмат дейишим лозим.
Ҳа, мен англаб етгандим... Аллоҳ билан бирга бошқа ҳеч нарсага қуллик қилмаслик
керак. Ҳам Аллоҳга, ҳам тоғутга қуллик қиладиганлар, Аллоҳга эмас, тоғутга сиғинган
кимсалар эди!
Тоғут!
31 / 59



Download 372,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish