аннотатция:
Бугунги кунда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли
ислоҳотлар, тез тараққий этиб бораётган жамият учун ҳар томонлама ривожланган барка
-
мол авлодни тарбиялаб етиштиришни талаб қилади.
Бу ўринда адабий таълим жараёнига янги педагогик технологияларнинг кириб келиши
ва қўлланиши давр талаби билан бевосита боғлиқдир.
калит сўзлар:
ақлий тафаккурини ўстирмайди, фаоллигини оширмайди, таълим жара
-
ёнидаги ижодий фаолиятини сўндиради.
янги педагогик технология таълимнинг маълум мақсадга йўналтирилган шакли, усу
-
ли ва воситаларининг маҳсулидир. Кузатувлар шуни кўрсатадики, аксарият ҳолларда
адабиёт ўқитувчиси дарс жараёнида фақат ўзи ишлайди, ўқувчилар эса кузатувчи бўлиб
қолаверадилар. Таълимнинг бундай кўриниши ўқувчиларнинг ақлий тафаккурини
ўстирмайди, фаоллигини оширмайди, таълим жараёнидаги ижодий фаолиятини сўндиради.
Адабий таълимда педагогик технологияларнинг асосий мақсади эса ўқитиш тизимида
ўқувчини дарс жараёнининг марказига олиб чиқиш, ўқувчиларни ўқув материалларини
шунчаки ёд олишларидан, автоматик тарзда такрорлашларидан узоқлаштириб, мустақил
ва ижодий фаолиятини ривожлантириш, дарснинг фаол иштирокчисига айлантиришдир.
Шундагина ўқувчилар муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммолар, ўтиладиган мавзуларнинг ама
-
лиётга татбиқи бўйича ўз фикрига эга бўлади, ўз нуқтаи назарини асослаб бера олади.
Чунки адабий таълим ва баркамол шахс тарбияси бир-бири билан узвий боғлиқ жара
-
ёндир. мазкур жараёнда мантиқий фикрлаш, тасаввур қилиш, билиш фаолиятини ривож
-
лантириш каби жиҳатлар муҳим аҳамиятга эга. Адабий таълим орқали ўқувчиларда шах
-
сий дунёқараш ва эътиқод шаклланади. Бадиият ва фан қонуниятларини англаш, адабий
таълимда белгиланган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, фаолият йўналишидаги
қийинчиликларни енгиш, якка тартибда, жуфтликда ва гуруҳларда ишлаш каби методлар
жараёнида ўқувчи шахс сифатида шаклланиб боради.
Адабий таълимда ўқитувчи интерфаол методлардан мавзуга мувофиқини танлай били
-
ши муҳим ҳисобланади. Ўқитувчи интерфаол методлардан аввало оддийдан мураккабга
ўтиш назариясига амал қилган ҳолда фойдаланмоғи лозим. Ушбу назарияга асосан дарс
жараёнида қўлланаётган оддий методларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин: кичик
гуруҳларда ишлаш, жуфтликларда ишлаш, жамоа билан ишлаш, «Ақлий ҳужум», «Кла
-
стер» усуллари. мураккаб методлар қаторига БББ, матнни таҳлил қилиш, зигзаг, Вен диа
-
граммаси, Резюме кабиларникиритишмумкин.
Бугунги кун ўқитувчиси XXI аср қиёфасини ўзида тўла шакллантирган, ўз соҳаси эмас,
балки фанлараро боғланишни таъминлаш учун бутун бир соҳанинг билимдон эгаси, нутқи
равон, изчил, гўзал адабий тилда сўзловчи, сўзи билан амали бир, жамиятда баркамол,
эътиқоди бут, маънавий мафкураси, фикри ва зикри соғлом, баркамол фарзандларни тар
-
бияловчи мукаммал инсон бўлмоғи лозим.
Шунингдек, илғор педагогик технология асосида ташкил этилган дарслар ўқувчиларни
билимларининг яхлит ўзлаштирилишига ёрдамберади. Ўқувчи тафаккурини ўстиради,
мустақил, ижодий фикрлашга ўргатади. Зеро, баркамол авлод тарбияси жамият маданий-
маърифий тараққиётининг, миллат маънавий камолотининг муҳим белгисидир.
288
Do'stlaringiz bilan baham: |