Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош



Download 372,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/59
Sana24.02.2022
Hajmi372,76 Kb.
#214532
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   59
Bog'liq
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Шундай экан, биз яшаётган дунёмизда оти Ислом деб аталган ҳар қандай динга, номи
Ислом деб аталган ҳар қандай ҳаёт тарзига ҳақ диндир, деёлмаймиз. Чунки, номи Ислом
бўлишига қарамай, инсонлар тарафидан киритилган янгиликлар ҳамда йўл қўйилган
камчилик ва хатолар, атайлаб ёки билмасдан динни бузиш каби ҳолатлар мавжуд бўлган
дин, асл эътибори билан Ҳақ дин бўлган Ислом дини эмасдир! Манбаси Илоҳий бўлишига
қарамай, инсонлар томонидан бидъат, хурофотлар киритилиб, бузилган диннинг
мусовийлик ёхуд христианлик динидан ҳеч қандай фарқи йўқдир.
Бир муддат тин олгач, давом этди:
– Аллоҳ Таоло наздида ягона Ҳақ дин бўлган Ислом, Қуръон ва суннат чегарасидаги
Исломдир. Чунки, ҳақ бўлган дин, Ҳақ ўлчовларига кўра яшалган диндир.
Мен ҳайратда қолгандим! Биламан деб ҳисоблаган масаламда қанчалик билимсиз
эканимдан ҳайратланаётгандим. Дин сўзининг нечоғлик кенг ва теран маъноси бор экан!
Менинг шу пайтгача мавжуд бўлган дин ҳақидаги тушунчамни қандай баҳолаш мумкин?..
Шу пайтгача номи Исломдан иборат ҳамма нарсани ҳақ дея қабул қилардим. Ҳолбуки, ҳақ
бўлган Ислом, Саид домла таъкидлаганидек, Ҳақ ўлчовларига содиқ бўлган Ислом экан! 
Унинг сўзлари ниҳоятда тўғри эмасми? Номи Ислом бўлишига қарамай, ўзгартирилган,
бузиб кўрсатилган бир диннинг мусовийлик ёхуд христианликдан нима фарқи бор?
Бидъатлар киритилиб, Аллоҳнинг ҳақ ҳукмлари чиқариб ташланган христианликни ботил
деймиз-у, айни шаклда бузиб кўрсатишга уринилган динни оти Ислом экан деб, ҳақ дея
оламизми? 
Яхши, бироқ Ислом дини шундай бидъатлар билан бузилганми? Ислом дини эътиқодида
эканини билдирган мусулмонлар ҳам мусовийлар ёки христианлар сингари динларини
бузишганми? 
– Ислом динини ҳам ўзгартиришганми? У ҳам бузилган ботил динми?
Дарҳол қўлини кўтарганча менга “Жим!” дегандек ишора қилди. Кўзларидаги маъно
кескин ўзгарган эди!
– Аллоҳ асрасин, асло! Ислом динини бундай таҳликадан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
Бугунги кунда дунёда ҳақ бўлган Исломни, ҳақ бўлган ўлчовларига асосан яшаётган
милёнлаб мусулмонлар бор! Бу мусулмонлар тобе бўлган дин, ҳеч шубҳасиз, ҳақ бўлган
Исломдир. Фақат, номи Ислом аталишига қарамай, баъзи фирқалар, баъзи гуруҳлар,
баъзи бир тариқатлар тарафидан бузилган дин, ҳақ бўлган Ислом эмасдир! Мен
фақатгина мана шуни айтмоқчи, билдирмоқчи эдим, холос.
Масалани англагандим.
Дунёда ҳақ бўлган ягона дин Ислом эди. Аммо, номи Ислом дея аталган ҳамма дин ҳам
ҳақ дин эмасди. “Тушундим”, дегандек, бошимни қимирлатдим. 
– Дин мавзусида шу қисқа маълумот ҳозирча етади. Муҳим бўлган нарса, диннинг нима
эканини билишимиз, ҳақ ва ботил динларнинг асосий моҳиятини тушунмоғимиздир. Асло
унутмаслигингиз керак бўлган хусус, ҳақ бўлган дин, ҳақ ўлчовларига содиқ бўлган дин
эканлигидир. Шу боис, ҳақ бўлган Ислом, Қуръон ва суннат чегарасида таърифланган
ҳамда айни чегарада яшалган Исломдир.
Миннатдорчилигим акс этган кўзларимла унга боқарканман, “ Ҳаммаси тушунарли,
устоз!” дедим. Уни биринчи бор устоз, деб атаётган эдим. Бу сўзимдан ҳеч қандай
хижолат чекмадим. Бу инсон ҳақиқатдан ҳам муҳтарам бир киши эди ва устозим
ҳисобланарди. 
Телефон жиринглади. Гўшакни кўтардим.
34 / 59



Download 372,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish