Боғча ёшидаги кун тартиби
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар кун тартиби уларнинг олин нерв фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини еътиборга олган ҳолда ташкил етилади. Бош мия пўстлоғи хужайраларининг бу ёшда осон издан чиқиши, унда кечадиган жараёнларнинг беқарорлиги ҳамон кузатилмоқди. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда кичик ёшдаги болаларга нисбатан рефлекслар тезроқ ҳосил бўлади ва нисбатан барқарор бўлади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда барча тана аъзолари ва системалари фаолиятларининг суткалик даврийлиги изга тушиб боради.
Болаларни тарбиялаш вазифалари анча кенгая боради. Саломатликни мустаҳкамлаш ва асосий хатти-ҳаракатларни (юриш, югуриш, тирмашиш, улоқтириш) янада такомиллаштириш билан бир қаторда болаларга тўғри сўзлаш ва тўғри талаффуз қилишни ургатиш, уларда гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш, уларнинг онги идрок ета оладиган нарса ва ходисалар билан уларни таништириш каби вазифалар ҳам асосий ўрин егаллайди. Болалар оддий меҳнат фаолиятига, ўз-ўзига хизмат қилишда мустақилликка ўргатилади. Катта ёшдаги болалар гуруҳларида уларни мактабга тайёрлаш ишлари амалга оширилади ва умумтаълим мактаб ислоҳати астасекин болаларни 7 ёшдан бошлаб ўқитишни назарда тутади.
Кичик гуруҳдаги болалар кун тартибида 12-12,5 соат уйқуга, шундан 2 соати кундузги уйқуга ажратилган. Каттарок ёшдаги болалар гуруҳларига нисбатан уларнинг овқатланишига, уларда ендигина шаклланаётган маданий-гигиеник кўникмаларни тарбиялашга кўпрок вақт ажратилади. Болалар қиш пайтида очиқ ҳавода 3-4 соат, ёзда еса кун бўйи юришлари лозим. Ҳар куни биттадан дарс машғулоти ўтказилади.
Ўрта гуруҳдаги болалар кун тартибида ухлаш вақтининг давомийлиги ззгаришсиз колиб, ташкилий машғулотлар давомийлиги еса ортиб боради ва улар бир мунча мураккаблаштирилади.
Катта гуруғдаги болаларнинг кун тартибида уйқуга 11,5 соат вақт ажратилади. Ҳар куни шу гуруҳдаги болалар учун иккитадан машғулот ўтказилади. Уйку вақтида хонани тоза ҳаво билан таъмйнлаш мақсадиа мувофиқдир. Уйинлар боғча ёшидаги боланинг психофизиологик ҳолатига мос бўлиши, шунингдек болалар богчасида таълим-тарбия ишлариам бола ёшига мос равишда ташкил етилиши зарур. Нонуштагача бўлган вақт, сайрлар ва айниқса уйқудан кейин куннинг иккинчи ярмидаги колган буш вақтда шаклан ва мазмунан турлича бўлган ўйинлар ташкил етилиши лозим.
Тайёрлов гуруҳида уйқу ва фаоллик вақтлари худди катта гуруҳдагидек бўлади, фақат машғулотлар вақти бир оз узайтирилиб, мураккаблаштирилади.
Очиқ ҳаводаги уйил ва сайрлар катта аҳамиятга ега. Тоза ҳаво бола организмидаги алмашинув жараёнларни фаоллаштиради, ўсиш ва ривожланишга ижобий таъсир кўрсатади. Иклим шароитлари, йил фасллари, об-ҳавонинг ўзгариб туришига қараб болалар кўпрок очиқ ҳавода бўлишлари лозим. Ҳар қандай шароитда ҳам куннинг биринчи ва иккинчи ярмида сайрлар ташкил етиш зарур. Қуз, қиш фаслида болалар очиқ ҳавода кун мобайнида 4, баҳор, ёз фаслида еса 6-8 соатдан кам бўлмасликлари керак.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни мураккаб бўлмаган ишларни.
бажаришга одатлантириш керак. Уларни меҳнацевар қилиб тарбиялаш ўз-ўзига хизмат қилишни, хоналар ва гуруҳ учун ажратилган ўйин майдончасини тартибли ва озода сақлашда кучлари етадиган ишларда иштирок етишни, навбатчилик қилиш, жонли бурчакдаги ҳайвон ва ҳсимликларни парваришлаш ни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |