Перспективы вхождения узбекистана в


ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА



Download 7,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/195
Sana24.02.2022
Hajmi7,87 Mb.
#253520
TuriСборник
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   195
Bog'liq
халқаро анжуман 2020 БухДУ (2)

ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА 
ДУНЁҚАРАШ” МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИНИНГ ЎРНИ 
Тошбоев З.М., Раҳматов Ғ.С.
 Жиззах давлат педагогика институти 
 
 
Бугунги кунда кишилар ўзларининг бўш вақтларида доимий турар жойларидан бошқа 
мамлакат ёки ўз мамлакатлари ичида таассурот ва дам олиш, соғлиқни тиклаш, 
меҳмондорчилик, билим олиш ёки касбий амалий мақсадларида саёҳат қилишлари ҳамда 
борган жойларида пул билан рағбатлантириладиган иш билан шуғулланмайдиган соҳа – 
туризм кенг ривожланиб бормоқда. Бу борада мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг 
қамровли ислоҳотлар олиб борилиб, ҳар бир ҳудуднинг табиий-экологик, иқтисодий-
ижтимоий ва тарихий-географик жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда ушбу соҳани 
ривожлантирилмоқда. Бироқ юртимизнинг туристик салоҳиятини янада ошириш, айниқса, 
сайёҳларни мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларига ҳам жалб қилиш ҳали етарли даражада 
деб бўлмайди. Бунинг учун аввало мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш муҳим 
аҳамиятга эга бўлиб, энг чекка ҳудудларга ҳам ташриф буюриб, у ерлардаги мавжуд туристик 
имкониятларни ўрганиш, тарғиб қилиш, бу соҳадаги муаммоларни бартараф қилиш 
чораларини ишлаб чиқиш лозим ҳисобланади.
Туризм соҳасини ривожлантириш бўйича бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган 
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда давлатимиз 


38 
раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ 
манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ёшларни 
маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот 
технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб 
қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали 
татбиқ этилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, 
тарғибот тадбирларини маҳаллалар бўйича ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида шу 
йилнинг ноябр ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон – янгича 
дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этилганлиги юртимизнинг 
туристик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Тарғибот тадбирларини йил давомида 
ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ва Республика штаби иш бошлади. 
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти 
ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларини маҳаллаларда ташкил этиш бўйича 
Республика штабининг 7 йўналиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди. Уларга тарғибот гуруҳлари 
фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, тарғибот материалларини тайёрлаш ва 
етказиш, олий таълим муассасалари томонидан маҳаллаларда тарғибот ишларини тизимли 
олиб бориш каби вазифалар юклатилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази 
“Маърифат” тарғиботчилар гуруҳи ва Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, сиёсатчилар, олимлар, 
маданият арбоблари, санъаткорлар, психологлар ҳамда ёшлардан иборат Республика тарғибот 
гуруҳлари ташкил этилди. Соҳавий йўналишлар бўйича 14 та ҳудудий тарғибот гуруҳи 
шакллантирилди. Тарғиботчилар 9 минг 150 дан ортиқ маҳаллага кириб борди. Тарғибот 
гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-
иқтисодий вазиятдан хабардор қилиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган 
кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка таъсирчан 
усулларда етказилишида, аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик 
туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва 
умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар 
ташкил этишди. Бунда ҳар бир туман, шаҳарнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган 
ҳолда, ўша ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли кенг қатламига тарғибот 
гуруҳлари томонидан етказилиши таъминланди. 
Жойларда оммавий спорт тадбирлари ташкил этилиб, аҳоли, айниқса, нуронийлар
ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. 
Бунинг учун республика даражасидаги тренерлар ҳамда ҳар бир маҳаллага ҳудудлардан 
мураббийлар бириктирилди. Мазкур оммавий мусобақалар жараёнида концерт дастурлари 
ҳамда машҳур спортчилар, таниқли актёрлар, шоир ва ёзувчиларнинг бадиий чиқишлари 
ташкил этилди. Бундан ташқари, ҳудудий “Нуроний” жамоатчилик кенгашлари, 
маҳаллалардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ижтимоий фаол нуронийларни жалб этган 
ҳолда ҳар куни кенг жамоатчиликнинг пиёда юриш тадбирларини, аҳоли ўртасида соғлом 
турмуш тарзини, овқатланиш маданиятини кенг тарғиб этиш чоралари кўрилади. Бунинг учун 
эса албатта Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда 
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка 
“маҳаллабай” етказиш, жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолининг барча 
қатламларини тўла қамраб олиш, маҳаллаларда арзонлаштирилган нархларда кутубхоналар 
фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган 
тарғибот ишларини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. 
Тарғибот гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган 
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш, мамлакатимизда амалга 
оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг 


39 
жамоатчиликка етказиш, халқимизга хос азалий
қадриятларни аҳоли орасида тарғиб қилиш, 
бунда ҳар бир туман ва шаҳарнинг
ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг ёш тоифаси, оилалар 
таркибини инобатга олиш зарурлиги белгиланган. Туман ва шаҳарларда, маҳаллаларда 
ўтказиладиган маданий-маърифий, тарғибот тадбирларига аҳоли, биринчи навбатда, 
ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд хотин-қизлар, кекса авлод 
вакилларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтиб ўтилди. Бунда 
Вазирликнинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан маҳалла раислари билан ҳамкорликда 
иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилади ва бу тадбирларда таниқли олимлар, 
санъаткорлар, спортчиларнинг иштироки таъминланди. Шунингдек, китобхонликни кенг 
тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида 
маҳалла ва туман миқёсида ўтказиладиган икки босқичли “Энг китобхон оила”, “Энг китобхон 
ўқувчи” кўрик-танловларни ўтказиш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб 
берилди. 
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан пандемия даврида 
давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бунда биринчи навбатда 
эҳтиёжманд қатлам вакилларига катта эътибор қаратиш мақсадида “Темир дафтар” ҳамда 
ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар 
дафтари”ни шакллантириш йўлга қўйилганлигини таъкидлаш лозим. Бу борада мазкур 
ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари 
келажагига таъсирини тушунтириш, бу борадаги ишларни “маҳаллабай” ташкил этишга 
қаратилган чора-тадбирларни самарали ижроси бўйича тизим мутасаддиларига алоҳида 
вазифалар юклатилган бўлиб, унга кўра, бир йил давомида ҳар ойда барча туманлар ва 
шаҳарларда ҳамда маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб борилади.  

Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish