Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош



Download 372,76 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/59
Sana24.02.2022
Hajmi372,76 Kb.
#214532
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   59
Bog'liq
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
ҳис қилдим... Худди йўргакда қўл-оёғи боғланган бечора бир гўдакдек йиғлай
бошладим... Билган ҳамма нарсамни; барча инсонларни, барча жумлаларни, барча
сўзларни унутган эдим. Хотирамда ёлғиз биттагина жумла сақланиб қолган ва бутун
борлиғим шу жумлага маҳкам ёпишган эди: “Аллоҳим, менга ёрдам бер!..”
Тинимсиз ушбу жумлани такрорлардим:”Аллоҳим, менга ёрдам бер, Аллоҳим, менга
ёрдам бер!..”
Шу пайтгача Аллоҳга жуда кўп дуо қилгандим, аммо, ўзимни Аллоҳга, Аллоҳни ўзимга бу
қадар яқин ҳис қилмагандим!.. Гўё ҳар бир аъзом, ҳар бир ҳужайрам алоҳида -алоҳида
қўлларга айланган-у, мен ана шу мингларча қўлларим билан Аллоҳга узалганча,
тинмасдан Унга ёлвораётгандим ва бу дуодан тўхташни, Аллоҳдан йироқлашишни асло
истамасдим: “Аллоҳим, менга ёрдам бер!..”
– Ёрдам керакми?
Чўчиб тушдим! Эшитилган бу овоздан жойимга михланиб қолдим. Бу овоз ердан
эшитилдими, кўкданми, билмай қолдим... Ётган еримдан атрофимга қарадим. Ўнг
тарафимда саккиз-ўн метрлар узоқликда бир киши турарди. Унга ҳайрат билан
қараётганимни кўргач, секингина “Ассалому алайкум!” деди. 
Бу қирқ ёшлардаги соқолли бир киши эди. Бир муддат жим бўлиб қолдим. Нима
қилишимни, нима дейишимни билмасдим. Ўрнимдан туриб, секингина кийим-бошимни
қоқдим. У кишига қараб “Ваалайкум-ассалом!” дедим-да, тўғри қабристон эшигига қараб
юра бошладим...
Юрагим сиқилганди... Ҳеч истамаганим бир пайтда, истамаганим бир шаклда қаршимда
пайдо бўлган бу жонзот, жонимни сиққан эди!..
Ичкилик ичишни ташлаган, беш вақт намоз ўқишни бошлаган эдим. Аввал бошида бундан
кўнглим тўлмай юрди. Буларнинг барчасини ўлишимни билганим учун, ўлимдан қўрққаним
учун қиляпман, деган хаёл менга тинчлик бермасди. Менга асло ёқмаган бу хаёлдан
қутулиш мақсадида анча вақт у билан ичимда курашиб юрдим.
Бироқ, уни енга олмадим... Негаки, аслида ҳақиқатдан ҳам шундай эди!.. Ўлишимни
билганим учун ароқ ичишни ташлаган, ўлимим яқин қолгани боис, беш вақт намоз ўқишни
бошлагандим. Кейинчалик буни тан олдим. Ҳам бу ҳақиқатни қандай қилиб инкор қила
олардим?! Зотан, Аллоҳ таоло барча инсонларга ўлишларини билдирган, барча инсонлар
ҳар дақиқа ўлимга тайёр туришларини истаган эди! Ўлишини билган ҳолда ибодат қилиш,
барча мусулмон бажариши лозим бўлган амал эди, зеро...
Мана шуларни ўйлаб, мени безовта қилган, мени васвасага солган шайтоний хаёллардан
қутулдим. Шайтони лаъин нима қилиб бўлмасин, инсонни йўлдан уришга ҳаракат
қиларди! Шайтоннинг таъсирида қолиб ибодатни тарк қилган инсонлар, бошлари ва
бурунлари кўтарилиб, ғўдайиб қолган, шунингдек, қабрларига ҳам ғўдайганча кирадиган
инсонлар бўлса керак.
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, ўшандай бандаларидан қилиб қўймади!.. 
Бироқ, тўғрисини айтадиган бўлсам, беш вақт намоз ўқиш нафсимга бу қадар оғир
келади деб ўйламагандим. Қаердан билибман, бу иш чеккадан қарагандагидек осон эмас
экан!.. Намоз ўқиётган пайтларимда ичим сиқилганини, сабабини ўзим ҳам билмайдиган
бир оғирлик остида қолганимни ҳис қиламан. Салом бериб, намоздан чиққач, анча вақт
сувнинг остида қолиб, кейин сув устига чиққан одамдек чуқур бир “оҳҳ...”тортаман.
Ҳолбуки, жума намозларида ҳеч қачон бунақа оғир аҳволга тушганимни эслай олмайман.
Гарчи шу онгача ўқиган жума намозларида Аллоҳдан кўра кўпроқ инсонларни, ўзим
18 / 59



Download 372,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish