Педагогика


Ҳозирги замон босқичида таълим мазмунини белгиловчи муҳим ғоялар (асослар)



Download 2,56 Mb.
bet39/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Ҳозирги замон босқичида таълим мазмунини белгиловчи муҳим ғоялар (асослар). Таълим мазмуни – бу жамиятнинг шахсни маънавий ривожланиши даражасига қўйилган талаблар, жамиятнинг ижтимоий тажриба ва маданиятини акс эттирган ижтимоий буюртмаси моделидир.
Ижтимоий тажриба қуйидаги тўрт элемент билан тавсифланади:
- инсон табиат, жамият ҳақидаги билимлари
- фаолиятнинг кўникма, малака ва усуллари;
- янги вазифаларни ҳал этиш бўйича ижодий фаолият тажрибаси;
- атрофдагилар билан ўзаро эмоционал (ҳиссий) – қадриятли муносабатлар тажрибаси.
Шуларга мувофиқ замонавий дидактика ғояларига кўра таълим мазмунининг таркибида қуйидагилар ўз аксини топади: 1) олам ҳақидаги билимлар; 2) фаолиятни амалга ошириш усуллари тажрибаси; 3) ижодий фаолият тажрибаси; 4) атроф-муҳитга ҳиссий-қадриятли муносабат тажрибаси.
Билим ва кўникмалар ижодий фаолият асоси бўлиб қолиши мумкин, лекин фаолиятга тайёрлик учун кафолат бўла олмайди. Атроф-муҳитга ҳиссий муносабатда бўлиш у ҳақида билиш, лекин уларга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмасликни назарда тутади. Шахсда атроф-муҳитга ҳиссий муносабатни ривожлантириш учун таълим жараёнида мунтазам равишда мажмуавий тадбирларни ташкил этиш зарур.
Илмий асосланган таълим мазмунини қандай аниқлаш мумкин? Таълим мазмунига нима таъсир кўрсатади? У нимага боғлиқ бўлади?
Таълим мазмунини аниқловчи асосий омиллар қуйидагилардан иборат бўлади:

  • фан, техника, маданиятнинг жамиятда ривожланганлиги даражаси;

  • таълимнинг мақсад ва вазифалари;

  • ўқувчиларнинг ёши хусусиятлари;

  • ўқувчи шахсининг эҳтиёжлари.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим мазмуни ўқувчиларда атроф-муҳит ҳақида умумий тасаввурларни ҳосил қилиши, уларни ўзларининг амалий фаолиятлари учун зарур бўлган билимларни излашг ва бу билимларни ҳаётий муаммоларни ҳал этишда қўллашга ўргатиши керак. Таълим мазмуни ўқув режалари, ўқув дастурларида, дарсликларда акс эттирилади,
ХХ аср 80-йилларида амалий қўлланилган ўрта умумтаълим мактаби намунавий ўқув режалари мактабни янгилаш вазифаларига, ўқув-тарбиявий жараённи ҳозирги замон талаблари асосида ташкил қилишга мос келмас эди. Бу ўқув режасининг энг асосий камчилиги – уни шакллантиришнинг ҳаддан ташқари марказлаштирилишидир, бу эса мактабларнинг ҳаммаси бир хил бўлиши, таклиф этилаётган таълим идеалининг бир хиллигига олиб келади, унда шахс, жамият ва давлатнинг турли таълимий талаблари ҳисобга олинмайди; кўп предметлилик, ўқувчиларга вазифалар ортиқчалик, оғирлик қилади ва таълим мазмунининг сунъий қисқалиги, аралашлиги юзага келади; бу таълимнинг технократик йўналиши унинг инсонпарварлик ва маданий, бадиий-яратувчилик ролини йўқотишига олиб келади. Ўқув режасининг ана шу ва бошқа кўплаб камчиликлари дидакт олимлар ва амалиётчилар томонидан кескин ва ҳақли равишда танқид қилинди.
1991 йилда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, узлуксиз таълим тизимини такомиллаштишришга киришилди. Бундай шароитларда таълим, янги демократик давлат барпо этиш, маданий ва маънавий тикланиш, демократик жамият ва бозор муносбаатлари шаклланиши, миллий фан ва техниканинг ривожланишини дунё стандартлари талаблари даражасига кўтаришнинг асоси бўлиб қолиши керак.
Умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмунига талаблар таълимни ривожлантириш давлат стратегияси билан белгиланади. Бу стратегия республиканинг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да белгиланган (1997 йил), таълимни тубдан ислоҳ қилиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича миллий тизимни яратиш ҳисобланади. Таълим мазмунида қуйидаги икки жиҳат кўзга ташланади: миллийлик ва умуминсонийлик.
Ҳозирги шароитда ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун таълим мазмуни (ўқув режалари)ни ишлаб чиқишда таълим мазмунида қуйидаги ғоялар етакчи ўрин тутади:

  1. инсонийлаштириш;

  2. инсонпарварлаштириш;

  3. интеграциялаштириш;

  4. стандартлаштириш;

  5. кўп босқичлиликка асосланиш;

  6. амалийлаштириш;

  7. ахборотлаштириш;

  8. индивидуаллаштириш;

  9. узлуксизлик.

Таълим мазмунини инсонийлаштириш таълим жараёнида ўқувчи шахсининг устувор ўрин тутиши, унинг шахси, хоҳиш-истак ва қизиқишларини ҳурмат қилиш, биринчи навбатда уларнинг қобилиятларини ривожлантириш, мустақил ҳаётда ўз йўлларини топиб олишлари учун шароит яратишни кўзда тутади. Инсонийлаштириш гуманитар ва табиий фанларни оптимал нисбатларда бўлиши, математик, биологик, техник курслар мазмунини инсонийлик ҳақидаги билимлар билан бойитишни кўзда тутади. Таълим мазмунида инсонпарварлик ғояларининг акс этиши ўқувчиларда фикрлаш лаёқатининг шаклланишига ёрдам беради.
Таълимни инсонийлаштириш бу таълим тизими ва бутун таълим жараёнини ҳар бир инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, педагоглар ўртасида ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни ривожлантириш, уларнинг соғлиқларини сақлаш ва мустаҳкамлаш, шахсий қадр-қимматларининг ҳис этишларини таъминлаш ва шахсий имкониятларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Таълимни инсонпарварлаштириш янги таянч ўқув режасининг иккинчи муҳим ғоясидир. Таълимни гуманитарлаштириш биринчи навбатда таянч ўқув режасида гуманитар фанлар ҳажмини оширишда ўз ифодасини топади (50 % дан кўпроқ). Бу хусусан эстетик тарбияни ташкил этишга ўқув вақтини икки баробар кўпайтиришга имкон беради. Гуманитарлаштириш – бу таълимнинг босқичи ва туридан қатъий назар асосий ижтимоий муаммо - инсон фаровонлиги муаммосини ҳал этишга имкон берувчи таълим мазмунини ўзлаштиришга йўналтиришдир.
Таълим янги мазмунини ишлаб чиқишнинг учинчи ғояси – таълимни дифференциялаштириш. Бу йўналиш мажбурий курслар билан бирга катта синфларда чуқурлаштирилган ва ихтисослаштирилган ўқитиш, фанларни танлаш асосида олиб боришни кўзда тутади. Синфда, синфлар ўртасида ҳамда турли ёшдаги ўқув гуруҳларида факультатив курсларни индивидуал, гуруҳли машғулотлар ҳамда қизиқишларига кўра тўгаракларни ривожлантириш ҳам кўзда тутилади. Дифференцациялаш – бу замонавий шароитда таълимни ривожлантириш умумий йўналиши ҳисобланади. Республикада ўтган асрнинг 90-йилларида таълимни дифференцациялаш мақсадида ихтисослаштирилган мактаблар ва синфлар (физика, химия, математика, чет тилларини чуқур ўрганиш билан) лицейлар, гимназиялар очилди.
1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ХI сессиясида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилиниши таълим тизимини ривожлантиришда янги босқич бўлди. Давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб таълим дастурларининг янги авлоди ишлаб чиқилди.
Курсларни интеграциялаштириш таълимнинг янги мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган яна бир ғоя ўқувчиларда, дунёни яхлит тасаввур қилиш лаёқатини ривожлантиришда умумлаштирувчи, дунёқарашни шакллантириш имконини берувчи интегратив фанларни яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Янги ягона (таянч) ўқув режасида интеграциялаш ҳисобига ўқув фанлари сони камайтирилди, соатларнинг умумий ҳажми ихчамлаштирилди. Хусусан, “Тарих” фани умумий тарих ва Ўзбекистон халқлари тарихига асосланади.
Стандартлаштириш – бу мажбурий ўқув фанлари тўпламининг соатлари аниқ белгиланган ҳажмини белгилаш. Таълим стандартлари ёрдамида таълим муассасаларида ўқув ишларининг нормативлари мослаштирилади, ўқувчилар билимларини баҳолашнинг ягона мезонлари ишлаб чиқилади.
Кўп босқичлилик – бу таълимнинг ҳар бир босқичида ўқувчининг имконият ва қизиқишлари даражасига жавоб бера оладиган билим даражасига эришиш имконини берувчи кўп босқичли таълим жараёнини ташкил этишдан иборат. Турли босқичларнинг ҳар бирида ўқитишнинг якуний ҳолати таълимнинг сифатли якунланганлиги ҳисобланади.
Амалийлаштиришшахс (ўқувчи)ни ижтимоий фаолиятига назарий билимларни пухта ўзлаштирган ҳолда уларни амалиётда фаол қўллай олишга тайёрлаш. Яъни, шахсда мактаб таълими жараёнидаёқ ўрта махсус ёки олий таълим муассасалари таълим тизими, ўқув режаси, фанлар бўйича илмий-назарий билимларни чуқур ва тизимли ўзлаштира олишга имкон берувчи дастлабки кўникмаларни тарбиялашга алоҳида аҳамият берилади.
Таълимни ахборотлаштириш ўқувчиларни ўқитиш жараёнида ҳисоблаш техникаси ва ахборот технологияларидан оммавий ва кенг фойдаланиш билан боғлиқ бўлади. Таълимни ахборотлаштириш охирги ўн йилликда кенг тарқалди, бунинг боиси шуки, замонавий видео-радиотехника ва компьютерларнинг таълим тизимида қўлланилиши мумкин бўлганлиги ҳамда фойдаланиш нисбатан оддийлигидир.
Индивидуаллаштириш таълим-тарбия жараёнида ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳамма турларидан фойдаланган ҳолда уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш ва ривожлантириш демакдир.
Узлуксизлик жамият ҳаётининг тез ўзгариб бориши одамни доимий равишда таълим олиш (мустақил таълим олиш)га ундовчи жараён моҳиятини англатади.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish