Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
муносабат бор деб ўйламасдим. Тўғрироғи ўлимни, ўлишимни ҳис қилмасдим. Ўлимни ҳис
қилмай туриб, албатта ўлим ҳақиқатини англаш мумкин эмас. Билмадим, гўё дунёда
абадий яшайдигандек туйғу бор эди ичимда.
– Бу туйғуни ҳеч ўйлаб кўрдингизми?
– Қайси туйғуни?
– Абадийлик туйғусини.
– Ҳарҳолда ботил ва аҳмоқона туйғу бўлиши керак!..
– Мен бундай фикрда эмасман.
– Нега?
– Менимча, бу ботил туйғу эмас. Фитратимизда бўлган ҳақиқий туйғу бу!..
– Тушунолмадим?
– Тингланг, Салжуқбей! Инсонларнинг дунё ҳаётини абадий деб билиши, албатта
шайтоний васвасадир. Мен айтмоқчи бўлаётган нарса, шу васвасага мойил бўлган
фитратимизда, шундай бир туйғунинг ҳақиқатдан бор ёки йўқлиги!..
– Борми?
– Албатта бор! Агар Раббимиз бизларни абадийлик билан таништирмаганида эди, биз
абадийликнинг қандай маънога эга эканини билмасайдик, шайтони лаъин, дунё ҳаётини
инсонларга абадий ўлароқ кўрсата олмасди!..
Яна бошим шишиб кетганга ўхшади.
– Аниқроқ тушунтиринг,– дедим.
– Масалан, шайтони лаъин инсонларга турли васвасалар бериб, уларни очлик ва
қашшоқлик билан қўрқитади, тўғрими?
– Тўғри.
– Агар Тангри таоло бандаларига қўрқув сифатини бермаганида, инсонларнинг
фитратида бу ҳақиқат бўлмасайди, улар қўрқувнинг нима эканини билишмасайди,
шайтони лаъин одамларни қўрқита олармиди?
– Қўрқитолмасди!
– Абадийлик туйғусини ҳам худди шундай тушунмоғимиз керак.
– Аллоҳ таоло абадий ҳаёт ҳақида бизга хабар бериб, бизни шу туйғу билан
таништирмаганида, шайтони лаъин қандай қилиб, бизга дунё ҳаётини абадий қилиб
кўрсата оларди?
– Кўрсатолмасди!
Берган жавобимдан ўзим ҳам ҳаяжонланган, берган жавобимнинг қандай маъно касб
этишини ўйлай бошлагандим. Ҳақиқатдан ҳам кўрсата олмасди! Бу тўғри жавоб эди.
Қўрқув не эканини билмайдиган бир жонзотни қўрқитиш мумкин бўлмаганидек,
абадийлик нима эканидан бехабар жонзотни ҳам абадийлик хабаридан воқиф қилиш,
унга бегона бўлган бу туйғуни сингдириш имконсиз эди.
Қўрқув васфи фитратимиздан қандай жой олган бўлса, бу туйғу ҳам худди шундай эди.
Албатта! Инсонлар билан абадийлик ҳақида баҳслашилганда, ҳеч биттаси: “Абадийлик
нима ўзи, у қандай туйғу?” дейишмасди! Гўё барча биладиган, ҳаммага таниш бир
тушунча, ҳар ким ҳис қила оладиган ҳақиқат эди у!
Бироқ, булардан қандай маъно, хулоса чиқариш мумкин? Йўқса, инсон абадий борлиқ
деганими бу?..
– Устоз, буларнинг барчасидан қандай хулоса чиқарасиз?
– Аллоҳ таоло бизларни абадийлик билан таништирган! Аллоҳ ҳақиқати фитратимизда
қандай бор бўлса, абадийлик ҳақиқати ҳам фитратимизда худди шундай бордир. Биз
47 / 59
Do'stlaringiz bilan baham: |