Педиатрия ва болалар гигиенаси



Download 1,47 Mb.
bet28/61
Sana21.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#47220
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   61
Bog'liq
Педиатрия мажмуа 19 й

Чиниқтириш усуллари.Чўмилиш-чиниқишнинг енг яхши усули. Ҳаво ҳарорати 24-250 ва сув ҳарорати 200 дан паст бўлмаса, чўмилиш тавсия етилади. Сувда 10-15 минутдан кўп турмаслик керак. Чўмилишни ёздан бошлаб организм мослашиб олгунча 3-5 минут ўтгач, сувдан чиқилгани маъқул. Овқатлангач дарҳол чўмилиш ярамайди. Овқатлангандан 1-1,5 соат ўтгач сувга тушиш мумкин. Қизиб туриб сувга тушиш ярамайди. Ҳаво билан чиниқтириш (ҳаво ванналарини қабул қилиш) ёқимли ҳамда хавфсиз чиниқтириш муолажаси ҳисобланади.Бу чиниқтириш усулида ҳавонинг ҳарорати катта аҳамиятга ега.
Иссиқлик сезиш қобилиятига қараб ҳаво аппарати 3 га бўлинади:

  1. Иссиқ(илиқ)-бунда ҳаво ҳарорати 20-30%0C бўлади.

  2. Совуқроқ-бунда ҳаво ҳарорати 14-200C бўлади.

  3. Совуқ-бунда ҳаво ҳарорати 100C дан паст бўлади.

Ҳаво ванналарини енг яхши қабул қилиш вақти бу ёздадир ҳамда атмосферада ҳавоси тоза, мусаффо жойлардадир. Ҳаво ванналарини асосий ётган ҳолатда, ўтириб ёки юриб, ҳаракат қилиб қабул қилиш мумкин. Совуқроқ ёки совуқ ванна қабул қилаётган вақтда албатта жисмоний машқларни бажариш лозим. Ёмғир ёғаётганда, туманда ёхуд шамол тезлиги 3м/с дан ошганда ҳаво ваннасини қабул қилиш ман етилади.Ҳаво ванналарини меъёрда қабул қилиш икки хил йўл билан амалга оширилади, яъни ҳаво ҳароратини секин пасайтириш билан ҳамда ҳаво ваннасини ҳарорати бир меъёрда бъолиб, муддатини узайтириш билан.Ҳаво ваннасини биринчи бор қабул қилаётган талабаларга 20-30мин вақт мобайнида 15-200C ҳароратда амалга оширилади.Кейинчаликб у кўрсаткични узайтириш мумкин.Совуқ ванналарни фақатгина яхши чиниққан одамларгина олса мақсадга мувофиқ бўлади. Совуқ ванналарни қабул қилиш муддати 5-10мин дан ошмаслиги лозим.Ҳаво ванналаридан ташқари очиқ, тоза ҳавода сайр қилиш ёки машқларни бажариш ҳам организмга ижобий таъсирини ўтказади.
8-мавзу: Кийим-кечак ва пояфзал парваришлашига бўлган гигийеник талаблар. Болалар кийимларини гигийеник баҳолаш Кийимлар одам организмини ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларидан ҳимоя қилиб, тери юзаини меҳаник зарарланиш ва ифлосланишдан сақлайди.
Кийимлар ёрдамида тана атрофида ташқи муҳит иқлимидан тубданфарқ қилувчи кийим ости микроиқлими ҳосил бўлади. Унинг ҳарорати 28C дан 34Cгача оралиқда тебранади, нисбий намлик 20-24%гача ҳавонинг ҳаракат тезлиги жудаям сезиларсиз, ис газининг миқдори 0,006-0,097% атрофида тебранади. Кийим ости микроиқллимининг ҳосил бўлиб, кийимлар организмининг иссиқ, йўқотиш қобилиятини пасайтиради, тана ҳароратини доимий бирлигини сақлаш хусусиятини таминлайди, терининг термопегуляция фаолиятини йенгиллаштиради, тери қоплами орқали газлар алмашинув жараёнини таминлайди.
Кийимнинг бу хусусиятлари болалар организми учун кераклидир. Буларга: --болалик даврида иссиқликни бошқариш меҳанизмитўла шаклланмаган, организмнинг исиб кетиш ва совиб кетиш саломатлик ҳолатини ўзгаришига олиб келиши мумкин;
--болалар юқори ҳаракат фаоллиги билан ажралиб туради ва бу ўз ўрнида иссиқлик сарфлаш даражасининг 2-4 марта ошишига олиб келади;
--болалар териси нозик ва тез жароҳатланувчан;
--катталарга нисбатан болалар терисида тери орқали нафас олиш моддалар алмашинувида катта аҳамият касб етади;
Болалар кийими материал тузилиши ва физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича, организмнинг ёши ва анатомо-физиологик хусусиятлари, фаолият тури ва метериологик шароитларга мос келиши керак; болаларни тез ва кийиниб йечинишига ҳалақит бермасдан, болаларнинг естетик дидига мос келиб, тарбиялаш лозим.
Ички кийимлар, оқлиқлар тери қопламига тўғридан-тўғри ёпишувчи кийимлар ҳисобланиб, улар кийим остидан алмашинув маҳсулотларини йўқотишга қаратилиши керак(газлар, буғлар, ёғлар). Ички кийимлар ёки оқлиқлар еркин ва қулай бўлиши керак, шунингдек,тери ости бўшлиғининг шамоллатиш хусусиятини ҳосил қилиб, меёрий даражадаги терининг нафас олиш вазифасини таминлаши лозим.
Янги туғилган чақалоқлар ва 3 ёшгача бўлган болалар учун ички кийимлар тоза табиий матолардан, яъни(ипак, пахта, лён ва вискозалар)дан тайёрланиши лозим.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун ички кийимлар пахта-сиблонли (70%ли пахта ва 30%ли сиблон) материалдан тайёрлашга рухсат берилади. Болалар кийимларида қалин ва қўпол чокларга, тўмтоқли камарбоп тугунлар бўлишига рухсат берилмайди(турсик тасмалари орқада туриши керак). Болалар учун ёзда иқлим ва метериологик шароитларни инобатга олиб, бир ва икки қаватли кийимлар тавсия етилади. Биринчи қават - оқ, иккинчи қаватқиз болалар учун кўйлак, юпқа кофта, ўғил болалар учун - кўйлак ва калта иштон бўлиши керак.

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish