Педагогика


Маънавий-ахлоқий тарбиянинг таркибий қисмлари, шакл ва методлари



Download 2,56 Mb.
bet91/148
Sana17.07.2022
Hajmi2,56 Mb.
#812925
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   148
Bog'liq
ПЕДАГОГИКА назарияси

Маънавий-ахлоқий тарбиянинг таркибий қисмлари, шакл ва методлари. Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асарида ахлоқ «инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир илмдур», - дейди. Айнан ахлоқ, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида маълумот берувчи мазкур манбада аллома яхши ва ёмон хулқларга тўхталиб ўтади1. Алломанинг нуқати назарича, яхши хулқлар қуйидагилардан иборат: фатонат (ақл), диёнат (эътиқод), назофат (поклик ва тозалик), ғайрат, риёзат (савоб ишлар), қаноат, шифоат, илм, сабр, ҳилм (юмшоқ табиат) интизом, нафс меъёри, виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, ҳифзи лисон (тил ва адабиёт), иқтисод, виқор (ғурур), муҳаббат, авф (кечиримли бўлиш). Бу хислатлар маънавий-ахлоқлиликнинг асосий сифатлари саналади. Улар асосида Ватанга муҳаббат ва садоқат, меҳнатга ахлоқий муносабат, ўз атрофдагиларга ахлоқий ёндашув, шунингдек, ҳар бир ўқувчининг ўзи ва шахсий хулқ-атворига муносабатни қарор топтирилади.
Абдулла Авлний ёмон хулқлар сирасига қуйидагиларни киритади: ғазаб, айш-ишрат, жаҳолат, сафоҳат (умри ва молини бекорчи нарсаларга сарф этиш), ҳамоқат (ўзбилармонлик, манманлик), адолат (дангаса, ялқов), ҳасосат (таъма, ҳирс), раҳоват (ғайратсизлик), анонийят (худбин, мутакаббир, манман), адоват (кек сақлаш), намимат (чақимчилик), ғийбат, ҳақорат, жибонат (қўрқоқлик), ҳасад, кизб (ёлғон), нифоқ, таъма, зулм ва бошқалар.
Ўқувчиларда ижобий сифатларни тарбиялаш уларнинг салбий хислатлардан ҳоли бўлишларига ёрдам беради. Бу эса дастлаб ўқувчиларга хулқ-одоб меъёрлари ва қоидаларини англаш ва шахс онгини шакллантиришга доир методлар асосида амалга оширилади.
Бунга бадиий ва илмий-оммавий адабиётларни ўқиш, кинофильм ва спектаклларни томаша қилиш, махсус ташкил этилган маънавий-маърифат кунларида турли мавзуларда суҳбатлар ташкил этиш натижасида ахлоқий тушунчалар ва хулқ-одатлар пайдо бўла бошлайди. Ўқувчилар ўзлари ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолай бошлайдилар. Бунинг учун турли маънавий-ахлоқий мавзуларда ўтказиладиган суҳбат ва мунозараларда ўқувчини фикр юритиш, ўйлашга йўналтириш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, «Дўстимиз Камол қангдай қилиб наркоманлар даврасига тушиб қолди?», «Сиз эркинлик деганда нимани тушунасиз?», «Замонавийлик – бу нима?» каби мавзулардаги суҳбат, баҳс ва мунозаралар ўқувчиларни ўйлаш, фикр юритишга йўллайди, уларда салбий хислатлардан сақланиш, яхши одатларни ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлари таркиб топа бошлайди. Уларнинг, айниқса, ўз хатти-ҳаракатларини баҳолашга бўлган интилишлари ва ишонч, эътиқодлари шаклланади.
Дебат, мунозара ва суҳбатлар маънавий-ахлоқий тарбиянинг энг долзарб муаммоларига бағишланиши зарур.
Бунда ўқувчиларни қизиқтириш ва уларни жонли мулоқотга ундаш муҳимдир.
Ўқувчи фаолиятини ташкил этиш ва хулқ-одобни шакллантириш методларидан машқлантириш, ўргатиш, педагогик талаб қўйиш жамоа фикрини ҳисобга олиш, топшириқлар бериш, тарбиявий вазиятлар ҳосил қилиш ва бошқа методлардан фойдаланиш самарали натижалар бериши мумкин.
Лекин ўқувчиларни фаол, мақсадга йўналтирилган фаолиятга жалб этмасдан туриб, ахлоқнинг бирор турига мос тарбиялаб бўлмайди. Бунда машқлантириш муҳим аҳамият касб этади. Машқлантириш асосида шахснинг у ёки бу ахлоқий хислати шаклланади ва амалий фаолиятга айланади.
Рағбатлантириш методларига мукофотлаш ва маъқуллаш киритилади.
Бугунги кунда шартномалар тузиш, ўз-ўзини шакллантиришга доир шахсий дастурларни лойиҳалаш, ўқувчиларни қизиқишларига кўра табақалаштириш мониторинги, тестлар, жарималар (балл ҳисобида) каби тарбиянинг замонавий технологияларидан фойдаланиш ҳам ижобий нтижаларга олиб келмоқда.
Ҳозирги даврда ёшлар ўртасида тобора оммавийлашиб бораётган «Заковат», «Интеллектуал ринг», «Қизлар давраси», «Ўйла, изла, топ!» каби ўйинлар ҳам мазмун, ҳам моҳияти, ҳам методик жиҳатдан ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан шакллантиришда самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланиш бой миллий маданий, тарихий ва педагогик анъаналар, урф-одатлар ва умумбашарий қадриятларга асосланади.
Бу борада тарбия жараёнида ўқувчининг ахлоқий, ижодий, маънавий, жисмоний жиҳатдан шакллантиришга қаратилган инновацион методлар самарали натижалар беради. Бундай тарбия ўқувчиларда воқеалар ривожини олдиндан кўра билиш, ўзини реал воқеликда англаш, келгуси ҳаёт йўлини тўғри белгилаш, ахлоқ, эътиқод, ишонч, ахлоқий қадриятларни тўғри англаш, ижтимоий ҳаётда турли вазиятларда тўғри қарор қабул қилишга йўллайди.
Айниқса, баҳслашиш, ишонтириш тренингларида ўқувчи-ёшларнинг фаоллиги, лидерлик сифатлари, жамоада ишлаш кўникмалари шаклланади. Ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, ишонтириш, ўз фикрини асослаш, мунозарада қатнашиш маҳорати пайдо бўлади. Шунингдек, мулоқот маданияти, ҳис-туйғуларини жиловлай олиш, фикр юритиш маҳорати шаклланади. Ўз ишига масъулият ҳиссини шакллантириб, ижодий тасаввурини ривожлантиради, маънавий-ахлоқий тадбирларни лойиҳалаштириш, кўнгилочар, ташҳисли, ишчан ва ҳаракатли ўйинлар, зиддиятларни ҳал этишнинг турли услублари (танқид усуллари – руҳлантирувчи, таънали, умидли, қиёсий), рағбатлантирувчи (танқид, вазиятни юмшатувчи, гина, танбеҳ берувчи танқид_ - буларнинг барчасини инсонпарварлик ғоялари асосида олиб бориш ижобий натижалар беради.

Назорат учун саволлар:





  1. «Маънавият», «ахлоқ» тушунчаларининг моҳиятини тушунтиринг.

  2. Маънавий-ахлоқий тарбия нима? Унинг моҳияти ҳақида сўзлаб беринг.

  3. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг вазифалари нималардан иборат эканлигини айтинг.

  4. Маънавий-ахлоқий тарбия мазмуни нималарни ўз ичига олади? Унинг асосий талаблари нималардан иборат?

  5. Маънавий-ахлоқий тарбия методларини санаб беринг.

  6. «Заковат клуби», «Интеллектуал ринг», «Ўйла, изла, топ!» ўйинларидан бирининг сценарийсини тузинг ва икки жамоага бўлиниб, танланган ўйинни ташкил этинг.

  7. Қуйидаги муаммоли вазиятни ижобий ҳал этинг:

Коллежнинг III курсида ўқувчилар ўртасида чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ўқитувчилар ва тенгдошларига қўпол муомала қилиш ҳолатлари кўзга ташлана бошлади. Шунда гуруҳ баҳбари ўқувчилар билан шифокор учрашувини ташкил этишга қарор қилди. Ичиш ва чекишнинг зарарли оқибатлари ҳақидаги мазкур суҳбатда ўқувчилар фаол иштирок этдилар. Улар томонидан берилган саволларга шифокор ва ўқувчилар ўртасидаги фаол мулоқоти асосида жавоблар топилди. Бироқ ўқувчиларнинг амалий ҳаракатларида сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланмади. Бунинг сабаби нима эди?

Адабиётлар:





  1. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. – Тошкент, Ўзбекистон, 2000.

  2. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. – Тошкент, Ўзбекистон, 2000.

  3. Абдулла Авлоний. Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. – Тошкент, Ўқитувчи, 1992.

  4. Педагогика. Мунавваров А./.нинг умумий таҳрири остида. – Тошкент, Ўқитувчи, 1996.

  5. Подласўй И.П. Педагогика. Новўй курс. Кн. 2. Процесс воспитания. – Москва, ВЛАДОС, 1999.




Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish