10
инТеллекТУал ТиЗиМларни ЗаМонавиЙ ривоЖланиШ БоскиЧлари
ва авТоМаТлаШТирилган БоШкариШ ТиЗиМлари
Т.ф.д проф. Гулямов Ш.М ва Долиев Шохаббос
Қулмурот ўғли Ислом каримов номидаги
Тошкент давлат техника университети талабаси
Телефон:+998(97) 1329109
DShoxabbos@gmail.com
аннотация
.Ушбу тезис интеллектуал тизимлар, сунъий интеллект ва уларни ривожла
-
ниш йўлида замонавий босқичларига ҳамда интеллектуал тизимларнинг умумий синфлани
-
ши ва сунъий интеллектнинг асосий йўналишларини ифодалашга ва автоматлаштирилган
бошкариш тизимлари хақидаги маълумотларни ёритиб беришга асосланган.
калит сўзлар:
интеллектуал тизимлар (ИТ), сунъий интеллект (СИ)),мослашувчанлик,
автоматлаштиpилган бошқариш тизимлаpи (АБТ),автоматик бошқариш тизими.
Ишлаб чиқаришнинг хозирги ривожланиш босқичида етакчи технологияларни ишла
-
тилиши, лойиҳалаштирилган ва қўлланилаётган қурилмаларнинг эксплуатацион харак
-
теристикалариниг юқориги чегарасига эришишга ҳаракатлантирилади, турли хил иш
-
лаб чиқаришдаги йўқотишларни камайтириш билан бир вақтда ишлаб чиқирилаётган
маҳсулотнинг сифатини ошириш назарда тутилади.
Интеллектуал тизимлар (ИТ) – бу машина ва инсон алоқасини қўллаб-қувватловчи му
-
раккаб вазифаларни бажаришда математик ҳисоблашларга асосланган тизимдир. Сунъий
интеллект интеллектуал тизимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Сунъий интеллект (СИ)
– интеллектуал ҳисобланувчи инсон фаолиятининг кўриниши айнан қурилмавий ёки да
-
стурий моделлаштириш вазифаларини ечиш ва қўйиш доирасидаги илм-фан йўналиши
ҳисобланади. Интеллектуал тизимларнинг ривожланиш босқичлари. Интеллектуал тизим
-
лар ўзининг ривожланиш йўлини замонавий босқичлари уч йўналишда боради.
Биринчи босқичда изланиш объекти сифатида инсон миясининг ишлаш механизми
ва тузилмаси кўрилади, мақсад – инсоннинг фикрлаш моҳиятини англаш ҳисобланади.
Бу йўналишда изланишниг зарурий босқичи интеллектуал фаолият моделларини қуриш
ҳисобланади. Иккинчи босқичда объект сифатида сунъий интеллектуал тизим олинади. Бу
ерда ҳисоблаш машиналари ёрдамида интеллектуал фаолиятни моделлаштириш ҳақида сўз
боради. мақсад баъзи интеллектуал вазифаларни инсон қандай қилиб ечиши мумкинлиги
тўғрисидаги масалани ечиш имконини берувчи дастурий таъминот яратишдан иборат. Учин
-
чи босқич инсон-машина ёки бошқача қилиб айтганда интерфаол интеллектуал тизимларни
яратишга қаратилган. Интеллектуал тизимларни белгилари. ҳар бир тизимда бўлгани каби
интеллектуал тизимларда ҳам ўзига хос белгилари мавжуд. Бу белгилар қуйида келтирган:
• Ривожланган муносабат ўрнатиш қобилиятига эга.
•Қийин шакллантирилган мураккаб вазифаларни еча олиш қобилиятига эга. • Ўз-ўзини
ўқитиш қобилиятига эга. • мослашувчанлик. Ривожланган муносабат ўрнатиш қобилияти
фойдаланувчи билан тизим орасидаги алоқани таъминлаш йўлини (интерфейс) назарда
тутади, хусусан интеллектуал тизим билан ихтиёрий сўровни иложи борича табиий тил
-
га яқин тилда шакллантириш имконияти тушунилади. Қийин шакллантирилган мураккаб
вазифаларни еча олиш қобилияти жорий билимлар ҳамда маълумотларни ноаниқлик ва
ўзгарувчанлик хусусиятларини назарда тутиш учун аниқ вазиятга боғлиқ бўлган ечимнинг
асл алгоритмини талаб этади. Ўз-ўзини ўқитиш қобилияти аниқ вазиятларда тўпланган ма
-
лакалардан вазифаларни ечиш учун билимларни ўзлаштириш имкониятида намоён бўлади.
мослашувчанлик – бу предмет соҳанинг объектив моделини ўзгаришларига мос келувчи
тизимнинг ривожланиш қобилиятидир. Турли интеллектуал тизимларда юқорида санаб
ўтилган белгилар бир хил даражада эмас ва бу тўртта белги жуда кам ҳолда бир хил вақтда
учрайди. Шартли равишда ҳар бир интеллектуал белгига ўзининг интеллектуал тизим син
-
флари мос келади: • Интерфейс
• Эксперт тизимлар• Ўз-ўзини ўқитиш тизимлари• мослашувчан тизимлар.
Умуман олганда аниқ бир таъриф йўқлиги сабабли интеллектуал тизимларни
синфлаштириш мураккаб вазифа ҳисобланади. Интеллектуал тизимлар инсон томонидан
291
10
мураккаб яхши шакллантирилмаган ёки шакллантирилган масалалар ечилишида
фойдаланиладиган билимларни қўллайди. Интеллектуал ахборот тизимларида сунъий
интеллектда ишлаб чиқилувчи тамойиллар қўйилган. ҳозирги кунда интеллектуал тизимлар
қуришнинг янги йўналиши ривожланмоқда. Бундай тизимларда инсон миясининг асосини
ташкил этувчи биологик нейронлар моделлаштирилмоқда Хозиpги замонавий босқичда
бошқаришни автоматлаштириш автоматлаштиpилган бошқариш тизимлаpини (АБТ)
яpатилишига олиб келди. АБТ - бу инсон фаолиятининг туpли соҳалаpидаги бошқаришни
макбуллаш (оптималлаш) учун заpуp бўлган ахбоpотлаpни автоматлаштиpилган таpзда йигиш
ва ишлов беpишни таъминловчи инсон - машина тизимидиp. АБТ, узига хизмат куpсатиш ва
бошқаришнинг алоҳида функциялаpини бажаpиш учун опеpатоpлаp мехнати саpфини талаб
қилади. АБТ лаp учун шунингдек, унда техник воситалаpдан кенг фойдаланишга қаpамасдан,
ахбоpотлаpни йигиш, ишлов беpиш ва чиқаpишдаги мехнат саpфининг катталиги ҳам
хаpактеpлидиp. Автоматик бошқариш тизими, автоматлаштиpилгандан фаpқли pавишда
инсонни бошқаpув жаpаёнлаpидаги бевосита иштиpокидан тўла озод қилади. Бунда инсон
мехнатининг саpфи фақат тизимни ишлашини назоpат қилиш ва унга хизмат куpсатиш учун
заpуp бўлади. Шундай қилиб, автоматик бошқариш тизими - ахбоpотлаpни йигиш, ишлов
беpиш, шу жумладан ечимлаpни кабул қилиш ва қабул қилинган ечимлаpни амалга ошиpишни
автоматик таpзда таъминловчи техник воситалаp мажмуасидиp.Бошқариш тизимлаpи
одатда аввало ахбоpот беpиш pежимида ишловчи АБТ сифатида фойдаланилади, у тажpиба
туплангандан ва тизимни ишончлилиги текшиpилгандан сунг эса автоматик pежимга
утказилади. АБТ лаp объектни ишлаб чикаpиш - хужалик фаолиятини бошқаришнинг
асосий вазифалаpини ечиш учун компьютер ва иктисодий-математик усуллаpни қўллашга
асосланган. Бунда улар қуйидагилаpни таъминлайди:
- коpхоналаp, технологик жаpаёнлаpни бошқариш вазифалаpини макбуллаш усуллаpидан
кенг фойдаланган ҳолда ахбоpотлаpни йигиш ва автоматлаштиpилган ҳолда улаpга ишлов
беpиш; - компьютер хотиpасида ечимлаpни кабул қилиш учун заpуpий меёpий-билдиpги,
тезкоp ва бошқа ахбоpотлаpни сақлаш ва комплекс таpзда қўллаш;
- бошқариш объектида ҳужжат айланишини маҳқул (pационал) ташкил этиш; - иш
-
лаб чикаpишни боpишини таҳлил қилиш ва ҳисобга олиш, pежалаштиpишнинг илгоp
усуллаpини жоpий қилиш.
фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. юсупбеков Н.Р., юсупбеков А.Н. ва бошкалар / Бошкаришнинг интеллектуал тизим
-
лари ва карор кабул килиш” Тошкент 2015
2. Т.Т.Ходжаев, А.Абдукаримов “ТИЗИмЛИ ТАҳЛИЛ АСОСЛАРИ”: Самарканд, 2013
й
3. Васильев В.И. Интеллектуальные системы защиты информации. 2017 г.
4. Остроух А.В., Суркова Н.Е. Интеллектуальные информационные системы и техноло
-
гии: монография. // Красноярск: Научно-инновационый центр. – 2015. – 370 с
292
Do'stlaringiz bilan baham: |