Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
юксалганимни ҳис қилардим!
Алҳамдулиллаҳ!..
Миннатдорчилик тўла кўзларимла Саид домлага қарадим. Индамасдан ўтирарди.. Гўё
ҳеч нарса билмагандек, ҳеч бир иш қилмагандек!..
Аслида эса, шохлари ўсиб, ҳар тарафга тарвақайлаб кетган улкан бир дарахтни беш-ўн
дақиқалик суҳбат ёрдамида бутаб қўйган ва ўртада текис ва чиройли бир шакл ҳосил
қилган эди!
Очиқ-равшан бир ҳақиқат намоён бўлган эди!
“Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ . Фақат АЛЛОҲ бордир”.
Саид хўжа тушликка пиширилган овқатдан бир-икки луқма егач, кетишга изн сўради. Уни
машинамда олиб бориб қўйишимни айтсам, рози бўлмади. Мен ҳам ортиқча қистамадим.
Домла кетгач, пешин намозини ўқиш учун масжидга тушдим ва намоздан сўнг хонамга
кириб, магнит тасмасидаги ёзувларни такрор-такрор эшита бошладим.
Аср намозидан кейин яна суҳбат тингладим.
Шом кирганди.
Уларни неча бор тинглаганимни билмайман, фақат ҳар эшитганимда янада яхшироқ
тушунар, тафаккур уфқим тобора кенгаяётгандек туюларди...
Тасмадаги сўзлар бор-йўғи уч калима ёхуд, учта тушунчани ифодалар эди:
Дин, Илоҳ, тоғут...
Фақат шу учта сўз, фақатгина шу уч тушунча, барча инсонлар, айниқса ва энг аввал
барча мусулмонлар билиши лозим бўлган тушунчалар эди! Чунки буни билмай туриб,
уларнинг қандай маъно англатишини тушунмай туриб, фақат ва фақат ягона Аллоҳга
қуллик қилишимиз, қила олишимиз мумкин эмасди!
Бир пайтлар ўқиганим икки мисра хаёлимга келди:
Ўттиз уч йил соатим ишлабди, мен турибман,
Кўк юзидан бехабар мен учирма учирибман!..
Адашмасам, бу шеър раҳматли Нажиб Фозил қаламига мансуб эди. Ушбу мисраларни илк
бора ўқиганимда, масалани Нажиб Фозилнинг шахсига тегишли деб баҳолаган, фақат
унинг ғафлати ҳақида сўз кетмоқда дея изоҳлагандим. Ҳолбуки, баҳс мавзуси бўлган
ғафлат, менинг ғафлатим, тилга олинган ғафлат улкан бир жамиятнинг ғафлати экан!..
Аллоҳга имон келтирган, Унга қуллик қилишни истаган қанча-қанча инсонлар афсуски,
бу ҳақиқатдан бехабар эди. Белини тўғрилашдан ожиз бўлган бу инсонлар, ҳам
Аллоҳнинг, ҳам тоғутнинг қаршисида эгилишарди. Ҳолбуки, мусулмон дегани фақат
Аллоҳнинг ҳузурида эгиладиган инсон дегани. Чунки, Аллоҳнинг даргоҳида қабул
қилинадиган қуллик, ёлғиз Унга қилинган қулликдир!
Бироқ билишмасди, англашмасди инсонлар бунинг моҳиятини!
Эртаси кун фабрикага келгач, барча ишчиларни овқатланиш хонасига тўплаб,
барчасидан бирма-бир ”Дин нима, Илоҳ нима, тоғут нима?” дея сўрагим келди. Барчасига
бу ҳақиқатларни билдириб, ҳаммасини намоз ўқишга чақиришни истадим.
Сўнгра бу фикримдан қайтдим. Бу суҳбатни Саид домланинг ўтказгани маъқул эди.
Истагимни унга етказишим лозим эди. Негаки, қўл остимда ишлаётган инсонларга
нисбатан масъул эдим. Уларнинг олдида бажаришим шарт бўлган бурчим, муҳим
39 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |