Педагогика


Маънавий-ахлоқий тарбия моҳияти, асосий тушунчалари



Download 2,56 Mb.
bet89/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Маънавий-ахлоқий тарбия моҳияти, асосий тушунчалари. Жамиятда кечаётган ижтимоий ислоҳотларнинг самарадорлиги унинг фуқаролари эга бўлган маънавиятга боғлиқ. Шу боис мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов жамият ривожланишининг маънавий-ахлоқий негизларини аниқ белгилаб берди. Булар:

  • умуминсоний қадриятларга содиқлик;

  • халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

  • инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши;

  • ватанпарварлик1.

Зеро, жамият ривожланиши фақат унинг иқтисодий тараққиётинигина эмас, балки маънавий юксалишини ҳам тақозо этади.
Ҳар қандай мафкура каби Ўзбекистон Республикаси миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири ҳам жамиятда маънавий-ахлоқий қарашларнинг устуворлигига эришиш саналади.
Ижтимоий тарбиянинг бошқа турлари каби маънавий-ахлоқий тарбия асосини ҳам илғор миллий, маънавий-ахлоқий қадриятлар, халқ педагогикаси ғоялари ташкил этади.
Маънавият шахс, халқ, давлат ва жамиятнинг куч-қудрати, тараққиёти, имкониятлари ва истиқболларини белгилаб берувчи ички ижобий, руҳий омилдир.
Маънавият (арабча «маънавият» - маънолар мажмуи) моҳиятига кўра ижтимоий тараққиётга ижобий таъсир ўтказувчи фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввур, тушунча ва ғоялар мажмуи ҳисобланади.
Жамият маънавияти уч муҳим соҳа йўналишида амалий фаолиятни ташкил этиш асосида шакллантирилади:


Маданият («cultura» сўзидан олинган бўлиб, парвариш қилиш, ишлов бериш маъносини билдиради) – ижтимоий тараққиёт давомида инсонларнинг фаолияти туфайли қўлга киритилиб, уларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи моддий ва маънавий бойликлар тизими.
Маърифат шахс онгига илмий билим, ахлоқ қоидалари ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларни сингдириш, таълим-тарбияни такомиллаштириш, миллий мерос ва умуминсоний қадриятларни ўрганиш, уларни тарғиб этиш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар тизими.
Мафкура (арабча «мафкура» - нақтаи назар ва эътиқодлар тизими, мажмуи) – жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, шунингдек, маънавий-ахлоқий юксаклиш, маърифий-тарбиявий ишларнинг ривожини таъминловчи, уларнинг мақсад ва йўналишларини аниқлашда етакчи ўрин тутувчи ғоялар тизими.
Ҳар учала соҳанинг узвий бирлиги асосида жамият маънавияти юксалади.
Маънавият соҳасида ижобий ечимини таъминлаш зарур бўлган асосий вазифани кўрсатар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов қуйидагиларни таъкидлайди: «Бу соҳадаги асосий вазифамиз – миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, муқаддас динимизнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрнини ва ҳурматини тиклаш каби мустақиллик йилларида бошлаган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш, уларни янги босқичга кўтариш ва таъсирчанлигини кучайтиришдир. ... Бу соҳадаги ишларимизнинг пировард мақсади – иймон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват, эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришдир. Яъни, мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс – комил инсонни тарбиялашдан иборат»1.
Демак, маънавиятли инсон билимли, маълум касб-ҳунар соҳиби, ўз Ватанининг содиқ фуқаросидир. Ўз давлати қонунларини биладиган ва уларга амал қиладиган, юрти билан ғурурлана оладиган инсон. Ўз Ватани бойликларини сақлайдиган, уни янада бойитадиган, гўзалликларидан баҳраманд бўладиган шахс. У ҳар қандай зарарли иллатларга қараши курашадиган, миллий ва умуминсоний қадриятларни авайлаб асрайдиган инсондир.
Ахлоқ эса шахснинг хатти-ҳаракатлари, юриш-туриши, турмуш тарзи, ҳаёт кечириш тамойиллари, қоидалари, ижтимоий муносабатлар мазмунини ифодалайди.
Ахлоқ ижтимоий ҳодиса сифатида жамият маънавий-руҳий ҳаётида ўзига хос ўрин тутади.
«Ахлоқ» (лотинча – хулқ-атвор маъносини билдиради) ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, ижтимоий муносабатлар ҳамда шахс хатти-ҳаракатини тартибга соладиган қонун-қоидалар мажмуидир.
Ахлоқ - маънавиятнинг таркибий қисми сифатида шахс камолотининг юқори босқичи саналади. Зеро, ахлоқ, ахлоқий меъёрларсиз шахснинг руҳий ва жисмонан етуклигининг мезони бўлган маънавий камолотга эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маънавий-ахлоқий тарбияда узвийлик, алоқадорлик диалектик характерга эга бўлиб, шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишида муҳим саналади.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish