6
№ 1, 2017
www.iqtisodiyot.uz
•
Объектив ва субъектив динамик омиллар ва ташкилот фаолиятида
персоналдан самарали фойдаланишга асосланган, мижозга йўналтирилган ҳолда
персонални бошқаришни ташкил этиш.
Келтирилган парадигма асосида персонални бошқариш тизимининг
замонавий модели қуйидаги шаклда изохлашимиз мумкин бўлади:
➢
Диагностик тадқиқотлар таҳлили натижалари ва истемолчилар
талаблари асосида персонални бошқариш мақсадини белгилаш;
➢
Жамоадаги ўзаро муносабатларнинг объектив ва субъектив омиллари
асосида персонални бошқариш тизимини шакллантириш;
➢
Корпоратив маданият.
Туристик ташкилотларда персонални бошқаришнинг моҳиятини
изоҳлашда, унинг объекти сифатида ташкилот мехнат фаолиятида ходимларнинг
мақсадли ўзаро фаолият ва ўзаро таъсир этиши, очиқ тизим шаклида фаолият
олиб бориши ва мижозга йўналтирилганлигини келтириб ўтамиз.
Персонални бошқаришнинг кўп укладли жараён сифатида биринчидан,
бошқарув
жараёнининг
мураккаблашиши
ва
иккинчидан,
персонал
ташкилотдаги энг қарама – қарши ва ноанъанавий бошқарув объекти эканлиги
билан таснифланади[6].
Туристик ташкилотларининг ихтисослашуви натижасида раҳбарларнинг
қарор чиқаришда ўз ходимларига (техник мутахассислар, иқтисодчилар, тижорат
ва бошқа йўналишларда) боғлиқлиги сезиларли даражада кўпайди. Ички
бўлинмалар орасида ўзаро муносабатлар жараёнида қабул қилинадиган қарорлар
масъулияти раҳбарда бўлади. Туристик ташкилотлар ривожи ва келиб чиқаётган
муаммолар мураккаблиги, уларнинг юқори квалификацияли ходимларга бўлган
талабни ошиши ва ўз навбатида персонални бошқариш ва режалаштиришнинг
оптимизациясига олиб келди.
Бундан ташқари, жамиятнинг умумсиёсий ва идеологик трансформацияси
жараёни туристик ташкилотларда персонлани бошқариш муракабблигини
оширимоқда.
Даромадлар
манбаини
таркиби
ўзгариши
натижасида
мутахассислар профессионал – касбий ҳаракатда бошқарув масъулиятисиз
силжишга ҳаракат қилишмоқда. Шунинг учун ҳам персонални бошқаришнинг
мураккаблиги материал, морал рағбатлар ва ходимларнинг лавозим ҳаракати
тизимини диверсификация қилиш зарурати пайдо бўлмоқда. Қуйида персонални
бошқариш жараёнини мураккаблашувини таснифлашимиз мумкин бўлади:
•
персонални танлаш ва ёллаш, лавозим ҳаракати ва бу жараёнлар билан
боғлиқ профессионал тайёрловлар – бу жараёнларда раҳбарлар ходимда пайдо
бўладиган психо – физиологик, ижтимоий – маиший ва аспектлардаги
муаммолар ва қийинчиликларни инобатга олиб, персонал эҳтиёжлари
ўзгаришига таъсир этишлари лозим;
•
ходимларни бошқаришда ёши, ижтимоий гуруҳларга мансублиги,
миллати, дунё қараши ва бошқа хусусиятлар персонални бошқаришнинг
ижтимоий муаммоларини юзага чиқаради;
•
меҳнат жараёнини бошқаришнинг мураккаблиги маълумотнинг кўплиги
ва унинг тушунилиши билан боғлиқ (раҳбарлар ташкилот персоналининг
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |