10
она Тили дарсларида синониМия ҳодисасини ЎрганиШ
Қорабоева Сайерахон Абдувалиевна
Мархамат тумани 2- сонли мактаб математика
фани ўкитувчиси
+998 901728352
ҳозирги ўзбек адабий тилида синонимия ҳодисалари ва унинг нутқий амалиѐтини
ўрганиш учун мактаб амалиѐтида хилма-хил шакл ва усуллар мавжуд. Уларнинг орасида
энг кенг тарқалганларидан бири синоним сўзлар қаторини ҳосил қилишдир. Ўқувчининг
дунѐқараши, тасаввур доираси, тайѐргарлик даражасига қараб, бу қаторлар анча мукам
-
мал ѐки ихчам бўлиши мумкин. Ўқувчилар синонимик қаторларни тузиш жараѐнида янги
сўзларни ўз луғат бойликлари сирасига киритадилар. Шу билан бирга, ҳозиргача нисбатан
кам ишлатиладиган сўзларнинг фаоллашишига ҳам замин яратилади. Бу хилдаги кўникма
ва малакаларни шакллантириш ва такомиллаштириш учун: берилган сўзларга синоним
-
ларни танлаш; тегишли матндан, дарсликдаги машқлар ѐки бадиий асарлардан синоним
сўзларни ажратиб ѐзиш; синоним сўзлар асосида сайланма диктант ўтказиш; ҳар бир сино
-
ним сўзнинг маъно нозикларини изоҳлаш каби машқлар бажарилиши мумкин. Энг охирги
туркумдаги вазифалар талабаларнинг янги сўзларни ўрганишлари ва ўзлаштиришларида
энг кўп даражада ѐрдам беради. Бу жараѐндаги машқларнинг турлари жуда ранг-баранг
бўлиши мумкин. Улар орасида синонимик қатордаги барча сўзлар учун умумий бўлган
маънони топиш асосий ўрин тутади. масалан,
жаҳл, аччиқ, ғазаб, қаҳр, зарда
сўзларини
кўрайлик. Буларнинг ҳаммасини бирлаштириб турадиган бош маъно ножўя хатти-ҳаракат
ѐки ҳодисага нисбатан қўзғалган кучли даражадаги ҳис туйғу ва унинг ифодасидир. маз
-
кур сўзнинг маъноларини аниқлашда «Ўзбек тилининг изоҳли луғатидан фойдаланиш
мумкин:
аччиқ – қаҳр, жаҳл; зарда. зарда — кўчма. жаҳл, ғазаб, зуғум. қаҳр — қаттиқ
аччиқланиш ҳолати; ғазаб — кучли даражада нафратланиш, аччиқланиш ҳисси, қаҳр,
жаҳл.
Кейинги босқичда шу қатордан барча сўзлар учун умумий бўлганларини (жаҳл,
аччиқ), улардан белгининг даражаси нисбатан кучли ва юқори бўлганларини (ғазаб, қаҳр)
ажратиш мумкин бўлади. Ушбу қатордаги сўзларни маънонинг кучайиб бориши ѐки па
-
сайиб бориши йўналишида жойлаштириб чиқиш ҳам топшириқ сифатида яхши самара
беради. Бунда ҳам ўқувчилар сўз маънолари устида бош қотиришади, натижада, мазкур
сўзларнинг улар онгида мустаҳкамланиб, нутқларида фаоллашиб қолишига имкон ярати
-
лади. Синонимлар устидаги иш жараѐнида ўқувчилар сўзларнинг фаол ѐки пассив дара
-
жадаги истеъмолини («барваста» оддий нутқда жуда кам ишлатилади, «гавдали» эса жуда
фаол қўлланади), уларнинг муайян йўналишдаги чегараланишини («норғул» асосан ѐш,
йигит кишиларгагина нисбатан қўлланади), айрим ҳолларда уларнинг эмоционал бўѐққа
эга бўлишини («барзанги» асосан салбий маъно ташийди) англаб етишади. Бу синоним
-
ларни нутқ жараѐнида қўллаш орқали ҳам ўқувчиларнинг синоним сўзларга боғлиқ би
-
лим, тушунча, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш имкониятлари бор. Улар нутқ
жараѐнида бир сўзнинг ўрнига бошқасини қўллаб бўлмаслигини, борди-ю қўлланганда
ҳам у ердаги маънонинг бошқача нозиклик билан юзага чиқшини амалий жиҳатдан се
-
зиб олишади, кўришади. Синонимлар устидаги ишлар ўқувчилар нутқ бойлигини оши
-
ради, уларнинг битта маънони ифодалашдаги ортиқча такрорийликдан қутулишларига
имкон беради, фикрнинг нисбатан аниқ, лўнда ва тиниқ ифодалашга ўргатади. Шуниг
учун ҳам бу жараѐнда бадиий адабиѐтларга кўпроқ мурожааат этиш, ўқувчиларнинг бе
-
восита изоҳли луғатлар устида ишлашларини рағбатлантириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Сўзларнинг шакл ва маъно муносабатларига кўра турлари устида ишлашда маънодош
сўзлар гуруҳларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. маънодош сўзлар — тилимиз
-
нинг лексик бойлиги. Ундан қанча ўринли фойдаланилса, фикрни равон, гўзал ифодалаш
имкониятлари шунча кенгаяди, сўздан тўғри ва самарали фойдаланиш малакалари шаклла
-
нади. Оғзаки ҳамда ѐзма нутқни маънодош сўзлар билан бойитишда сўзларни қуйидаги
лексик маъно гуруҳларига ажратиш усулларидан фойдаланиш мумкин.
1-топшириқ.
Истамоқ, кенгашмоқ, сўрамоқ, саломлашмоқ, хоҳламоқ, маслаҳатлашмоқ,
фикрлашмоқ, орзу қлмоқ, соғинмоқ, кўришмоқ, омонлашмоқ, аҳдлашмоқ, салом-алик қилмоқ
каби маънодош сўзларни лексик маъно гуруҳларига ажратинг: —
истамоқ, хоҳламоқ,
301
10
орзу қлмоқ, соғинмоқ; — маслаҳатлашмоқ, кенгашмоқ, фикрлашмоқ, аҳдлашмоқ; —
саломлашмоқ, сўрашмоқ, кўришмоқ, омонлашмоқ, салом-алик қлмоқ
...
2-топшириқ. маънодош сўзларни маълум бир белгининг ошиб ѐки камайиб бориши
(сўзнинг маъно даражалари) бўйича тартиб билан жойлаштиринг:
— ҳужра, хона, кулба,
уй, кошона, сарой, қаср, қалъа; — тузук, дуруст, яхши, ажойиб, аъло...
Ўқувчиларни мустақил фикрлашга, лексик маъно белгиларини фарқлашга йўналтирадиган
бундай топшириқларни бажариш гапда сўзнинг ўрнини аниқлашни осонлаштиради, ундан
шароитга мос равишда фойдаланиш имкониятини яратади.
3-топшириқ. Берилган сўзларга лексик маъноси яқин сўзлардан қатор ҳосил қлинг:
юз,
бет афт, чеҳра
... Уларни маъно даражаланишига қараб жойлаштиринг:
юз, бет, чеҳра,
жамл, ораз, афт, башара, турқ, нусха в.ҳ.
Бу сўзлар даражасига кўра маъно нозикли
-
гига ҳам эга бўлиб бунда изоҳли луғат орқали мънолари тушунилади ва матнларда ўз
ўринларида қўллашда имкон яратилади.
маънодош сўзларни ўрганиш юзасидан бажариладиган ижодий — назорат ишларининг
яна бир тури сайланма диктант тарзида ўтказилиши мумкин. Бунда матн ўқилади, ун
-
дан фақат (синоним) маънодош сўзларгина кўчириб ѐзилади, агар ўқитувчи лозим топ
-
са, эшитиб ѐзилган маънодошларга шаклдошлар, зид маъноли сўзлар, уядошлар танлаш,
улар воситасида СБ лар ҳосил қилишга қаратилган қўшимча мустақил ишлардан бири
топширилиши мумкин. маънодош сўзлар устида ишлашнинг шакл ва усуллари ниҳоятда
хилма-хил.
фойдаланилган адабиётлар:
1. Б.Тўхлиев, м.Шамсиева, Т.Зиёдова. Ўзбек тили ўқитиш методикаси. Тошкент 2009
2. м.мирзахидова. Ўзбек тили. Ўқитувчилар учун методик қўлланма. Бишкек – 2018
302
Do'stlaringiz bilan baham: |