38
раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ
манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ёшларни
маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш,
уларнинг ахборот
технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб
қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали
татбиқ этилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш,
тарғибот тадбирларини маҳаллалар бўйича ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида шу
йилнинг ноябр ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистон – янгича
дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этилганлиги юртимизнинг
туристик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Тарғибот тадбирларини йил давомида
ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ва Республика штаби иш бошлади.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти
ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларини маҳаллаларда ташкил этиш бўйича
Республика штабининг 7 йўналиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди. Уларга тарғибот гуруҳлари
фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, тарғибот материалларини тайёрлаш ва
етказиш, олий таълим муассасалари томонидан маҳаллаларда тарғибот ишларини тизимли
олиб бориш каби вазифалар юклатилди. Республика Маънавият ва
маърифат маркази
“Маърифат” тарғиботчилар гуруҳи ва Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, сиёсатчилар, олимлар,
маданият арбоблари, санъаткорлар, психологлар ҳамда ёшлардан иборат Республика тарғибот
гуруҳлари ташкил этилди. Соҳавий йўналишлар бўйича 14 та ҳудудий тарғибот гуруҳи
шакллантирилди. Тарғиботчилар 9 минг 150 дан ортиқ маҳаллага кириб борди. Тарғибот
гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-
иқтисодий вазиятдан хабардор қилиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган
кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка таъсирчан
усулларда етказилишида, аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга
дахлдорлик
туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва
умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбирлар
ташкил этишди. Бунда ҳар бир туман, шаҳарнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган
ҳолда, ўша ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳоли кенг қатламига тарғибот
гуруҳлари томонидан етказилиши таъминланди.
Жойларда оммавий спорт тадбирлари ташкил этилиб, аҳоли, айниқса,
нуронийлар,
ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Бунинг учун республика даражасидаги тренерлар ҳамда ҳар бир маҳаллага ҳудудлардан
мураббийлар бириктирилди. Мазкур оммавий мусобақалар жараёнида концерт дастурлари
ҳамда машҳур спортчилар, таниқли актёрлар, шоир ва ёзувчиларнинг бадиий чиқишлари
ташкил этилди. Бундан ташқари, ҳудудий “Нуроний” жамоатчилик кенгашлари,
маҳаллалардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ижтимоий фаол нуронийларни жалб этган
ҳолда ҳар куни кенг жамоатчиликнинг пиёда
юриш тадбирларини, аҳоли ўртасида соғлом
турмуш тарзини, овқатланиш маданиятини кенг тарғиб этиш чоралари кўрилади. Бунинг учун
эса албатта Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка
“маҳаллабай” етказиш, жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолининг барча
қатламларини тўла қамраб олиш, маҳаллаларда арзонлаштирилган нархларда кутубхоналар
фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган
тарғибот ишларини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.
Тарғибот гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш,
мамлакатимизда амалга
оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг
39
жамоатчиликка етказиш, халқимизга хос азалий
қадриятларни аҳоли орасида тарғиб қилиш,
бунда ҳар бир туман ва шаҳарнинг
ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг ёш тоифаси, оилалар
таркибини инобатга олиш зарурлиги белгиланган. Туман ва шаҳарларда, маҳаллаларда
ўтказиладиган маданий-маърифий, тарғибот тадбирларига аҳоли, биринчи навбатда,
ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд хотин-қизлар, кекса авлод
вакилларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтиб ўтилди. Бунда
Вазирликнинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан маҳалла раислари билан ҳамкорликда
иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилади ва бу тадбирларда таниқли олимлар,
санъаткорлар, спортчиларнинг иштироки таъминланди. Шунингдек,
китобхонликни кенг
тарғиб этиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида
маҳалла ва туман миқёсида ўтказиладиган икки босқичли “Энг китобхон оила”, “Энг китобхон
ўқувчи” кўрик-танловларни ўтказиш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб
берилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан пандемия даврида
давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бунда биринчи навбатда
эҳтиёжманд қатлам вакилларига катта эътибор қаратиш мақсадида “Темир дафтар” ҳамда
ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар
дафтари”ни шакллантириш йўлга қўйилганлигини таъкидлаш лозим. Бу борада мазкур
ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти,
фарзандлари
келажагига таъсирини тушунтириш, бу борадаги ишларни “маҳаллабай” ташкил этишга
қаратилган чора-тадбирларни самарали ижроси бўйича тизим мутасаддиларига алоҳида
вазифалар юклатилган бўлиб, унга кўра, бир йил давомида ҳар ойда барча туманлар ва
шаҳарларда ҳамда маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: