136
ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва
туристлар
учун камида беш хил хизмат турлари (яшаш ва/ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари)
кўрсатилган тақдирда уларга “Туризм маҳалласи”, “Туризм қишлоғи” ёки “Туризм овули”
мақомини бериш кўзда тутилган ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари
доирасида ажратиладиган маблағларни биринчи навбатда “Туризм маҳалласи”, “Туризм
қишлоғи” ёки “Туризм овули” мақомидаги фуқаролар йиғинларини ободонлаштириш, шу
жумладан ички автомобиль йўлларини таъмирлаш, электр энергия, газ ва сув таъминоти,
канализация тизимининг барқарор
ишлашини таъминлаш, мобил алоқа ва интернетни
яхшилаш мақсадида қўшимча базавий станцияларни ўрнатиш учун йўналтириш чораларини
кўриш мақсад қилинган [1].
Қашқадарё вилоятда 2019 йил 26-30 сентябр кунлари “Анор
” I халқаро агротуристик
фестивали ҳамда Китоб тумани Варганза қишлоғида биринчи туризм қишлоғи ташкил этилди.
Ундан ташқари тумандаги Ҳазрати Башир қишлоғи агротуризм йўналиши бўйича, Шаҳрисабз
туманидаги Ғилон ва Кўл қишлоқлари этнотуризм йўналиши, Сувтушар ва Сарчашма
қишлоқлари экологик туризм йўналиши, Яккабоғ туманидаги Татар, Зармаст ва Вори
қишлоқлари экстремал туризм йўналиши бўйича “туризм қишлоқлари” [2]
ташкил
қилинмоқда ва яқин келажакда Чироқчи, Қамаши ва Деҳқонобод туманларида ҳам туризм
қишлоқлари ташкил қилинади. Бундай қишлоқларда туризм инфратузилмаси объектларини
жойлаштириш ва ривожлантириш учун оилавий меҳмон уйлар, маҳаллий тайёрланадиган
умумий овқатланиш нуқталари, мавжуд ҳунармандчилик анъаналари, сақланиб қолган
анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий
аҳоли вакилларини, қишлоқларни ва улар билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга
маҳаллий аҳоли вакилларининг рўйхатини шакллантириш лозим.
Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш бўйича
ҳудудларда бугунги кунга қадар жами 47 та оилавий меҳмон уйлари ташкил этилган бўлиб,
кун сайин уларнинг сони ортиб бормоқда ва йил давомида уй меҳмонхоналар 26 тага кўпайди.
Улардан Қарши шаҳрида 6 та, Шаҳрисабз шаҳрида 37 та, Китоб туманида 1 та, Шаҳрисабз
туманида 2 та ҳамда Чироқчи туманида 1 та меҳмон уйлари фаолият олиб боришмоқда.
Оилавий меҳмон уйларда 186 хона ва 386 та ўринлар сони мавжуд. 2019 йилда яна 4 та
меҳмонхона (97 хона) ишга тушди. Вилоятда 2019 йилда 3 та хостел қурилган ва ўринлар
сони 185 тани ташкил этди. Қарши шахрида 2 та ва Муборак тумани 1 та хостел қўрилган.
Вилоятда жами 26 та бўш турган ер участкалари меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантириш
мақсадида тадбиркорлик субъектларига ажратилди. Асосан Қарши шаҳрида 5 та, Китоб
туманида 6 та, Косон туманида 3 та, Яккабоғ тумани 3 та, Нишон туманида 2 та, Муборак
туманида 2 та, Қарши туманида 1 та, Касби туманида 1 та, Деҳқонобод туманида 1 та,
Шаҳрисабз туманида 1 та ҳамда Миришкор туманида 1 тадан ер участкалари меҳмонхоналар
қуриш учун тадбиркорларга ажратилган.
Туризмнинг ҳозирги ҳолатини баҳолашда, шуни қайд этиш муҳимки, вилоятда туризм
инфратузилмасининг ривожланиш даражаси чет эл туристларнинг эҳтиёжларини тўлиқ
қондира олмаяпти. Инфратузилма етарлича ривожланмаган тақдирда туристлар оқимини ва
шунга мос равишда валюта тушумини кўпайтириш мумкин эмас. Бундан келиб чиққан ҳолда
инфратузилманинг аҳволи туризмнинг ривожланишини таъминлаш
билан бирга мамлакат
имиджини ҳам шакллантиришга бевосита таъсир кўрсатади.
Туризмни ривожлантириш учун мавжуд туристик ресурслардан самарали фойдаланишни
таъминлаш билан бирга, ҳар бир ҳудуднинг туризм инфратузилмасини талаб даражасида
ривожлантириш муҳимдир.
Вилоят шаҳар ва туманларида жойлаштириш воситалари ва инфратузилма
объектларининг, айниқса туризм мавсумида етишмаслиги,
турли транспортларда
йўловчиларни ташиш тизимининг етарли даражада мувофиқлаштирилмаганлиги, шунингдек,
137
туристларни мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашни
ташкиллаштириш даражасининг пастлиги, ички туризмни, мамлакат ҳудудларидаги маданий
мерос объектларининг ва зиёрат туризмининг ўзига хосликларини тарғиб қилиш бўйича
маркетинг кампанияларининг самарасизлиги туризмни жадал ривожлантиришга салбий
таъсир қилади.
Қашқадарё
вилоятида
туризм
инфратузилмасини
ривожлантиришда
барча
инфратузилма объектларини жаҳон андозалари даражасига етказиб, туристлар талабини
қондирадиган даражага кўтариш керак. Бунинг учун туризм
инфратузилмасининг таркибий
қисмлари: меҳмонхона, транспорт, озиқ-овқат, дам олиш, даволаш ва бошқа кўнгилочар
хизматларни юқори даражада ташкил этиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: